“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил
1
www.iqtisodiyot.uz
У.М. Алижонов,
мустақил изланувчи, ТДИУ
ДЕМОГРАФИК ЖАРАЁНЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА
СОЛИШ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ
В данной статье отражены сущность и содержание демографической
политики, систематизированы основные составные части политики в области
народонаселения,
анализированы
меры
демографической
политики,
реализуемые в Республике Узбекистан, предложены принципы реализации
демографической политики.
This article reflects the essence and content of the demographic policy, codified
the basic components of population policies, analyzed demographic policy measures
implemented in the Republic of Uzbekistan, proposed guidelines for implementing
demographic policy.
Калитли сўзлар:
аҳоли, давлат бюджети, демографик сиёсат, соғлом она
ва бола, тартибга солиш.
Мулкчилик шаклларининг хилма-хиллиги шароитида Ўзбекистоннинг
ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиши мамлакат ижтимоий-
иқтисодий ҳаётининг давлат томонидан тартибга солинишини талаб қилади.
Ҳозирги вақтда унинг зарурлиги ҳақида ҳеч ким баҳс-мунозара юритмайди. Жаҳон
тажрибаси ҳам бундан далолат бериб турибди. Баҳслар фақат тартибга солишнинг
кўламлари,
шакллари ва интенсивлиги, марказлашган тарзда таъсир кўрсатиш
усуллари билан иқтисодий воситаларни оптимал тарзда уйғунлаштириш ҳақида
бормоқда. Ўзининг “Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси” китобида
иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш
назариясини таклиф этган
таниқли инглиз иқтисодчиси Ж.М.Кейнснинг фикрига кўра, “ушбу тартибга
солишнинг мақсади иқтисодий ривожланишнинг барқарорлиги,
ишчи кучи
бандлигининг юқори даражаси, ижтимоий сиёсат ва неъматларни тақсимлаш
чоғида ижтимоий адолатни таъминлашдан иборат” [1].
Америкалик олимлар Р.Хейлбронер ва Л.Туроу
Кейнс таълимотининг
асосий мазмунига шундай таъриф берган: “Кейнс назариясининг инқилобий
мазмуни шундан иборатки, бозор тизими ўсишни сақлаб туриш учун ўзига-ўзи
тузатишлар киритиш хусусиятига эга эмас” [2]. Нобель мукофотининг лауреати
П.Самуэльсоннинг фикрича, “XIX асрнинг охиридан бошлаб деярли барча
мамлакатларда давлатнинг иқтисодий вазифаларининг кенгайиши юз бермоқда.
Бу ҳол давлатнинг миллий ишлаб чиқаришда бевосита иштирокида ўз
ифодасини топмоқда” [3].
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни
давлат томонидан тартибга солиш назарияси мустақилликнинг
дастлабки
йилларида иқтисодиётнинг ислоҳ қилиниши муносабати билан пайдо бўлди.
Охирги йилларда чоп этилган демографик ривожланишга доир назарий
рисолаларда ҳозирча бундай ишлар деярли йўқ, айни пайтда ХХ асрнинг 70-, 80- ва