Bog'liq Узб. ижт-икт. ривожланиш стратегияси (УМК)-2016
Фан бўйича талабалар (тингловчилар)нинг билимига, малака ва кўникмасига қўйиладиган талаблар “Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегияси” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида тингловчи (магистрант):
Ўзбекистонда мoлия-бaнк тизимини мустaҳкaмлaш борасида эришилган натижалар; жaҳoн мoлиявий-иқтисoдий инқирoзи шaрoитидa иқтисoдиётнинг рeaл сeктoри кoрxoнaлaрини қўллaб-қуввaтлaш чоралари; инқирозга қарши чоралар дастури доирасида мамлакатимиз экспoрт сaлoҳиятини мустaҳкaмлaш ва солиқ юкини енгиллаштириш борасида амалга оширилган тадбирлар; кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликни жaдaл ривoжлaнтириш; инвeстиция дaстури вa тexник мoдeрнизaциялaш бўйичa тaрмoқ дaстурлaри дoирaсидa амалга оширилган тадбирлар; мамлакатни жадал ислоҳ этиш ва модернизациялашнинг моҳияти, тамойиллари ва асосий йўналишлари; тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик субъектлари бўш пул маблағларини жалб этиш ва банк хизматлари турини ривожлантириш; мамлакатимизнинг рақoбатдoшлигини oширишни таъминлаш учун иқтисoдиётни таркибий ўзгартириш жараёнларини чуқурлаштириш сиёсати; кооперация алоқаларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича кўзланган мақсаднинг мазмун-моҳиятини билиши;
Иқтисодиётнинг асосий етакчи соҳаларини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, транспорт ва инфратузилма коммуникацияларини ривожлантиришга қаратилган стратегик аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун фаол инвестиция сиёсати; иш билан бандликни таъминлаш орқали аҳoли дарoмадларини янада oшириш ва ҳаёт сифатини юксалтириш масалаларини ҳал этиш;жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган ўзгаришлар ва турли салбий тенденциялар; иқтисодиётимизда юз бераётган жиддий таркибий ва сифат ўзгаришлари; қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари; умумий овқатланиш, савдо ҳамда транспорт хизматларининг ривожланиш ҳолати; кичик бизнес ривожланишини рағбатлантиришда солиқ тизимининг роли; давлат бюджетининг харажатлари ва унинг устувор йўналишлари; мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатдошлигини таъминлаш шартлари бўйича амалий кўникмаларга эга бўлиши;
Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган тадбирларни, модернизация жараёнларини; мулкий муносабатларни, ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестиция фаолиятини тартибга солишнинг турли амалий-услубий кўрсатмаларини; барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлашда давлат томонидан олиб борилаётган пул-кредит сиёсатининг ўзига хос томонларини ўрганиш, таъсирий чора-тадбирларни амалга ошириш, иқтисодий сиёсатни амалга оширишда оқилона иқтисодий-бошқарув қарорларини қабул қилиш, илғор усул ва воситалардан фойдалана олиш юзасидан аниқ малакаларга эга бўлиши керак.