«УЙ, ДАРАХТ, ОДАМ» (УДО) ТЕСТИ
Бу шахсни ўрганувчи проектив методика 1948 йил Ж. Бак (J.Buck) томонидан таклиф этилган. Тест катталар, болалар, шунингдек, гуруҳларни текшириш учуи мўлжалланган. Мазкур методика синалувчи шахс ҳақида айнан унинг ривожланиши, сензитивлик (психика ривожланишини таъминловчи сенсор хусусиятлар ва жараёнлар уйғунлашуви), эгилувчанлик, ишчанлик, умуман олганда, атроф — муҳитдагилар, хусусан, аниқ инсонлар билан ўзаро муносабат соҳаси ҳақида барча маълумотларни тўплашга ёрдам беради.
Методиканинг моҳияти қуйидагича: синалувчига уй, дарахт ва одам расмини чизиш тавсия этилади. Сўнг ишлаб чиқилган режа бўйича савол-жавоб ўтказилади. Тестни бажариш икки қисмдан иборат: расм чизиш ва суҳбат ўтказиш. Мазкур методиканинг хусусияти шундаки, у бой маълумотга эга, тестни қайта ўтказишди бола ривожланишининг психик ва эмоционал ҳолат динамикасини кўрсатиши мумкин. УДО тестини айнан дастлабки психологик маслаҳатда қўллаш мақсадга мувофиқ, чунки у синалувчидаги интеллектуал ёки эмоционал соҳага тааллуқли бўлган асосий муаммони аниқлаш имконини беради.
УДО тести турли ёшдаги кишиларни текшириш учун психодиагностикада кенг қўлланилади. Албатта, ўсмирлар ва катталарнинг индивидуал ва психологик хусусиятини ташхис қилишда сўров усули ҳамда методика таҳлили алоҳида характерга, шунингдек, чуқур мақсадга эга. УДО тестини қўллаш орқали болани мактаб таълимига психологик тайёргарлик даражасини баҳолаш қийин. Бир неча бор қўллаш, қайтадан қўллаш, масалан, тест мактабгача тарбия ёшдаги болаларни илк маротаба мактабга қадам қўйишида ва келгусида бошланғич синфни давом эттиришида бола шахси шаклланиши ҳақида ҳар томонлама, батафсил маълумотларни беради.
Тест ўтказиш юзасидан кўрсатма
УДО тестини бажариш учун болага ёки синалаётган гуруҳдаги болаларга қоғоз ва албатта, қора ҳамда рангли қалам (ҳеч бўлмаса асосий олтита ранглар) ва ўчирғич тавсия этилади. Анъанавий тест ўтказиш вазиятида болага ўртасидан иккига букланган ҳолда стандарт оқ қоғоз берилади. Қоғознинг биринчи бетининг юқори қисмига босма ҳарфлар билан «УЙ», иккинчи ва учинчи бетнинг юқори қисмига эса «ДАРАХТ» ва «ОДАМ» сўзи ёзилади. Тўртинчи бетига боланинг исми, шарифи ва текширув ўтказилаётган сана ёзилади.
Агар бола ҳамма расмларни битта қоғозга чизишни маъқул кўрса, уни тўхтатиш тавсия этилмайди. Психолог болага шундай дейди: «Илтимос, имконинг борича уй, дарахт, одам расмини чизиб бер. Илтимос, расм чизаётганингда, эркак кишининг расмини чиз». Барча аниқлаштирувчи саволларга психолог жавоб бериши зарур. Бунда болага расмнинг сифати ва у қандай рангларни танлаши муҳим эмаслиги, асосийси, бола вазифани бажонидил бажариши ва у уй, дарахт, эркак расмини ўзи қандай тасаввур қилишини тушунтириши лозим.
Вазифани бажариш вақтида бола ҳаракати хусусияти ҳақида қисқа қайдлар қилинади. Одатда барча тасодифий фикрлар, барча ҳаракатлар ёзиб борилади.
Бола расм чизишни тугатаётган пайтда, унга бир қатор саволлар билан мурожаат қилинади. Тахминий саволлар қўлланманинг охирида берилган. Расм бўйича саволлар суҳбатга айланиб, боланинг ҳаётий тасаввурлари ва атрофмуҳитда мавжуд нарсаларни эмоционал идрок этиш ҳақидаги маълумотларни бериши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |