Фатеми кўчаси, Теҳрон маркази, бир неча
йилдан сўнг
Галоген чироқ ғинғиллаган овоз чиқариб ёниб туриб
-
ди. Унинг юқоридан тушаётган кўкимтир нури ҳамманинг
40
ЁЛҒОНЛАР ШАҲРИ
киртайган ёноқлари, тагига қора қопча тушган кўзлари
-
ни яққол кўрсатяпти. Учта оила хароба бюродаги елим
стулда сассиз ўтирибди. Елим стол устидаги чой солинган
кичик финжонга ҳеч ким қўл узатмади. Уларнинг кўзлари
эшикка қадалганди. Дариуш хонага кирди. Эгнида крах
-
малланган оқ кўйлак ва жинси шим. Яна уч киши бошини
хиёл қуйи солганча унинг ортидан кирди, кўзлари хонага
синчиклаб назар солди. Йиғи-сиғи бошланди. Уч киши
-
ни тезда ўраб олишди. Оналар ўғилларини бағрига босди,
бир киши тиз чўкиб олди, опаси укасининг сочларини си
-
лади, ота эса бошини қўллари орасига олди, кўз ёшлари
билагини ҳўл қилди. Уч кишининг бири йигирма йилдан
буён оиласи билан учрашмаган. У нуқул бир сўзни так-
рорларди: Кечиринглар!
Дариуш протез қўлини қимирлатган кўйи хона бурча
-
гида уларга қараб турарди. У бундай дийдорлашишларни
кўп кўрган, аммо ҳар сафар кўрганида ҳалигача йиғлаб
юборади. У хонага бошлаб кирган уч киши МEХнинг со
-
биқ аъзолари. Энди эса улар Дариуш каби қочоқ ҳисобла
-
нади. Йигитлар Гуруҳда ўтказган вақтларини ҳикоя қилиб
беришади. Онгни заҳарлаш ва афсусланиш ҳақида гапи
-
рилганда Дариуш индамай бош ирғайди. У Ашраф лаге
-
ридаги калтаклар ва оммавий тазарруларни яхши эслай
-
ди. Бир ўртоғини мастурбация билан шуғулланганини тан
олишга мажбур қилишган. У Гуруҳда тақиқланган амал
эди. У яна бошқалардан ажратиб қўйишлари, лагернинг
кичик ҳудудидан ташқарига чиқишга рухсат берилмаслиги
ҳамда аёллар ва эркакларни ажратиб қўйишганини эслай
-
ди. Дариуш ёрдам берган бир кишига аёли билан бирга
бўлишига ўн беш йил рухсат берилмаган экан. Ваҳолан
-
ки, эр-хотин иккиси Ашраф лагерида яшаган. У лагерга
мужоҳидларнинг оиласи келгани, яқинларини кўришни
ўтиниб сўраганини ҳам эслайди. У МEХ культининг бир
қисми бўлганини эслайди.
41
ДАРИУШ
Муваффақиятсиз кечган суиқасд уринишидан сўнг
Дариуш ҳарбий касалхонага жўнатилди. У ерда шифо
-
корлар ва ҳамширалар Дариуш соғайгунча парвариш қил
-
ди. У бир умрга озодликдан маҳрум қилинган эди. Сўнг
муддат саккиз йилга ўзгартирилди. Тўрт йилни Эвин қа
-
моқхонасида ўтказди. У сиёсий маҳбуслар бўлимида эди,
камерадошлари эса мухолифатчилар ва талабалар эди. Қа
-
моқда Дариушнинг кўзи очилди ва мамлакати ҳақида бор
ҳақиқатнинг тагига етди ҳамда МEХ унга уқтириб келган
гаплар ёлғон эканини англади. Ўзининг айтишича, қамоқ
-
хонада уни қийнашмади.
Ҳукумат Дариушни нега ўлдирмагани, нега унга енгил
жазо берганини ҳеч ким билмайди. Энг ҳақиқатга яқин
изоҳ – у келишган: МEХнинг ички сирлари эвазига озод
-
лик. Эронликларнинг фитна назарияларига ўчлиги чандон
ортган. Дариушни мавжуд тузумнинг жосуси дейдиганлар
ҳам топилади. Аслида, қандай бўлса ҳам, ҳукумат айёр
-
лик қилди. Ислом Республикаси барча қочоқларга афв
эълон қилди, ўнлаб хорижда юрганлар ватанига қайтди.
Саддам Ҳусайн ағдарилгач МEХни Ироқда ортиқ хуш
-
ламай қўйишди. Ашраф лагеридаги вазият оғирлашди.
Дариуш Эрон Ислом Республикаси томонидан авф этил
-
ган Гуруҳ аъзоси сифатида танилди ҳамда ундан бошқа
-
ларни бу йўлдан қайтаришда фойдаланишди. Бу МEХни
заифлаштириш учун кўрилган яхши чора эди. Дариуш
қамоқдан чиқиши билан МEХга қўшилиб қолганларни
қутқариш ва уларни оилалари билан бирлаштириш учун
ҳукумат хайриясини ташкил қилишга ёрдам берди.
Оилалар офисдан чиқиб кетиши билан Дариуш эшик
-
ни қулфлайди-да, уйга кетади. У онаси билан Вали Аср
-
даги “Екта” кафесида учрашади: онаси ёшлигида у ерда
сутли коктейль ва бургер ейишга одатланганди. Бу жой
деярли ўзгармаган: ўша сариқ белги ва 1970-йиллар ин
-
терьери. У ўғли қамоқдан чиққач Теҳронга учиб келди,
Дариуш эса уни бутунлай қолишга кўндирди.
42
ЁЛҒОНЛАР ШАҲРИ
Арезу Гуруҳнинг бошқа аъзолари каби уни хоинлик
-
да айблади. Дариуш у билан гаплашишга, уни Гуруҳдан
совутишга уринди, бироқ қиз у билан қайта гаплашмади.
43
СУМАЙЯ
Do'stlaringiz bilan baham: |