“Uchinchi renessans: ilm-fan va
ta’lim taraqqiyoti istiqbollari”
ISSN 2181-1784
187
w
www.oriens.uz
2021
January
1-расм. Радиал тоштутгич.
1-кириш қувури; 2-ажратиш хонаси; 3-чўнтак; 4-чиқиш қувури
Бу тоштутгич қуйидагича ишлайди: ҳаво ёрдамида ташувчи қурилмада сўрувчи
ҳаво ёрдамида ташиб келтирилаётган пахта ва унинг таркибидаги оғир
аралашмалар кириш қувури орқали ажратиш хонасига киради ва тезлиги бир оз
пасайган ҳолда ажратиш хонасининг деворларига урилади. Натижада, пахта
таркибидан оғир аралашмалар пастга, чўнтакка тушади. Оғир аралашмалардан
тозаланган пахта чиқиш қувури орқали ҳаво оқими ёрдами ўз йўналишини
давом эттиради.
Бу тоштутгичнинг оғир аралашмаларни ушлаб қолиш
самарадорлиги 60 фоиз атрофида бўлганлиги сабабли унинг тузилишини
такомиллаштириш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.
2-расм.
Т.Д.Маҳаметов яратган
тоштутгич конструкцияси
1-кириш қувури; 2- конус шаклидаги бўлувчи; 3-ажратиш хонаси; 4-зина
кўринишидаги қайтарувчи; 5-чўнтак; 6-чиқиш қувури
Навбатдаги тоштутгич Т.Д.Маҳаметов томонидан таклиф этилган оғир
аралашмаларни тутувчи қурилма ҳисобланиб 2-расмда тасвирланган. Бу
тоштутгич қуйидаги асосий ишчи қисмлардан ташкил топган. У кириш қисқа
қувури (1), унинг пастки томонида конус шаклидаги бўлувчи (2) ўрнатилган,
ажратиш хонаси (3), зина кўринишидаги қайтарувчи (4), чўнтак (5) ва чиқиш
“Uchinchi renessans: ilm-fan va
ta’lim taraqqiyoti istiqbollari”
ISSN 2181-1784
188
w
www.oriens.uz
2021
January
қисқа қувури (6) дан ташкил топган. Бу тоштутгич қуйидагича ишлайди: Ҳаво
ёрдамида ташувчи қурилмада ташилаётган пахта ҳаво оқими билан кириш
қисқа қувурига киради, қисқа қувурнинг кўндаланг кесими кенгайиб бориши
сабабли пахтанинг тезлиги пасаяди, у конус шаклидаги бўлувчи юзасига
урилади. Натижада пахта бўлакларга бўлиниб, қисқа қувурнинг юзи бўйлаб бир
текисда тақсимланиб, ажратиш хонаси ичига киради. У ерда ўрнатилган зинали
қайтаргичнинг юзаси шундай танланганки, унга урилган оғир аралашмалар ўз
ҳаракат йўналишини чўнтак томон ўзгартиради. Ажратиш хонасида катта
ўлчамдаги аралашмалар ўз оғирлиги таъсирида пастга чўнтакка тушиб қолади.
Оғир аралашмалардан ажратилган пахта ҳаво оқимида ўз ҳаракатини давом
эттиради. Бу конструкция ҳар хил тузилишдаги чизиқли тоштутгичлар яратиш
йўлидаги ҳаракатлар натижасидир [3].
Пахта тозалаш корхоналарининг технологик жараёнига ҳозирги кунга
қадар таклиф этилган тоштутгич ускуналарининг самарадорлигини тушиб
кетишига асосий сабаб, ҳар қандай пахта хом ашёсини тоштутгич ишчи
камерасига киришдаги ҳаво тезлигини бир хил миқдорда бўлишидир. Яъни
юқори синфга мансуб пахта хом ашёси учун ҳам паст навли пахта учун ҳам бир
хил ҳаво босими остидаги ҳавонинг ишлатилишидир. Бунга кўра паст навли
пахта хома шёсини ҳаракатга келтирувчи ҳавонинг тезлиги 1-2-навларга
қараганда юқори бўлиши кўриб чиқилаётган муаммони ижобий ҳал қилишга
олиб келади. Мазкур таклифни амалда қўллаш мақсадида тоштугич учун
муаллифлар томонидан ишчи камера таклиф қилинган (3-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |