У шундай шаҳарки, одамлар ўзларининг асл истакларини пинҳон тутишга, дин ва анъана талабларига мувофиқ яшаётга



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/17
Sana25.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#310157
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Yolg'onlar shahri

ЁЛҒОНЛАР ШАҲРИ
АҚШ консуллиги олдида уч кун навбатда туриб кулгига 
қолди. Ҳаммамизни террорчи деб ўйлашади, – деди ҳай
-
довчи зарбли мусиқа янграётган радио овозини баландла
-
тиб. 
Дариуш Эрондан қочган пайтлари такси ҳайдовчила
-
ри Глория Гейнорнинг “I Will Survive” қўшиғини севиб 
тингларди. 
Гарчи машинанинг ойналари ёпиқ бўлса ҳам, совуқ 
елвизак 1960-йиллар автомобили “Hillman Hunter”нинг 
форсча варианти бўлмиш оппоқ “Пайкон”нинг тирқишла
-
ридан кираётган эди.
Теҳронда машина ҳайдашнинг ягона тезлиги мавжуд: 
машинангиз қанча тез юрса, ўшанча. Кўп марта урилган 
эски “Пайкон” ҳам янги мотор қўйилса, худди ўртамиёна 
машина, масалан, “Пежо” сингари соатига 130 километр 
юра олади. Гуруҳдагилар ҳазиллашиб, Дариуш режим 
муҳофизларининг қўлидан ҳам кўра Теҳрон йўлларида 
ўлиб кетиши эҳтимоли кўпроқ, дейишганди. Балки, улар 
ҳақдир. Пачоқланиб кетган машиналар, қонга ботган 
йўловчилар ва ҳатто йўл четида ётган ўликлар Теҳронга 
хос манзара эди. Албатта, Гуруҳ учун тирбандлик ҳам 
катта ташвиш туғдирарди. Шунинг учун улар машина 
эмас, балки мотоциклдан фойдаланишни маъқул кўрди. 
Аммо ҳозирги вақтда кўча бўм-бўш эди. Дариуш дераза
-
дан Теҳроннинг ҳуснига термилиб борди. Унинг кўзлари 
паст-баланд ҳовлилар, кўп қаватли иморатлар, идоралар, 
касалхонаю мактабларни кўрарди. 
Дариуш Теҳроннинг бу қадар кўримсиз бўлганини 
эслолмайди. Унинг хотирасида муҳташам уйлар, хиёбон
-
лар, француз услубида қад ростлаган нафис турар жойлар, 
виллалар ва боғлар, тирбандликлардан холи шаҳар қол
-
ган эди. Лекин ҳозир унинг кўз ўнгидаги манзара кулранг 
кўримсиз бетон плиталар уюми, ранги ўчган, доғ босган 
мармар блоклари, тоғдек қад кўтарган сохта юнон устун
-
лари ва ёрқин рангли пластик қувурлардан иборат эди. 


23
ДАРИУШ
Унинг она шаҳрини оёқ ости қилишганди. Ғазаби қўзи
-
ган Дариуш тишини тишига босди. Жаҳл ўткинчи нарса. 
Баъзан Дариуш ғазаб унинг танасини аста-секин тарк эта
-
ётганини ҳис қилади. Бунда мушаклари бўшашиб, нафас 
олиши енгиллашади. У бу манзарани кўриб иштиёқини 
йўқотишидан, курашмай туриб енгилишидан қўрқиши 
мумкин эди. Аммо ҳозир эмас. Улар Дариушнинг шаҳри
-
ни тортиб олишди, шундай экан, у жангга тайёр.
Такси Вали Асрга бурилди. Бу кўча барча теҳронликлар
-
га ўз уйини эслатади. Бир қарашда Вали Аср ўша-ўшадек. 
Ўша баққоллик дўконлари, ўша бутиклар, кафе ва ресто
-
ранлар, ҳашамдор витриналар ва ўша чайқовчилар. Фақат 
барлар энди йўқ, ота-онаси жуда севган вискихоналар, 
туни билан ишлайдиган, тамаки тутунига тўлган билли
-
ард заллари, мижозлари қаторлашиб навбатга турадиган 
дискотекалар. Тан олиш оғир бўлса ҳам, Теҳрон уларсиз 
анча кўркам кўринарди – чунки Ғарбнинг зарарли ва қабиҳ 
таъсири Дариушнинг юртида илдиз отиб, унинг асосла
-
рини синдираётган эди. Аммо унинг ота-онаси айнан ўша 
дамлар – Паҳлавий кўчасида рақсга тушган ва маза қилиб 
ичган лаҳзалар бахтлироқ бўлганини ўйлаш Дариуш учун 
оғриқли эди. Бошқа тарафдан эса унинг ота-онаси шараф
-
сиз маданият таъсирига тушиб қолгани ҳам Дариушга 
оғир ботарди. Хаёлан у ота-онасини оқлашга уринди: ахир 
улар 1970-йиллардаги теҳронлик ўрта синф ёш-яланг каби 
бор нарсадан завқланишган, холос. Аммо буларнинг бари 
баҳона эканини Дариуш биларди. Гуруҳ унга тўғри йўлни 
кўрсатган, Худо доим уларни кўриб туришини айтган эди. 
Шаҳар уйқудан уйғонмоқда эди. Бўм-бўш кўчаларда 
одамлар, машиналар пайдо бўла бошлади. Уларнинг ёни
-
дан қадди букилган қария апельсин ортилган аравани ита
-
риб ўтиб кетди. Сочи тўкилмаган бўлса ҳам, кўринишидан 
100 ёш дейсиз. Овози эса ундан ҳам қарироқ – машиналар 
шовқинида эшитилмай қоладиган, баҳор шабадаси тўсиб 
қўядиган хирилдоқ овоз. 


24

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish