Ҳудудий маркази тасвирий санъат ва чизмачилик фанини ўҚитиш методикаси


Меъморлик санъати, унинг тур ва услублари



Download 5,98 Mb.
bet16/68
Sana22.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#84759
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   68
Bog'liq
4.2.-модуль-тасвирий

Меъморлик санъати, унинг тур ва услублари


Меъморлик- биноларнинг қурилиши билан боғлиқ бўлган санъатнинг бир туридир. У санъатнинг адабиѐт, мусиқа, театр, кино, тасвирий санъат, амалий санъат турлари каби мустақил аҳамият касб этади. Меъморлар ва қурувчилар меҳнатининг оқибати натижасида яратилган турли туман бинолар, шаҳар ва қишлоқлар меъморчилиги билан бевосита боғлиқдир. У кишиларга кўрсатадиган амалий хизмати билан бир қаторда маълум ғоявий бадиий мазмунни ҳам ўзида ифода этади. Меъморчилик маҳсулоти жамият моддий маданиятининг бир қисми ҳисобланиши билан бир қаторда санъат асари ҳам ҳисобланади.


Меъморчилик асарлари воқеликни тасвирламайди. Унда амалий хизмат, гўзаллик, моддий техникавий асос, нафосатининг ўзаро қўшилуви муҳим хусусиятлардандир. Меъморчилик асарлари меъморлар, муҳандис бинокор ва ишчилар ҳамкорлигида бунѐд этилади. Уни қуришда бинокор қурувчи билан меъмор бир мақсадда иш олиб борсаларда, лекин улар бу мақсадни турли йўллар билан ҳал қиладилар. Бинокор муҳандис иморат қурганда унинг фақат фойдали амалий вазифаларини ҳал қилади, кўпроқ бинонинг вазифаси, материалларнинг хусусияти, чидамлилиги кабиларни назарида тутиб иш олиб боради. Тежамкорликка, бинони яшаш учун қулай бўлишига ҳаракат қилади
Меъморлар эса бу вазифаларни бадиий воситалар билан ечади. Улар бинонинг вазифаси, қулайлиги, фойдаси, тежамкорлигидан ташқари уларнинг гўзал бўлиши, одамларда маълум ҳис туйғуларни, кайфиятни уйғотиши ҳақида фикр юритадилар. Меъморчилик ҳақида гап кетганда, меъмор уни санъатининг бир тури эканлиги, унинг ўзига хос хусусиятлари, биноларнинг турлари одамзод пайдо бўлган даврдан бошлаб мавжудлиги ҳақида фикр юритилади. Унинг энг биринчи кўринишлари чайла, ўтов, ғор шаклида пайдо бўлган. У қулдорлик жамияти даврида, айниқса, қадимги Миср, Миссопотамияда пирамида шаклида ѐдгорликлар, диний бинолар, саройлар қурилди. Қадимги
Юнонистонда, Ўзбекистон худудида кўплаб масжид, карвонсарой, мадраса, томошахона, ибодатхоналар қурилганлиги маълум.
Ўзбек ҳалқ меъморчилигида уйлар асосан қўрғон ичига қурилиб, улар қўрғоннинг уч томонини эгаллар эди. Уларда овқатланиш, ухлаш, меҳмон кутиш учун мўлжалланган хоналар билан бир қаторда, ошхона, хужра, отхона, дарвозахона каби қисмлар ҳам мавжуд бўлган. Қурилган уйлар бир қаватли ва икки қаватли бўлган. Икки қаватли уйларнинг иккинчи қаватида кўпинча болхона (меҳмонхона) ва айвон бўлган. Шунингдек, қўрғон ичида тупроқдан ясалган супа ҳам бўлиб, у кўпинча дарахт тагига қурилган. Уйларнинг томи асосан лой ѐки тунука билан ѐпилган.
Мисрда, эрамиздан 3.000 йил аввал нихоятда улкан иншоотлар қурилган.
Улардан бири Гизедаги меъмор Хемюн қурган Фиръавн Хеопс эҳромидир.



      1. расм





      1. расм

Ҳайкалларда Фиръавн шахсияти илоҳийлаштирилган. Улар ярим худо, ярим инсон тарзида ифодаланган. Бу эҳром ѐнида Сфинкс ҳайкали қояни ўйиб ишланган. 5 -расм.
Ўрта асрларда "Форум", "Зафар" дарвозалари қурила бошланган. Ўрта асрларга келиб роман, готика, барокко, классизм услублари пайдо бўлди. 6 - расм.


Роман услуби — Европа меъморчилигида Х —ХII асрларда қўлланилган. Бу услубда ибодатхона, қалъа, саройлар қуришда тузилиши жиҳатдан оддий ва оғир тошлардан фойдаланилган.
Готика услуби — Европа меъморчилигида ХV —ХVI асрларда ҳукм сурди. Бу услуб немисларнинг "готов" қабиласи номидан олинган бўлиб, роман услубининг такомиллашуви асосида пайдо бўлган. У роман услубидаги бинолардан бўйининг узунлиги, нафислиги, безакдор миноралари, шунингдек, майда безакларнинг кўплиги билан фарқ қилади.

Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish