Фан бўйича магистратура талабаларига мустақил иш учун 20 соат ажратилган. Мустақил ишни ташкил этишда қуйидаги шакллардан фойдаланилади: айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида ўзлаштириш; амалий машғулотлар учун топширилган мавзуга доир масалалар, кейс-стади ва ўқув лойиҳаларини Ахборот ресурс маркази манбалари ҳамда изланиш объекти бўлмиш корхона ва ташкилотларнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотларини тўплаган ҳолда бажариш; илмий-амалий анжуманларга маъруза тезислари ва илмий мақолаларни тайёрлаш.
Талабаларнинг мазкур фан бўйича мустақил ишини ташкил этиш ва уни назорати БМА Ўқув, илмий-услубий Кенгаши томонидан тасдиқланган “Тингловчи мустақил ишини ташкил этиш, назорат ва баҳолаш туғрисидаги Низом”и га мувофиқ фан бўйича мустақил ишни ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш бўйича Услубий кўрсатмалар асосида олиб борилади.
“Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегияси” фанидан мустақил таълим сифатида ўрганиладиган қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Қишлоқ меҳнат салоҳиятининг шаклланиши ва ундан самарали фойдаланиш йўллари
Меҳнат бозорида ишчи кучи рақобатбардошлигини оширишнинг асосий йўналишлари.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг ишчи кучи миграциясига таъсири ва уни тартибга солишни такомиллаштириш.
Ўзбекистон иқтисодиётини молиявий-иқтисодий инқироз шароитида ривожлантириш натижалари таҳлили ва истиқболли йўллари.
Ўзбекистон аҳолиси даромади ва турмуш фаровонлигини юксалтириш йўллари.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида минтақаларга инвестициялар жалб этишнинг истиқболли лойиҳалари.
Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти Иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари (саноат тармоқлари мисолида).
Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ўсишини таъминловчи омиллар.
Иқтисодиётнинг таянч устувор йўналишларини модернизациялаш ва техник янгилаш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш Темир йўл коммуникациясини ривожлантириш харажатлари ҳисоби.
Кичик бизнесда ҳисоб сиёсатини ташкил этиш масалалари.
Тижорат банкларида номоддий активлар ҳамда уларга йўналтирилган инвестициялар унумдорлигининг аудити.
Молиявий натижалар ва молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичларнинг таҳлили.
Солиқ тизими - инқирозга қарши дастурни амалга оширишнинг муҳим омили.
Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияни жалб қилишни солиқлар воситасида рағбатлантириш.
Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида банк соҳасидаги электрон ҳужжат айланиш тизимини такомиллаштиришнинг аҳамияти.
Ўзбекистонда кичик бизнесни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари.
Саноат ишлаб чиқаришида инвестициялардан фойдаланиш самарадорлиги.
Саноатни модернизациялаш – молиявий-иқтисодий инқироз оқибатларини бартараф этишнинг устувор йўналиши.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан чиқишда меҳнат унумдорлигини ўстиришнинг аҳамияти.
Жаҳон иқтисодиётида иқтисодий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш муаммолари.
Жаҳон ҳамжамиятида умуммиллий муаммолар ва уларни ҳал этишда ҳамкорлик йўналишлари.
Ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштиришда хорижий амалиётга интеграциялашиш имкониятлари.
Ўзбекистон Республикаси автомобил саноати ташқи иқтисодий фаолиятини фаоллаштиришнинг асосий йўналишлари.
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий ҳамкорлиги истиқболларининг иқтисодий таҳлили.
Ўзбекистонда халқаро транспорт тизими ва савдо йўлларини ривожлантириш муаммолари.
Хизмат кўрсатиш сервис соҳаларини ривожлантиришда микромолиявий хизматларнинг аҳамияти қандай?
Янги иш ўринлари яратилиши ва аҳолининг бандлиги таъминланишда тижорат банклари қандай ишларни амалга оширмоқдалар?
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатимиз миллий иқтисодиётидаги аҳамияти.
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил қилиш муаммосини ҳал қилишда кичик бизнес соҳасининг аҳамияти.
Ривожланган мамлакатлардаги давлат қарзлари ва давлат бюджети тақчиллигининг кучайишининг сабаблари.
Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки каби халқаро молиявий ташкилотларнинг жаҳондаги молиявий-иқтисодий барқарорликни таъминлашдаги роли.
Иқтисодиётимизда юз бераётган жиддий таркибий ва сифат ўзгаришлари.
Мамлакатимизда ўтган даврларда саноатни ривожлантиришнинг асосий омиллари.
Халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг халқаро логистика салоҳиятини ошириш йўллари.
2010-2015 йилларда иқтисодиётимизнинг қон томири бўлган Ўзбекистон миллий автомагистрали йўналиши бўйлаб инфратузилма ва сервис тармоқларини ривожлантириш юзасидан қабул қилинган дастурнинг мазмун-моҳияти.
Ўзбекистон Республикасида темир йўл тармоғини ривожлантириш бўйича устувор йўналишларнинг асосий жиҳатлари.
2009-2014 йилларда электр энергетика тизимини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш борасидаги энг муҳим лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар.