Ҳудудий табиий ресурс мажмуаларининг асосий экологик-иқтисодий кўрсаткичлари.
Ҳудудларнинг табиий ресурслари табиат мажмуаларининг элементлари бўлиб, улар ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари шаклланиши ва ривожланишининг табиий базаси бўлиб хизмат қилади. Уларнинг шаклланишида ҳудудлардан ва уларнинг ресурсларидан кўп мақсадли йўналишда фойдаланишни ҳисобга олиб ва тармоқларни ривожлантиришни оптимал инфратизимни барпо этиш, табиий ландшафтларни сақлаш ва асраш, яхшилаш вазифалари Билан боғлаб олиб бориш. Ҳудудий табиий ресурслардан тармоқлар бўйича фойдаланишдан ҳудудий фойдаланишнинг устиворлигини таъминлаш муҳимдир. Бунда ҳудудларнинг сифат кўрсаткичлари ва уларнинг ресурслардан фой даланиш имкониятларининг ҳар хиллиги ҳисобга олинади.
Ҳудудларнинг сифати, иқлим шароити, орографияси, сув ресурслари, биологик ресурслар, фойдали қазилмалар, сейсмик шароитлар ва бошқалар билан белгиланади. Ердан фойдаланиш имкониятлари, унинг тизими, кўрсаткичлари билан характерланади. Аҳоли сони ва зичлиги ҳудудларнинг умумий иқтисодий баҳолашнинг муҳим кўрсаткичи бўлиб, у билан бошқа иқтисодий кўрсаткичлар (ички ялпи маҳсулотнинг аҳоли жон бошига тақсимланиши ва бошқлар) узвий боғлиқдир.
Ҳудудий табиий ресурсларнинг ҳолати ва улардан фойдаланишнинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари қуйидагилар: биоиқлим имконияти, тоғлилик даражаси (% да), сув ресурслари билан таъминланиши, аҳоли зичлиги (1 км2 га сони), шудгорлаш даражаси (% да), ўрмонлар (% да), қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ерлар (% да).
Бундан ташқари ҳудудлар бўйича (маъмурий – ҳудудий бирликларда) ресурс турлари (ёқилғи, гидроэнергия, фойдали қазилмалар, ер, сув ва бошқалар) ва улрни ўзлаштриш шароитлари (транспорт билан таъминланиш, инфратузилманинг бор йўқлиги, ўзлаштриш даражаси, иқлим шароити, истеъмолчидан узоқ яқинлиги, маҳсулот ишлаб чиқариш ва бошқалар) кўрсаткичларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Ҳудудлар табиий ресурс мажмуаларини иқтисодий баҳолаш.
Ҳудудлар табиий ресурс мажмуаларини иқтисодий баҳолашда ундаги барча ресурсларнинг тупроқ, биологик ресурслар, фойдали қазилмалар, сув ресурслари ва бошқаларнинг ҳудудий боғланмалари биргаликда ҳисобга олинади. Ҳудудлардан хўжалик объектларини жойлаштириш орқали фойдаланишда инфратузилмани барпо этиш харажатлари, коммуникациялар мавжудлиги билан боғлиқ бўлган объект қурилиши харажатларини тежаш, саноат мақсадлари учун ердан фойдаланишни муносабати, табиий муҳитга зарарни таъсири ҳисобланади. Ҳудудларни иқтисодий баҳолашда қуйидаги формула қўлланилади:
Х = ИМ + Т + Б + З/В
Бунда Х- хўжалик объекти учун ажратилган ҳудуднинг иқтисодий баҳоси, сўм; И – гектар ерда инфратузилмани барпо этишнинг фактик харажатлари, сўм; М – хўжалик объекти учун ажратилган майдон (уй-жой, муассасалар билан биргаликда), гектар; Т- ҳудудни умумий ўзлаштириш билан боғлиқ харажатларини тежаш, сўм; Б – ҳудудлардаги ресурслардан самарали фойдаланиш йўналишида ҳудуднинг иқтисодий баҳоси, сўм; З – табиий муҳтга хўжалик объекти етказадиган зарарнинг ҳажми, сўм; В – вақт омилининг 0,06 га тенг коэффициенти.
Ушбу формула орқали ҳисобланган пул миқдори ажратилган ҳудуд учун тўлов сифатида ундирилади. Вариантларни таққослаганда қурилишга сарфланадиган харажатларга грунтнинг турли сифатларининг таъсири ҳам қўшимча ҳисобланади.
Ҳудудларнинг табиий ресурсларини иқтисодий баҳолашда уларнинг боғланмалари хусусиятларидан халқ хўжалигининг турли тармоқларида фойдаланиш ҳам ҳисобланади (саноат, қишлоқ хўжалиги, рекреация ва бошқалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |