Қудуқларда геофизикавий тадқИҚотлар ўтказиш усуллари


Қудуқларда геофизикавий тадқиқотлар (ҚГТ) ўтказиш шароитлари



Download 272,38 Kb.
bet2/7
Sana24.02.2022
Hajmi272,38 Kb.
#236619
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ҚУДУҚЛАРДА ГЕОФИЗИКАВИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ЎТКАЗИШ УСУЛЛАРИ

Қудуқларда геофизикавий тадқиқотлар (ҚГТ) ўтказиш шароитлари

ҚГТ ( русча ГИС) ўтказиш жараёнида, ўлчов натижаларига тоғ жинсларининг ва бурғилаш эритмаларининг таъсири катта бўлади. Ундан ташқари, бурғилаш жараёнида қудуқнинг диаметри ўзгаради ( камаяди ёки ошади).


Кўпинча бурғилаш жараёнида бурғилаш эритмалари ишлатилади. Ушбу бурғилаш эритмалари гил зарраларининг сувли аралашмасидан тайёрланади ва шундай эритмалар гилли бурғилаш эритмаси деб айтилади. Бурғилаш жараёнида қудуқни ичидаги бурғилаш эритманинг гидростатик босими қатлам босимидан юқори бўлиши керак. Шунинг учун ғовакли, сингдирувчан тоғ жинс – қатламларида бурғилаш эритманинг фильтрати қатламга сингиб кетади, гил, зарраларининг бир қисми эса қудуқ деворида ёпишиб қолади ва улар (лой) гилли пўстни ташкил этади.
Бурғилаш жараёнида қудуқ атрофидаги тоғ жинсларда иккита асосий зона ажратилади:

  1. Сингиш зонаси – бу бурғилаш эритма фильтратининг жинсларга сингиб етиб борган жойи (соҳаси);

  2. Ювилиб кетган зонаси – бу бурғилаш эритманинг фильтрати билан тоғ жинсларининг тўлиқ тўйинган зонаси.

Бурғилаш эритма филтратининг ва Ер ости сувларининг электр қаршилиги ҳар хил бўлгани учун, жинсларнинг қаршилигини орттирадиган ва пасайтирадиган сингиш кузатилади.
Агар, сингиш зонасидаги электр қаршилик, сингиш зонасидан ташқаридаги жинсларнинг қаршилигидан юқори бўлса, у ҳолда бурғилаш эритмасининг фильтрати, қатламга орттирадиган сингиш деб ҳисобланади.
Агар, сингиш зонасидаги электр қаршилик, сингиш зонасининг ташқаридаги электр қаршилигидан паст бўлса, унда бурғилаш эритмасининг фильтрати, қатламга пасайтирадиган сингиш деб ҳисобланади.
Электрик каротаж усуллари
Электрик каротаж – бунда қудуқларда электр усуллари билан тадқиқотлар ўтказилади. Қудуқларда табиий электр майдонлар (ПС), ундалган потенциаллар (ВП), туюлувчи солиштирма қаршилик (КС) ўлчанади.
Электрик каротаж ўлчовларини фақат қувурлар билан маҳкамланган (қувурсиз) қудуқларда ўтказиш мумкин.
Электр каротажнинг ҳар хил усулларида ҳар хил зондлар ишлатилади. Зонд қудуққа туширилади.
Энг оддий зондда каротаж кабелига битта, иккита ёки учта қўрғошиндан ишланган электродлар маҳкамланган бўлади. Бундай зондлар бурғилаш эритмаси ёки сув билан тўлдирилган қудуқларда қўлланади. Қуриқ қудуқларда сирғанувчи электродлар ишлатилади. Уларнинг ҳар биттаси металлик чўткадан иборат бўлиб, текис металлик пружина устида изолятор обоймасига маҳкамланади. Бу пружиналар қудуқ деворларига электродларни сиқиб туради.
Ўлчанаётган потенциаллар айирмаси қайд этувчининг махсус ўзгартирувчи механизми билан компенсация қилинади. Бу механизм диаграмма тасмаси устига ўрнатилган ёзгич (қалам) билан уланган. Компенсация пайтида қалам тасмага кўндаланг, ўлчанган кучланишга пропорционал масофага силжийди. Тасма ҳаракат қилганда потенциаллар айирмасининг эгри чизиғининг чуқурлик бўйича ўзгариши чизилади.
Электрик каротаж ўтказилганда таъминовчи электродларга паст частотали ўзгарувчан ток юборилади. Бунда бир вақтда бир нечта параметрларни ёзиш ва ҳалақит этувчи электр сигналларни сўндиришга имкон туғдирилади.



Download 272,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish