21
“НЕВРОЛОГИЯ” МОДУЛИДАН
СИЛЛАБУС
“Неврология” модулидан силлабус
Модулнинг тўлиқ
номи
Неврология
Модул коди: 3.12
Кредит ҳажми:
умумий – 5,0
кредит
Шундан:
9 семестр – 2,5 кредит;
ЖН – 2,5 кредит
ОН - 0 (ўтилиши мажбурий)
10 семестр – 2,5 кредит;
ЖН – 2,5 кредит
ЯН- 0 (ўтилиши мажбурий)
Модул
ўтилиш
даври:
9-10 семестр
ECTS value:
Таълим йўналиши
5510100 – «Даволаш иши»
5511100 – «Профессионал
таълим
(5510100- Даволаш иши)»
5 босқич бакалаврлари
Модулнинг
давомийлиги
18 кун
Ўқув соатлари
хажми:
Жами соат:
180
Шунингдек:
маъруза
18
амалий машғулот
36
клиник ўқув амалиёт
54
мустақил таълим
72
Ўқув модулининг
статуси
Клиник модуллар блоки
ОТМ номи, манзили
Тошкент тиббиёт академияси, Фаробий 2 уй
Кафедра номи
Асаб
касалликлари
Мазкур курснинг
ўқитувчилари ҳақида
маълумот
Маърузачиларнинг Ф.И.Ш.
Амалий машғулот
ўтказувчиларнинг Ф.И.Ш.
E-mail:
E-mail:
Машғулот вақти ва
жойи
Модулнинг мазмуни
Ушбу дастур асаб тизимининг клиник анатомияси,
зарарланиш
синдромлари ва уларнинг текшириш усуллари, асаб касалликларини
этиологияси, патогенези, диагностикаси, қиёсий ташхиси ва
даволаш
принциплари, хамда ўқиш жараёнида назарий ва амалий
кўникмаларни ўзлаштириш орқали неврологик синдромларни ва
уларнинг асосида топик ва нозологик ташхис қўйиш, неврологик
беморларда параклиник текширувларни ўтказиш
принциплари
ҳақида талабаларга билим берилади ва бўлғуси умумий амалиёт
врачларида клиник фикрлаш, касаллик ва унинг белгиларини
асослаш учун замин яратиб беради.
Пререквизитлар
Биология, тиббий биофизика, тиббий биокимё,
анатомия, нормал
физиология ва бошқалардан олинган билимларга асосланади
Постреквизитлар
Барча клиник олди ва клиник модуллари учун назарий замин бўлиб
ҳизмат қилади.
22
Модулнинг мақсади
Неврология модулини ўқитишдан
мақсад
– талабаларга умумий ва
клиник неврология асосларини,
касалликлар профилактикасини,
эрта диагностикаси ва даволаш усулларини ургатишдан иборат.
Модулнинг
вазифалари
умумий ва хусусий неврологиянинг асосий томойилларини;
соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишни;
асосий неврологик синдромни аниқлаш ва у асосида топик,
нозологик диагноз қўйиш;
неврологик касалликлари,
уларнинг этиологияси, патогенези,
таснифи, клиник кўринишлари, асоратлари ва даволаш
принциплари тўғрисида тушунчаларни шакллантириш;
беморларни профессионал неврологик кўрув кўникмаларини
эгаллаш.
ўткир неврологик касалликларда шошилинч ёрдам бериш
кўникмаларини эгаллаш;
текширув ўтказиш
врач тактикаси, даволаш ва профилактик
билимини шакллантириш;
невролог – магистрларга беморларни юбориш кўрсатмаларни
билиш;
ўткир неврологик ҳолатлар учраганда тез ёрдам кўрсатиш амалий
кўникмаси ишлаб чиқиш;
Модул бўйича
талабалар билими,
кўникма ва
малакаларига
қўйиладиган талаблар
Do'stlaringiz bilan baham: