У шундай шаҳарки, одамлар ўзларининг асл истакларини пинҳон тутишга, дин ва анъана талабларига мувофиқ яшаётга



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/17
Sana25.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#310157
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Yolg'onlar shahri

ЁЛҒОНЛАР ШАҲРИ
мингта чинор экиш ишларини шахсан ўзи назоратга ол
-
ган. Йўлни эса ўз исми билан – Паҳлавий деб атаган.
1979 йилдаги Ислом инқилоби Ризошоҳнинг ўғли 
Муҳаммад Ризошоҳни тахтдан ағдаргач Шоҳга қарши бўл
-
ган миллатчилар Паҳлавий кўчасининг номини Эроннинг 
собиқ бош вазири Муҳаммад Мусаддиқ номига ўзгартир
-
ди. Европада таълим олган ҳуқуқшунос доктор Муҳаммад 
Мусаддиқ мамлакат нефтини миллийлаштиришга урин
-
гач Марказий разведка бошқармаси дастаклаган тўнта
-
ришда лавозимидан ажралган, сўнг қаҳрамонга айланган 
эди. Кўчага берилган янги ном ҳам унинг бош вазирлиги 
каби қисқа бўлди. Инқилоб етакчиси оятуллоҳ Руҳуллоҳ 
Хумайний мамлакатнинг энг машҳур кўчаси ислом дини 
эмас, форс миллатчилиги учун курашган одам номи билан 
аталишига сира кўнолмасди. Унинг обрўсига ҳасад ҳам 
қиларди. Хумайний бу кўчани Имоми Замон номи билан 
танилган, шиа мазҳабидаги 12 имомнинг охиргиси бўлган 
ҳамда шиа эътиқодига кўра дунёнинг Сўнгги Нажотко
-
ри ҳисобланган ҳазрат Имом Маҳди шарафига Вали Аср 
деб номлашни буюрди. Маҳдийнинг қайта хуруж қилиши 
янги осойишта давр бошлангани ва исломий камолот
-
дан дарак беради, аммо унгача Сўнгги Нажоткор кўздан 
пинҳон бўлади. Ислом бошқаруви шарофати билан ҳаёт 
қувватидан мосуво бўлган шаҳарнинг рамзи бўлмиш бу 
кўча учун мос ном. 
Ҳаммаси ярим тунда содир бўлади. Айнан соат не
-
чалиги ва қанча одам бунда иштирок этгани номаълум. 
Аммо эртаси куни тонгда ҳамма шу ҳақида гапиради. Да
-
лиллар Вали Аср кўчаси бўйлаб тизилган эди: бетон ора
-
сидан ўнлаб дарахт шохлари чиқиб туради. Шаҳар ишчи
-
лари йўлдаги қирқдан ортиқ чинорни арралаб ташлабди. 
Теҳронликлар шикоят қилади. Хатлар ёзишади, ҳоким 
идорасига қўнғироқ қилишади, суратга олишади, “Twitter” 
ва “Facebook”да саҳифа очишади. ОАВ бош саҳифалари
-
да ҳам шу гап. Таниқли инсон ҳуқуқлари гуруҳи янада 


15
ПРОЛОГ
кўпроқ дарахт кесилганини даъво қилади. Маданий мерос 
гуруҳи “маъсум” дарахтларни бу тарзда нобуд қилишни 
“вайронкорлик“ деб атайди. Миллий радио станцияси 
бўлмиш “Радио Фарҳанг”нинг мунозарали эшиттириши 
чақириқларга тўлиб кетади. “Ҳар бир дарахт мен учун хо
-
тира. Дарахтлар кесилса, хотираларим ҳам ўлади. Улар гўё 
менинг жонимни олаётгандек”, дейди кўзлари ёшга тўл
-
ган аёл эронликларга хос ҳис-ҳаяжонга берилиб. Теҳрон
-
ликлар ғазабда.
Оёқларидан айрилган уруш фахрийси Вали Аср кў
-
часининг шимолий томонида жойлашган Парк-э Меллат 
(Миллат боғи) яқинидаги йўлакчага доимгидек келиб 
ўтиради. Исқирт бўлиб кетган қўлтиқтаёқларини ёнига 
қўяди ва қўлидаги буюмларни ерга теради: турли ҳажм ва 
рангдаги батареялар. Унинг ортидаги ариқдан семизгина 
каламуш югургилаб ўтади. Елкасига скрипка илиб олган 
мусиқа талабаси дарахтлар кесилгани ҳақида эшитиб, ўз 
кўзлари билан кўргани келди.
“Мен-ку урушда қатнашганим учун оёғимдан айрил
-
ганман, аммо бояқиш дарахтлар қайси айби учун бундай 
кунларни кўряпти?”, деб ҳазил қилади уруш фахрийси. 
Талаба йигит жилмаяди ва муҳташам Қожар саройи ол
-
дидаги жамоат боғи – Фирдавс боғи томон юради. Бу ерда 
у Вали Аср ҳаётини кузатиб, мулоҳаза қилади. Боғдаги 
ўриндиққа ўтириб, ноутбукини очади. Унда Моцартнинг 
жонли ижродаги “Реквием” куйини қўяди. Шаҳар сурон
-
ларидан нафис мусиқани тинглашни афзал кўрган қария 
унинг ёнига келиб, ўриндиқнинг нариги четига ўтиради.
Вали Аср кўчасининг шаҳар марказига – Жумҳурий 
кўчасига яқин жойида яшил кроссовка ва қизил кўйлак 
кийган соқолли киши ўз аккордеонида машинада кетаёт
-
ган йўловчилар учун ғамгин форс мумтоз куйларини чал
-
моқда. Кимдир унга пул тутганида у белига тақиб олган 
сумкасидан қоғоз чиқаради. У интернет саҳифасини – 
дунёнинг ёвузликлари: шайтон, моддиюнчилик, шаҳват
-


16
ЁЛҒОНЛАР ШАҲРИ
парастлик ҳақидаги блоги манзилини кўрсатади. 
Вали Асрнинг энг жанубий нуқтасида йўл тўсилиб 
қолган. Лекин тирбандлик сабабли эмас. Минглаб одам
-
лар совуқда йўлка ва масжид ташқарисидаги кўчада 
тўпланган – ичкарида жой қолмаган. Жаноза. Эркаклар 
қора тасма билан оқ гладиолус боғлаб қўйилган икки 
метрдан ошиқ узунликдаги тобутни кўтариб бормоқда. 
Масжид ичида эса қори Қуръон тиловат қилмоқда. Кейин 
эса у марҳума аёл ҳақида яхши гаплар айтади: “У инсо
-
нийлик шаънининг чин маъносини биладиган кишилар
-
нинг авлоди эди. У Худога юзланган ва ундан сира юз 
ўгирмаган ҳалол аёл эди.”


17
ДАРИУШ

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish