1. Сайловчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатади (паспорт, ҳарбий гувоҳнома, паспортини йўқотганлар ИИБ томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома, жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома) ҳамда сайловчилар рўйхатига имзо қўяди ва унга бюллетен берилади (ҳар бир сайловчига 3 хил).
2. УСК аъзолари томонидан сайловчиларга тақдим этилган бюллетенлар сонининг ҳисоби ҳар соатда юритилади ва тегишли ОСКга ахборот бериб борилади.
3. Соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган сайловчилар олдига УСКнинг 2 нафар аъзоси кўчма сайлов қути билан юборилади. Сайловчи яширин овоз бериб бўлганидан сўнг сайловчилар рўйхатининг тегишли жойига (сайловчининг фамилияси қаршисига) «турган жойида овоз берди» ёзуви киритилади ва участка сайлов комиссияси аъзолари имзо чекади.
4. Бузиб қўйилган бюллетен сайловчининг илтимосига кўра алмаштирилиши мумкин. Бузилган бюллетен ҳисобга олиниши, овозларни санаб чиқиш жараёнида бекор қилиниши (юқори чап бурчагини кесиш ёки бюллетеннинг орқа томонида белги қўйиш йўли билан) ва алоҳида сақланиши лозим.
5. 20:00да УСК раиси ёки раис ўринбосари овоз бериш якунланганлигини эълон қилади, сайлов участкаси биносида ҳозир бўлган сайловчиларга овоз беришни тугаллаши учун имконият берилади.
Овоз бериш натижаларини санаб чиқиш
22 декабрь 20:00дан кейин
1. Столлар бирлаштирилади, барча ёзув ашёлари (ручка, қалам ва бошқа воситалар) четга олиб қўйилади.
2. Сайлов қутиларидаги пломба рақамлари пломбалаш далолатномасидаги рақамлар билан солиштирилади.
3. УСК раиси ёки раис ўринбосари комиссия аъзолари билан биргаликда муддатидан олдин овоз бериш бюллетенлари солинган ёпиқ конвертларни сайлов қутисига ташлайди.
4. Фойдаланилмаган ва бузилган сайлов бюллетенлари санаб чиқилади ва юқори чап бурчагини кесиш ёки бюллетеннинг орқа томонида белги қўйиш йўли билан бекор қилинади, бу ҳақда якуний баённомага тегишли ёзув киритилади.
5. Сайловчилар рўйхати ва унинг иловаси ҳар бир варағига шу варақ бўйича бюллетен олганларнинг сони киритилади, ушбу маълумотларни киритган комиссия аъзоси томонидан имзоланади ва варақлардаги сонлар умумлаштирилади, барча саҳифалари бўйича умумий маълумотларни комиссия раиси эълон қилади ва сайловчилар рўйхатининг охирги варағига киритади, ўз имзоси ва участка сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқлайди. Бюллетенларни олган сайловчилар сони аниқланганидан сўнг якуний баённомага киритилади.
6. Сайловчилар рўйхати ва иловаси бўйича участкадаги сайловчиларнинг умумий сони аниқланади ва якуний баённомага киритилади.
7. ОСКдан олинган бюллетенларнинг сони аниқланади ва якуний баённомага киритилади.
8. Стационар ва кўчма сайлов қутилари очилади. Бюллетенлар стол устига тўкилади. Қонунчилик палатаси, вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашлари сайлови бўйича бюллетенлар алоҳида-алоҳида ажратиб олинади ва улар саналган ҳолда овоз беришда иштирок этган сайловчилар сони аниқланади. Ҳар бир номзод бўйича берилган овозлар алоҳида-алоҳида санаб чиқилади ва ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони аниқланади.
9. Бюллетеннинг ҳақиқийлиги шубҳа туғдирганда, масала УСК томонидан овозга қўйиш орқали ҳал этилади.
10. Белгиланмаган шаклдаги (ҳажми, ранги, қоғоз сифати, босмахона шрифти ва ҳоказолар бўйича фарқланувчи), шунингдек, УСК томонидан тасдиқланмаган бюллетенлар ҳисобга олинмайди.
11. Овоз бериш вақтида биттадан ортиқ квадратга белги қўйилган ёки биттасига ҳам белги қўйилмаган бюллетенлар ҳам ҳақиқий эмас деб топилади. Улар саналиб, алоҳида боғлам қилиб ўралади ва уларнинг сони баённомага киритилади.
12. Санаб чиқиш тугаганидан сўнг, бюллетенлар номзодлар бўйича алоҳида-алоҳида боғлам қилиб ўралади. Боғламда номзоднинг исми, фамилияси ва отасининг исми ёзилиб, овозлар сони кўрсатилади.
13. УСК овоз бериш ҳамда овозларни санаб чиқишда келиб тушган шикоятларни (аризаларни) кўриб чиқади. Раис барча эътиборига шикоятлар (аризалар) ва улар бўйича қабул қилинган қарорлар ҳақидаги ахборот беради, баённомага илова қилинадиган ҳужжатларни кўрсатади, комиссия фаолияти бўйича эътирозлар, шикоятлар бор-йўқлигини аниқлайди.
14. Келиб тушган барча шикоятлар (аризалар) овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомага илова қилинади. Шундан сўнг УСК овозларни санаб чиқиш натижалари бўйича мажлис ўтказилади.
15. Овоз бериш натижалари комиссия мажлисида кўриб чиқилади ва якуний баённомада акс эттирилади (3 хил баённома тузилади).
16. УСК овозларни санаб чиқиш натижалари ҳақидаги баённомани тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади, сўнг комиссия аъзолари томонидан овозларни санаб чиқиш натижалари ҳақидаги баённома имзоланади ва УСК муҳри билан тасдиқланади.
17. Овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомага бирон-бир ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.
18. Баённома нусҳаси УСК биносида 48 соат муддатга осиб қўйилади.
19. Кузатувчилар ва ваколатли вакиллар баённома нусҳасидан олиши мумкин.
20. УСК баённомасидан кўчирма нусхаси электрон почта ёки телеграмм орқали дарҳол тегишли ОСКга тақдим этилади, асл нусха эса раис ёки унинг ўринбосари томонидан ИИБ ходимлари кузатувида навбатчи автомашинада олиб бориб топширилади.
21. Бюллетенлар УСКда сақланади. Сайлов якунлари расман эълон қилинганидан сўнг тегишлилиги бўйича шаҳар ва туман ҳокимликларига топширилади.