Ўлчаш намуналари Линзадан (Фокус масофаси) марказий ва ёндан келаётган нурларгача бўлган масофа f1=36 см, f 2=30 см
Натижалар ва баҳолаш Фокус масофаси линзанинг марказида унинг қиррасига қараган каттароқ.Шу сабабли сферик линзаларда сферик аберрация туфайли нуқтавий манба тасвир экранда доғ сифатида кўринади.
Фокус масофаси f=+150 мм бўлган линзада тасвир нуқсони f1- f2=6 см ни ташкил қилади.
Қўшимча маълумотлар Ҳам қавариқ, ҳам ботиқ линзаларда сферик аберрация кузатилиши мумкин.
Одатда сферик аберрацияни камайтириш учун мослаштирилган линзалар тўпламидан фойдаланилади.
2-ИШ. ОҚ ЁРУҒЛИКНИНГ СПЕКТРГА БЎЛИНИШИ ВА ҚАЙТАДАН ОҚ ЁРУҒЛИКГА АЙЛАНИШИ БЎЙИЧА НЬЮТОН ТАЖРИБАСИ.
Дисперсияланган (спектрга ажралган) ёруғликнинг иккинчи призмада қайта ажралишининг мумкин эмаслигини кўрсатувчи намойишлар.
Агар биринчи призма орқасидаги тирқиш орқали фақат битта ташкил этувчи (компонента) ўтаётган бўлса, у ҳолда бу ёруғлик иккинчи призмадан оғади, лекин яна бир марта таркибий қисмларга ажралмайди. Синдирувчи четларга эга иккита призмани ўзаро кесишувчи қилиб жойлаштириш орқали бу принцип тўғри эканлигига яна бир марта ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Компоненталарга ажралган оқ ёруғликни биринчи призма орқа томонида кўриб ва биринчи призмага параллел равишда жойлашган иккинчи призма орқали оқ ёруғликни ўтказиб,спектрал нурлар рекомбинацияси орқали оқ нурни олиш намойиш этилади.
1-расм.
Қурилма
2 та оптик шишали призма;
1 та лампочка;
1 та кабелли патрон;
1 та диафрагмани ушлаб турувчи тутқичга эга носферик конденсор;
1 та трансформатор;
2 та айланувчи қисқич;
1 та тўғри бурчакли алмаштиргич стержен;
1 та катта V –шаклдаги алмаштиргич;
2та стерженли алмаштириш имконини берувчи призма учун таглик;
1 та кичик оптик таглик;
5 та Leypold мульти қисқичлар.
Ньютоннинг қурилмасида тирқиш спектри кўринадиган экран томонга йўналтирилган. Тирқиш орқали ўтаётган ёруғлик монохраматик бўлиб, у бошқа экранга тушгунига қадар минимал дифракция ҳолатида иккинчи призмадан ўтади. Бу экранда тасвир бирмунча кенгайган бўлса ҳам фақатгина тирқишдан ўтган ранг сезилади. Лекин ёруғлик рангли бўлмасдан оқ ёруғликдир. Ньютон худди шундай натижаларни ўзаро кесишадиган қилиб жойлаштирилган призмаларда ҳам олди. Бунинг учун тажрибада ўзининг синдирувчи чети билан иккинчи призма биринчи призма орқасига ўрнатилган. Бу ҳолда ёруғлик дастаси ҳар иккала призма орқали шундай оғдириладики, натижада оғган спектр экранда намоён бўлади. Ёруғликнинг рангли спектрал соҳалари иккинчи призмада худди биринчидаги каби оғади. Улар ўзини худди оқ ёруғликнинг призмалардаги ўз рангларига мос ҳолда синиши билан фарқ қилувчи мустақил компоненталар каби тутади. Ушбу тажрибада оқ ёруғликнинг ҳосил бўлиши учун бу рангли спектрал соҳалар рекомбинацияси ҳам муҳим аҳамиятга эга. Худди призма ёрдамида оқ ёруғликдан спектрал ранглар ҳосил бўлгани каби оқ ёруғлик ҳам барча спектр соҳаларининг устма-уст тушиши (қўшилиши) туфайли келиб чиқиши мумкин. Экрандаги тасвир оқ кўринади ва бу линза тенгламасига кўра катталашган бўлади. Лекин линзада бевосита рангларнинг ҳам мавжудлиги унчалик тушунарли эмас.