Фаннинг вазифалари эса инсонни бутун ҳаёти давомида хавфсизлик масалаларини чуқур ўрганиш, билиш, тарғибот қилиш ва одамларни хавф-хатардан ҳимоя қилиш маслалари асосида тарбиялашдир.
Талабалар ушбу фанни ўзлаштириш асосида инсоннинг ҳаётий фаолияти давомида учрайдиган хавф-хатарлар, яъни унинг табиат билан мулоқоти давомида учраши мумкин бўлган хавф-хатарлар, уларнинг назарий асослари ҳақида билимга эга бўладилар. Талабалар меҳнат қонунчилиги, хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш усуллари, хавфсизликни таъминлашнинг назарий асосларини ўрганадилар.
Фаннинг назарий қисмида, Эргономиканинг асосий тушунча, таъриф ва қонунлари. Эргономика стандарти. Стандартлардаги талаблар. Бахтсиз ходисаларни олдини олиш чора ва тадбирларида эргономик кўрсатгичлари, Эргономик тизим нуқтаи назаридан тананинг анатомик, физиологик ва психологик имкониятлари, иш жойига эргономик ва техник эстетика талабларини ўрганиш.
Иш жароёнидаги холатларни яхшилаш тадбирланинг моҳияти. Инсон-оператор иш жараёни ва фаолиятини ўрганишда, муҳандис–психологик усуллари, инсон-оператор фаолиятининг моделини яратишда қўлланадиган математик усуллар қўлланилади.
Бугун янги замонавий технологик жараёнлар, компьютер воситалари, ишлаб чиқаришни турли хил машиналарсиз тассавур қилиш қийин бўлган бир пайтда, темир йўл транспорти объектларида ҳам давлат ва темир йўл қонунлари, меъёрий ҳужжатларини юритиш ишларини ташкил қилиш, ишчиларнинг меҳнат шароитини янада яхшилаш, инсон хавфсизлигини таъминлаш, биринчи масалада турадиган инсон соғлиғини асраш, иқтисодий жиҳатдан эса ходимларнинг иш қобилиятини сақлаш муҳим аҳамиятга эгадир.
Ҳаётий фаолият хавфсизлиги мутахасисларини тайёрлаш борасида “Эргономика”(“Инсон-машина-муҳит” тизими) фанимахсус курс хисобланади, чунки у илмий-техник тараққиёт, унинг намоён бўлиши технологик жараёнларнинг интенсивлиги, кўп функцияли ва ишлаб чиқариш ҳолатининг сезиларли даражада ўзгаришининг асосий элементларини, жихозларини яратиш бўйича асосий тамойилларини очиб беради.
Бу фан талабаларга ҳаёт фаолият хавфсизлиги масалаларни ечишда инсон талабларига мос келадиган мухитни яратиш тўғрисида фикрлашни ўргатади. Бу курс доирасида технологик жараёнларнинг лойхалаш учун эргономик усуллар кўрилади ва инсонни турли фаолиятидаги мухитларида комфорт шароит яратиш учун хар хил фанлардаги билимлардан фойдаланади. Масалан, гигиена масалалари, психология, физиология, антропометрия, ёруғлик физикаси ва х.к.
Ҳозирги даврда мухитни лойхалашда эргономик билимлар янгича ёндошувни талаб этади
Эргономика фанини саноат сохасидаги ютуқлари, иш жойларни ташкил қилишда, офисдаги, банкдаги иш жойларини лойихалашда қўлланилмоқда.
Инсон ва машина ўзаро таъсир тизимларини лойиҳалаш асосларини билиш баъзи замонавий интеллектуал иш воситаларини яратишда фойдаланилмоқда. Бунда мураккаб электронтехнологик жихоз конкрет ҳаёт тарзига дастурланади. Мисол учун, мебелларни, спорт анжомларини ва тиббиёт ускуналарини лойихалашда. Эргономика архитектор ва дизайнерга ўзидаги оддий функционал – фазовий анализ қила олиш кўникмаларини инсонни талаб ва имкониятларини тўлалигича инобатга олган ҳолда тизимли ёндошишга ёрдам беради.
Лойиҳаловчилар эргономик усулларни амалий ишларда кўпинча ўзлари билмаган ҳолда қўллашади. Мисол учун, буюртмачи билан суҳбат чоғида “Анкеталаш” олиб борилади, корхонани фаолият структураси тузилади. Эргономика фани қоида ва услубларини чуқур билиш ва уларга ижодий ёндошиш иш муҳитини лойиҳалаш масалаларини тўлароқ хал қилишга ёрдам беради.
Эргономика шуни кўрсатадики “типовой” лойиҳалаш хар доим ҳам талабга жавоб бермайди.
Эргономиканинг лойиҳавий усулларни ва ечимлари шахс ва инсон талабларини тўлароқ қондиришга олиб келади.
Иш жойлари ва унинг муҳитини лойиҳалашда қулайлик, комфорт ва ҳавфсизлик масалалари асосий ҳисобланади. Эргономика фани лойиҳалаш меъёрий ҳужжатларни тузишда ҳам жалб қилинади.