ҲУДУДИЙ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, ҳудудий бошқарув органларига юкланган функционал вазифаларнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек қишлоқ туманлари ҳокимликлари тузилмасини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 5 январдаги 2-сон қарори билан белгиланган (7г-илова) бошқарув ходимлари сони доирасида 1-иловага мувофиқ айрим қишлоқ туманлари ҳокимликлари тузилмасига ҳокимнинг биринчи ўринбосари — шаҳар ҳокими қўшимча лавозими киритилсин.
2. Қўрғонтепа, Ромитон, Зомин, Нишон, Сирдарё, Хазорасп ва Сариосиё туманлари ҳокимликлари бошқарув аппаратининг 2-иловага мувофиқ намунавий тузилмаси тасдиқлансин.
Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда тузилмасини такомиллаштириш, уларга юкланган функцияларнинг бажарилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, ҳудудий бошқарув органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, бошқарув тизимида ортиқча бошқарув бўғинларини қисқартириш ва маъмуриятчилик функцияларини чеклаш маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш ва ҳудудий бошқарув органлари бошқарув ходимларини қисқартиришнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 20 июндаги Ф–1791-сон фармойиши билан тузилган Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг:
вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг 1, 1а, 1б, 2, 3, 3а, 4, 4а, 5, 5а, 6-иловаларга мувофиқ намунавий тузилмаси тўғрисидаги;
жойлардаги давлат ижроия ҳокимияти органлари ва маҳаллий бўйсунишдаги корхоналар бошқарув ходимларининг 7, 7б, 7в, 7г, 7д-иловаларга мувофиқ чекланган сони тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 3 январдаги ПҚ-1456-сонли қарори таҳририда — ЎР ОМПА, 2011 й., 1-сон, 10-модда)
3. Белгилаб қўйилсинки, вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимга вилоят ҳокими томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг тақдимига кўра тасдиқланади.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
ўн кун муддатда ҳокимликлар аппаратларида ва тегишли таркибий бўлинмаларда қисқартирилаётган лавозимлар рўйхатини аниқласинлар ҳамда қисқартириладиган ходимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилсинлар;
2004 йил 15 январгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 2004 йил 1 январдаги ҳолатига кўра бошқарув аппарати ходимлари сонини қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот, шунингдек ходимларнинг белгиланган чекланган сонига риоя қилиниши устидан мониторинг олиб бориш учун бошқарув ходимлари, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони тўғрисида ҳар чоракда ахборот тақдим этилишини таъминласинлар;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги органлари билан биргаликда бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсинлар ва бу борада кўмаклашсинлар.
5. Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси (Р.С. Азимов) вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига вилоят, шаҳар, туман ҳокимининг ўринбосари мақоми татбиқ этиладиган раҳбарлик лавозимларини тартибга солиш ва тугатиш бўйича таклифлар киритсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши аппарати тузилмасини ушбу қарорга мувофиқлаштириш тавсия этилсин.
7. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорига 1, 2, 3, 3а-иловалар;
Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сон қарорига 1, 1а, 2, 2а, 3, 3а, 3б, 4, 4а-иловалар;
Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1998 йил 26 февралдаги 82-сон қарорига 1-3-иловалар;
Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах вилояти таркибида Янгиобод маъмурий-ҳудудий туманини тузишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 30 апрелдаги 206-сон қарорига 2-илова;
Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар ҳокимликлари аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2000 йил 24 ноябрдаги 461-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани билан Челак туманини, Пастдарғом тумани билан Гўзалкент туманини бирлаштириш тўғрисида»ги қарорини бажариш чора-тадбирлари ҳақида» 2001 йил 10 декабрдаги 472-сон қарорига 2 ва 3-иловалар;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига илованинг 4 ва 8-бандлари;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Қашқадарё вилоятининг Баҳористон ва Усмон Юсупов туманларини бирлаштириш тўғрисида»ги қарорини бажариш чора-тадбирлари ҳақида» 2003 йил 5 июндаги 247-сон қарорига 2-илова.
давлат бошқаруви органлари марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бўлинмалари, тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари, ўринбосарлари ва бошқарув ходимлари, шунингдек вилоят даражасидаги ҳокимларнинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳокимликлар таркибий бўлинмалари раҳбарлари, ўринбосарлари ва бошқарув ходимларининг ўқитилиши ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги баҳолашдан ўтказилиши назарда тутилмоқда;
Шунингдек, қарор билан Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси белгиланган минимал талаблар асосида баҳоланади.
Бунда ходимлар Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидаги “Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули” – махсус тест тизимида онлайн тест синовидан ўтказилади.
Баҳолаш ҳар 3 йилда бир марта Адлия вазирлиги томонидан тегишли давлат ташкилоти билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-график асосида ташкил этилади.
Давлат ташкилотларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган иш стажига эга бўлмаган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ой ўтгач тегишли тартибда баҳолашдан ўтказилади.
Ҳар бир ходим томонидан 40 та тест саволи бажарилиб, баҳолашдан муваффақиятли ўтган давлат ташкилотлари ходимларининг шахсий кабинетига электрон тарзда QR код орқали тасдиқланган маълумот баҳолаш натижалари чиқиши билан дарҳол юборилади.
Шунингдек, эндиликда Адлия вазирлиги баҳолаш натижалари асосида:
· юқори кўрсаткичга эришган давлат ташкилотларининг ижобий тажрибаларини бошқа ташкилотлар фаолиятига ҳам жорий этиш ва салбий натижалар қайд этган идоралар ва ҳудудларда бунинг сабабларини бартараф этиш бўйича услубий кўрсатма ва таклифлар ишлаб чиқади;
· давлат ташкилотларига баҳолашдан ўтмаган ходимларининг ўқитилиши ва қайта баҳолашдан ўтказилишига оид кўрсатмалар беради;
· баҳолаш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига таҳлилий маълумотлар киритиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |