У шундай шаҳарки, одамлар ўзларининг асл истакларини пинҳон тутишга, дин ва анъана талабларига мувофиқ яшаётга



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/17
Sana25.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#310157
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Yolg'onlar shahri

ЁЛҒОНЛАР ШАҲРИ
“хоҳар”
3
, ва “биродар”, деб мурожаат қиларди. 
Америкаликлар бу жасур “озодлик курашчилари”га 
тасанно айтарди. МEХни қўллаб-қувватлашга рози бўлган 
сенаторлар (мўмайгина пул эвазига) ҳақида янгиликлар 
чиқарди. Маҳаллий бўлинманинг обрўли етакчиси Би
-
родар Фаридун Эронда инсон ҳуқуқлари топталаётгани, 
одамлар ҳибсга олиниб, қийноқларга дучор қилинаётгани 
ҳақида нутқ сўзлади. Проекторда маҳбусларнинг крандан 
осилиб турган танаси, дарраланган баданлари ва жонсиз 
кўзларининг суратлари кўрсатилди. Қурбонларнинг деяр
-
ли ҳаммаси Гуруҳ аъзолари эди. Дариуш ғазабланди.
Кейин улар стол атрофида зерешк поло ба морғ – зирк
-
ли гуруч ва товуқ тановвул қилиб, болалари ва ишлари 
ҳақида чақчақлашиб ўтиришди. Бу исёнчи гуруҳдан ҳам 
кўра шаҳар кенгашининг йиғилишига ўхшаб кетарди. Да
-
риуш буларнинг ҳаммаси ўта оддийлигидан ажабланди. 
Арезу эса одамови қиздан кўнгли очиқ, дилкаш қизга ай
-
ланди. Дариуш уни биринчи марта жуда бахтиёр ҳолатда 
кўрди.
Бундай йиғилишлар Дариушнинг ҳаётида мунтазам 
тус олди. Ислом Республикаси МEХ аъзоларига худ
-
ди ҳайвондек муносабатда бўлаётгани унинг ғазабини 
қўзғарди. Биродар Фаридун Дариушга алоҳида эътибор 
бериб, бошқалардан кўпроқ вақт ажратарди. У Дариуш
-
га бошқаларга айтмаган гапларини айта бошлади, оқсаб 
юришига бир махфий операция сабаб эканини тушунтир
-
ди. Ўшанда Биродар Фаридуннинг дўсти қурбон бўлган, 
ўзи эса оёғидан жароҳат олган. У яна Дариушга Гуруҳнинг 
ҳукуматда жосуслари борлиги, улар юқори лавозимларда, 
баъзилари ҳатто ядро қуроллари синовдан ўтказиладиган 
жойларда ишлашини айтди. Бора-бора Дариуш етакчилар
-
нинг нутқлари ёзилган кассеталарни соатлаб тинглайди
-
ган бўлиб қолди. Улар айтаётган гапга ишонмасликнинг 
иложи йўқ эди. У Гуруҳ учун хайрия пуллари йиғиш би
-
3. Хоҳар – (форсча) опа ёки сингил.


35
ДАРИУШ
лан шуғулланди ва ўшанда асосий база Ашраф лагерида 
сақланишини билиб олди. Дариуш у ерга юборишларига 
умид қила бошлади. Она ватанидаги аҳвол жуда танг, тез
-
да бир чора кўрмаса бўлмасди. Дариуш худди тўти каби 
Биродар Фаридуннинг айтганларини такрорлай бошлади: 
“Халқимиз бизни севади, улар биздан нажот кутмоқда. 
Ўша жаҳаннамдан қутқаришимизга ишонмоқда.”
Банг. Бомба портлагандек овоз эшитилди. Дариуш бе
-
ихтиёр каравотига чўкди. Банг-банг-банг-бум. Ташқарида 
нимадир ҳуштак чалиб, учиб ўтди. У машғулотларда бар
-
ча турдаги артиллериянинг овозини эшитган, аммо ҳозир
-
гина жаранг сочган шовқинни у сира эшитмаган. Кейин 
бақир-чақирлар эшитилди, кулгининг овозига ҳам ўхшай
-
ди. Аста дераза олдига бориб, ташқарига қаради ва осмон
-
да оппоқ учқунлар отилиб, гул тасвирини ҳосил қилаёт
-
ганди. Дариуш оловлар фестивали – “чаҳаршанбэ сури”ни 
унутиб юборган эди.
МEХ уни мусулмонларнинг Янги йили – Наврўз пай
-
тида жўнатган эди. Наврўз Эронда баҳорнинг илк кунига 
тўғри келади. Бундай пайтда қочқинда юрганлар оиласи
-
ни кўргани юртга келиши Дариушга қўл келиши ҳақида 
Гуруҳдагилар айтишганди. У энди қулай фурсатни пойла
-
ши керак. У Киан олиб келган китобларни ўқиди, улар
-
нинг орасида унинг севимли асари – Али Шариатининг 
“Марксизм ва Ғарбнинг бошқа хатолари: исломий танқид” 
ҳам бор.
У сайрга чиқди. Юзлаб болалар кўчаларда йўлнинг 
ўртасига гулхан ёқиб устидан сакраб ўтар, қадимий зар
-
душтийлик мантрасини куйлаб омадсизлик ва касалликлар
-
ни ёқиб юборишар эди. Яна бир талай болалар қўлига учқун 
сачратгич кўтариб, қувлашмачоқ ўйнаяпти. Вали Асрда 
мушакбозлик авжида. Машиналар йўл четига қўйилган, 
мусиқа баланд овозда янграяпти, одамлар деразадан энга
-
шиб кўчага қараяпти. Ҳукумат “чаҳаршанбэ сури”ни зар
-
душтийликнинг исломга зид бўлган маъжусий сарқити, 


36

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish