Эргономика асосий тушунчалари. Эргономика грекча ergo (иш), nomos (қонун) – меҳнат ва маиший жараёнларда инсонни функционал имкониятларини комплекс урганувчи ва самарали мехнатни яратиш қонунларини ўрганувчи фан.
Эргономика фани техник воситаларни мураккаблашиши ва инсонни мехнат фаолияти ўзгариши натижасида юзага келди.
Бу фан психолигия, гигиена, анатомия ва бошқа техник билимлар қамровида шаклланди.
Эргономика фанини объекти- бу инсон (ёки инсонлар гурухи )ва техник воситалар ўзаро таъсири қонуниятлари.
Эргономика мақсади - “инсон-машина-фаолият объекти-мухит” тизимида инсон фаолияти сифатини ва самарасини ошириш.
Изланиш объекти- эргономикада “инсон-машина-
мухит”тизими, яни инсонни мехнат жараёнидаги атрофдаги моддий нарсалар билан ўзаро боғликлиги ўрганилади.
Эргономик талаблар - бу тизимга қўйиладиган талаблар.
Инсонни психологик, физиологик, антропометрик, ва бошқа хусусиятлари хисобга олинган холда инсон - оператор фаолиятини оптималлаштириш.
Машина конструкциясини шакллантиришда ва архитектура мухитини фазовий-композицион ечимида эргономик талаблар асос ролини ўйнайди.
Инсон оператор - машинани бошқарувчи хар қандоқ инсон: аэропорт диспетчери, дастгохда ишловчи ишчи, плита ёки чанг ютгич билан ишловчи уй бекаси ва х.злардир. Эргономист учун булар хаммаси оператор.
Эргономика ва уни усуллари охирги пайтда нафақат техник мосламаларни, балки архитектура объектларини, интерьерларни ва улардаги жихозларни лойихалашда қўлланилмоқда.
Тизим - ягона мақсад билан бирлашган ва ўзаро таъсирда бўлган компонентлар, факторлар жамламаси.
1.1. расм. Машина ёки фаолият асбоб системаси
Машина ёки фаолият асбоб (махсулот, предмет) - бу эргономикада материя, энергия ва ахборотни бирон бир мақсадда ўзгартириш учун қўлланадиган хар қандоқ техник мослама.
“Машина” тушунчаси оддий асбобни (пичоқ, болға) ёки мураккаб дастгохни, космик кемани билдириши мумкин.
Эргономиканинг асосий мақсадларидан бири, инсонни моддий ва маънавий талабларига жавоб берадиган гармонияли мухитни шакллантириш.
Бу ерда буюмларни нафақат ташқи куриниши, балки кўпрок уларни структуравий алоқаларига эътибор берилади. Бу жихат тизимга функционал ва композицион бирлик беради. Айнан шу жихат эргономикани дизайнни илмий асоси деб аташга йўл беради.
Сўнги йилларда хорижда эргономика ва дизайнга ёндошган фаолиятга эргодизайн тушунчаси кенг қўлланилмоқда.
Эргодизайн “инсон омили” бўйича эргономик тадқиқотларни лойихавий – дизайнерлик ишлар билан шундай боғлаб бораяптики улар орасидаги чегарани кўпинча илғаб бўлмаяпти.
Эргономика илмий фан сифатида инсон, жамият, техника, билим ва табиий фанлар ютуғининг синтезига асосланади. Бу фанларни натижаларини бир бирига боғлаб ўз тавсияларида инсоний ва техник аспектларни уйғунлигига эришади.
Инсон фаолиятини оптималлаштириш масаласини эргономик ёндошув буйича хал этиш бир нечта факторларга боғлиқ. Буларнинг асосийлари: