Ключевые слова:
металл, рабочая камера, хлопок, труба, бунт,
пневмотранспорт, вентилятор, воздух.
Abstract:
The article proposes a new device for stoning with an adjustable
working chamber, operating at different flow rates, depending on the navigation and
the class of raw cotton, for the efficient separation of heavy mixtures of raw cotton.
Key words:
metal, working chamber, cotton, pipe, pile, pneumatic transport,
fan, air.
Республикамизда пахта хомашёсини чуқур қайта ишлаш асосида юқори
қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, мамлакат
пахта тозалаш саноати тузилмасини такомиллаштириш, техник ва технологик
қайта қуриш асосида пахта маҳсулотлари таннархини камайтириш ва сифат
кўрсаткичларини яхшилаш орқали унинг рақобатбардошлигини таъминлашга
алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бунга кўра пахта таркибидаги оғир аралашмалар уни қайта ишлаш
вақтида тозаловчи машиналарнинг ишчи қисмларининг ҳамда жин ва линтер
машиналарининг арралари тишларининг шикастланишига сабаб бўлади.
Натижада жин машинасида чигитдан толани ажратиб олиш вақтида чигит ва
толаларни шикастланишига олиб келади. Пахтанинг таркибидаги бегона
аралашмаларни тутиб қолувчи мосламалар хомашё таркибидаги оғир
“Uchinchi renessans: ilm-fan va
ta’lim taraqqiyoti istiqbollari”
ISSN 2181-1784
186
w
www.oriens.uz
2021
January
жисмларни пахтани қайта ишлайдиган заводлардаги технологик жараёнда
ўрнатилган машиналаргача тутиб қолишга мўлжалланган [1]. Бугунги кунда
пахта тозалаш заводларида ишлатиладиган тоштутгичлар пахта таркибидаги
оғир аралашмаларни максимал даражада тутиб қолиш имконига эга эмас.
Уларнинг самарадорлиги 60% атрофида. Бу кўрсатгич, пахтанинг нави
пасайиши, ифлослик ва намликнинг ошиши натижасида яна тушиб 40% ни
ташкил қилиб қолади. Ушбу муаммони бартараф қилиш мақсадида
Т.Д.Маҳаметов, К.М.Қобулжонов, М.Т.Хасанов ва бошқалар илмий тадқиқот
ишларини олиб бориб ўзларининг янги конструкцияга эга бўлган ускуналарини
таклиф этишган. Таклиф этилаётган тоштутгич ускуналари технологик
жараёнда ўрнатиладиган жойига қараб икки турга бўлинади. Биринчиси
чизиқли тоштутгичлар ҳисобланиб, улар ҳаво ёрдамида ташувчи қурилманинг
қаторида жойлашган бўлиб, сепараторгача ўрнатилади [2]. Иккинчиси чизиқли
бўлмаган тоштутгичлар бўлиб, улар сепаратордан кейин ўрнатилади. Пахта
тозалаш корхоналарида кенг тарқалган чизиқли тош тушгичлар билан танишиб
чиқамиз. Дастлаб ҳаво ёрдамида ташувчи қурилманинг горизонтал жойлашган
қувури вертикал йўналишдаги ҳолатга ўтиш жойига ўрнатиладиган
тоштутгичнинг конструкцияси билан танишамиз. Қуйидаги тоштутгич (1-расм)
асосан кириш қувури (1), ажратиш хонаси (2), чўнтак, чиқиш қувури (4) дан
ташкил топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |