Ишлаш тартиблари
Ўрнатилган призмалар оқ ёруғлик нурининг элементар рангларга ажралиши учун хизмат қилади. Бунинг натижасида ёруғлик иккинчи марта дисперсияга учрамайди, лекин уни қайта йиғиш мумкин.
1666 йили 23 ёшли И.Ньютон бошлаган тажрибалар оптика бўлимининг сезиларли ривожланишига олиб келди. И.Ньютон ёруғликнинг шиша призмадан ўтаётгандаги синишда юзага келадиган ёруғликнинг спектрга ажралиши, дисперсияни аксарият ўйлаб топилган тажрибалар ёрдамида тажриба йўли билан тушунтириб берди. Ньютон ўз тажрибаларида ёруғлик манбаи сифатида қуёшдан фойдаланди ва проекцион обьективлар билан ишламади. ДС 535.852.2 да баён қилинган тажрибаларда ёруғлик манбаи сифатида чўғланма лампалардан фойдаланилди. Чўғланма лампалардан чиқаётган оқ ёруғлик дисперсияси, спектрнинг экрандаги проекцияси маълум камалак ранглар кетма-кетлигида кўринади. Агар турли хил рангли светофильтрлардан фойдаланиш, индивидуал (ҳар бир рангнинг призмалардаги) ўтишини кўрсатиш мумкин. Ҳар бир ранг,спектрдаги ўрнига мос ҳолда оғади, шу сабабли, агарда сиз фильтрлар билан ишлаётган бўлсангиз, турли спектрал соҳалари учун призманинг синдириш кўрсаткичи турлича бўлади. Спектрнинг алоҳида соҳалари ўз-ўзидан мустақил равишда яна рангларга бўлиниши мумкин эмаслигини Ньютон кўрсатиб берди. Спектр линзадан кейин линза фокал текислигида яхши фокусланган. Лекин призма томондан тасвир рангсиз ва оқ ранг кўринишида пайдо бўлади, бу спектрнинг 11 та ранги экрандаги тасвирда йиғилади. Агарда кичик линза ёки экрандан фойдаланиб бирор компонета бу экранга тушмаса тасвир оқ бўлмасдан,бўялган ҳолда кўринади (қўшимча ранглар тўғрисид ДС.535.621.1 га қаранг).
1- расм йиғиш ` 2-расм йиғиш
Фойдали маслаҳатлар
Кичик оптик тагликни йиғиш ва ундан фойдаланиш 460.00 йўриқномада баён қилинган.
Призмани йиғиш ва ўрнатиш учун ДС.535.8532 га қаранг.
1-расмда кўрсатилаг иккиламчи дисперсия учун қурилмада 10 мм кенглик ва 60 мм баландликдаги картон экрандан (а) фойдаланилган.Унинг орқасида кристалл призма жойлаштирилган бўлиб, биринчи экрандан кейин қисқа масофада иккинчи экранда спектрнинг ўтувчи соҳаси ажратилиши мумкин.
Спектрал ранглар рекомбинацияси учун биз диаметри 120 мм бўлган 500 мм ли фокус масофасига эга линзадан фойдаланишни тавсия қиламиз, чунки бундай линзада экрандаги тасвир ўлчамлари етарлича катталаш-маган бўлса ҳам спектр тасвири аниқ кўринади.
Иккинчи призма кесишувчи ҳолда 2 расмдагидек биринчи призмадан кейин кўрсатилганидек горизантал четлари билан минимал оғган ҳолда жойлашган
Do'stlaringiz bilan baham: |