Ҳурматли Президент,
Сизнинг топшириғингиз асосида ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари билан учрашиб аҳолини қийнаб келаётган масалалар доимий ўрганиб борилмоқда.
Ўтказилган учрашувларда аксарият маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари томонидан аҳолини марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти билан таъминлашга амалий ёрдам бериш сўралаётганлиги билдирилмоқда.
Бугунги кунда вилоятда жами 1976,9 минг ахолидан 612,2 минг (31,0%) нафар махсус техникалар ёрдамида ташима йўли орқали ичимлик суви етказиб берилмоқда.
Жумладан, Вобкент тумани (57,8%) 81,4 минг нафар, Ғиждувон тумани (48,7%) 150,1 минг нафар, Шофиркон тумани (44,0%) 78,3 минг нафар, Жондор тумани (43,1%) 75,5 минг нафар, Пешку тумани (49,6%) 61,5 минг нафар бўлиб, бу мазкур туман аҳолисининг яшаш турмуш тарзига салбий таъсир қилиб келмоқда.
Бундан ташқари 104 та сув иншоотларидан 49 та (47%) сув иншооти, 67612 км сув тармоқларидан 1094,1 км (16%) сув тармоқлари тамирталаб эканлиги аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Ҳурматли Президент,
2019 йилда Бухоро вилоятига қилган ташрифингиз давомида Осиё инфратузулмавий инвестициялар банки (ОИИБ) кредитларини жалб қилган ҳолда вилоятдаги ичимлик суви ва канализация тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш учун 626,1 млн АҚШ доллар маблағ ажратиш бўйича топшириқ берган эдингиз. Ҳозирги кунда икки томонлама келишувларга асосан лойиҳани 2 та устувор йўлналишда амалга ошириш белгиланди.
Ҳозирги кунда биринчи устувор йўналиш доирасида Бухоро ва Когон шаҳарлари, Бухоро, Когон, Ромитан, Жондор, Пешкў, Қоровулбозор туманлари ичимлик сув таъминоти хамда Ғиждувон, Ромитан, Олот, Қоракўл, Қоровулбозор туман марказларини оқава хизмати билан таъминлаш кўзда тутилган.
Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 12 август 482-сонли “Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида Бухоро вилоятини сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан биринчи лойиҳанинг техник иқтисодий асослар (ТИА) тасдиқланди. Мазкур қарорга кўра биринчи устувор йўналишда жами 437,62 млн.АҚШ доллари ажратиш режалаштирилмоқда. Қурилиш-монтаж ишлари жорий йилнинг
3-чорагида бошланади.
Бундан ташқари иккинчи устувор йўналиш бўйича Вобкент, Шофиркон, Ғиждувон туманларини ичимлик сув таъминоти ва Пешкў, Вобкент, Жондор, Шофиркон, Когон, Бухоро туманлари маркази хамда Бухоро ва Когон шахарларида оқава тизимлари қуриш ва модернизация қидиш бўйича техник иқтисодий асослар тайёрланиб келишиш учун Вазирлар Махкамасига тақдим этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |