Уй-жой таъмирлашга ипотека кредити ажратиш тўғрисида
Ш А Р Т Н О М А №___
Коракул тумани. 2022 йил «11» Март.
Бундан буён шартнома матнида “Банк” деб юритилувчи Акциядорлик тижорат Халқ банки номидан Низом ва 2022 йил 04 январдаги №11-3/2-сонли Ишончнома асосида иш юритувчи Банкнинг Олот филиали бошқарувчиси Д.С.Жаббиев бир томондан, кейинги ўринларда “Қарз олувчи” деб юритилувчи, паспорт маълумотлари: серия AА 1411862, “03” март 2013 йилда, Бухоро вилояти Олот туман ИИБ томонидан берилган, Давлатов Рустам Нарзуллаевич иккинчи томондан ва кейинги ўринларда “Биргаликда Қарз олувчи” деб юритилувчи, паспорт маълумотлари: серия AА 1757715, “06” июнь 2013 йилда Бухоро вилояти Олот туман ИИБ томонидан, Давлатов Қобулжон Нарзуллаевич, ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Банк қарз олувчига мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини, Қарз олувчи эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Мижоз уй-жой қуриш ва тамирлаш учун тузилган смета лойиха суммасининг кредитга мос 15% микдорида яъни 22 500 000(йигирма икки миллион беш юз минг)сўм микдорида ўз маблағи хисобидан омонат шакллантиради.
2. КРЕДИТНИНГ ШАРТЛАРИ
2.1. Кредит суммаси – 150 000 000(бир юз эллик миллион)сўм.
2.2. Кредитдан фойдаланиш муддати – 20(йигирма) йил муддатга.
«___» март 2022 йилдан «___» январь 2042 йилгача.
2.3. Кредит бўйича асосий қарз хамда хисобланган фоиз қарздорликларни қайтариш жадвалига асосан анниутет график усулида тўланади (Ушбу шартномага 1-сонли илова).
2.4. Кредит бўйича фоиз ставкаси –17 % миқдорида.
2.5. Асосий карз ва фоизларни тўлаш муддати – Ҳар ойнинг 15 санасига қадар.
2.6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси пасайтирилган тақдирда, тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари мутаносиб равишда пасаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.
2.7. Кредит мақсади ва объекти – Давлатов Рустам Нарзуллаевичга тегишли бўлган Олот тумани, Хидирейли м.ф.й.да, Беклар кўчасида жойлашган, 20:05:04:04:01:0020 кадастр ракамли; уй-жой биносини смета лойихасига асосан таъмирлаш учун.
2.8. Қарздор кредит олиш учун, уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун тузилган смета лойиха суммасининг кредитга мос 15% микдорида яъни 22 500 000(йигирма икки миллион беш юз минг)сўм микдорида ўз маблаглари ҳисобидан шакллантирилган бошланғич бадални Халқ банкининг Олот филиалидаги 20406-сонли ҳисобрақамига (банк коди: 00673) киритиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |