Тузувчилар: Икромова Мақсуда Джалиловна Тошкент иқтисодиёт коллежи психологи Абдурахмонова Камола Абдунабиевна Тошкент Темир йўл транспорти коллежи психологи Тақризчи



Download 466 Kb.
bet33/35
Sana25.02.2022
Hajmi466 Kb.
#264821
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
Маиший зўравонлик манбааси-1

Тоҳир Малик ижодидан

Ари чақади, чақади чивин,


чақади чақимчи ҳам
чаёндан ёмон.
***
Ким шоҳ эрур
ўз умрига?
Иймонли одам.
***
Адолатга юрмаса
қўлларинг
аросатга бошлар оёғинг.
***
Аблаҳлик қила олгувчи кимдир?
У бир кардир
Ўз юрагин хитобин эшита олмовчи.
Маҳмуд Тоиров ижодидан

Сен тош отдинг, мен тилло топдим,


Сен қарғадинг, мен дуо топдим.
Ёмонликка яхшилик қилиб,
Ўз дилимдан бир Худо топдим.
Нормурод Нарзуллаев ижодидан
Отангга чўп отсанг, боланг тош отар,
Тош тегса бошингга, жонни қақшатар.
Ҳисобли дунё бу қадим-қадимдан,
Сўнгги пушаймондан кўзда ёш қотар!
***
Лойқаланиб оқса оқар сув,
Тиниқлашар бугун ё эрта.
Ойдинлашар неки бор шов-шув,
Олтин, ахир, зангларми ерда?!
Эркин Воҳидов ижодидан
Қўрқувнинг кўзи катта,
юраги кичик бўлур,
Қўрқув зўр келган юртда
Арслонлар кучук бўлур.
***
Агар дўстинг билан
тенг кўрсанг баҳам,
Шодлик тенг кўпаяр,
Тенг бўлинар ғам.

3-УЙГА ВАЗИФА


Тафаккур дурдоналаридан берилган намуналарни ўқиб чиқинг. Дарсда ўтилган мавзуга мос яна қандай ҳикматларни ўртоқларингиз эшитиши керак, деб биласиз. Ўқиган китобларингизни қайта бир варақлаб кўринг-чи, ҳаётда асқотадиган яхши намуналар топарсиз.


ТАФАККУР ДУРДОНАЛАРИ

Ҳаёт бу ҳаракат демакдир. Арасту


***
Ўч, кек деган нарсалар одамларга қарз кабидир, олмай қўймасалар, ундан чекин. Шуни билда мусофирларга, бегоналарга кучинг етганича, қўлингдан келганича яхшилик қил. Маҳмуд Қошғарий
***
Кўрдимки ўз-ўзини тарбиялай олган ва шаҳватлардан тийила олган киши энг кучли экан. Шайх Нажмиддин Кубро
***

Элатдан биттаси аҳмоқлик қилса,


Қишлоқнинг обрўсин кулдай тўзғитар.
Ушбу мақолни ҳам эшитгандирсан:
“Ярамас бир бузоқ пода булғатар”.
***
Занглаган темирни минг ишлов бериб,
Кўзгудай сайқаллаб, боқиб бўлмайди.
Қора кўнгилларга ўгит фойдасиз,
Тошга темир михни қоқиб бўлмайди. Саъдий Шерозий
***
Такаббурлик зиёндир, ундан андиша қилғил,
Мулойим бўл одамга, камтарлик пеша қилгил.
Кўрдингми у бошоқни бош кўтарди, на бўлди,
Ўроқнинг зарби билан ерга йиқилди, сўлди.
Кўрдингми дон ўзини, тупроққа ташлар камтар,
Уни авайлаб ердан кўтаргусидир қушлар.
Кимки камтарлик айлар, у дер улуғликка хос
Эгилган бошни ҳарким, улуғлайди беқиёс. Аблураҳмон Жомий

Одам ўлғон, зеби-зоҳирдан демас,


Кимки андин фахр этар одам эмас.
Менга не ёру не ошиқ ҳавасдир,
Гар мен одам ўлсам — ушбу басдир. Алишер Навоий.

Жиноий хоҳишлар — бу бадбахтликдир. Нопоклик билан ниманидир


қўлга киритганингдан кўра, истаганингга етишолмаганинг ҳам тузук.
Цицерон.
***
Ғалланинг қиммати ҳосилдорлигида, киши қиммати эса ўз яқинларига манфаат келтириши билан ўлчанади. Туғилмоқ, яшамоқ, емак, ичмак ва охир-оқибатда ўлиб кетмоқни ҳашаротлар ҳам қила оладилар... Инсон омма учун фойдали, ҳақиқий маънавий ҳаёт билан яшайди. Ж. Гарибалди.
***
Ҳаёт учун ҳар куни жангга бора оладиган кишигина ҳаёт ва озодликка сазовордир.
* * *
Фойдасиз ҳаёт кечириш — бевақт ўлимдир. И. В. Гёте.
***
Ҳаётнинг ўлчови умр узунлигида эмас, сиз уни қандай фойдалана олганингиздадир. М. Монтень.
***
Турмуш кечириш жуда қийинлашганда ҳам яшай билгин, фойда келтириб яша. Н.Островский.
***
Ногаҳон ғам келса сенга, ўзни тут, бўлма тажанг,
Шукр қилғил, токи баттарроғига бўлма дучор.
Сен ишонгил, ғам ема, сабр айла, эй дил оқибат,
Шомдан тонг, кечадан кундуз келур, қишдан баҳор. Ҳофиз Шерозий.
***
Сиқилган кишига кулги бахш этмоқ,
Бир ботмон қанддан ҳам, билгил, яхшироқ.
Шакардан топади маза оғиз-тил,
Кулгидан топади лаззат руҳу дил.
Юзларинг буришиқ тун каби қаро,
Тонгдек кул, йўқолсин ажин — можаро. Абдураҳмон Жомий.
***
Тоқатлига тоғлар эгар бошини,
Тоқатсизнинг итлар еяр ошини. Ўзбек мақоллари.
***
Қилган ишларинг қариганингда эслаб юришга арзийдиган бўлсин.
Марк Аврелий
Инсон умри қисқа албат — бунга минг афсус!
Гуллар борки, умри битар ҳатто келмай куз,
Лекин унинг қисқа умри қандай гўзал боқ!
Инсон умри ундан эса минг бор гўзалроқ! С. Шчипачев.
***
Агарда сен ҳам ақлли кишиларнинг сафида бўлгинг келса, ҳар куни бир марта, ё ҳафтада бир марта, ҳеч бўлмаса ойда бир марта ўзингга ўзинг ҳисоб бер! Ўтган умрингни қандай ўтказибсан: на илмга, на жамиятга ва на ўзингга фойдали бирор иш қилибсанми? Инсон учун фақат ақлли бўлишнинг ўзи камлик қилади. Агар у ақлли кишилардан эшитган, билган, кўрган нарсаларини амалда қилса, ёмон нарсалардан ўзини сақласа — шундагина у ақлли, қўлидан иш келадиган, киройи одам десанг арзийди. Асади Тусий.
***
Ҳаёт ҳар бир кишига улкан ва бебаҳо туҳфа инъом этади, бу куч-қувватга тўла ёшлик, билим ва курашга чанқоқлик, ишонч ва орзу-умидга тўла ўспиринликдир. Н. А. Островский
***
Биз келажакнинг эгасимиз ва шунинг учун ҳам биз бепарволикка жамият олдида жиноят деб қараймиз. П. Филонович.

Абадий яхшиликка интилмовчи ва фақат худбинлик қилувчи киши афсусга сазовор аҳмоқдир. Ҳаётни еб-ичиш, ухлаш ва лаззат кўришдан иборат деб билган кишининг ҳайвондан нима фарқи бор?


Ҳинд ҳикматлари.
***
Сенинг ҳаётинг сенга қанчалик қимматли бўлса, бошқа махлуқларнинг ҳаёти ҳам ўзига шунчалик қимматлидир. Сен қанчалик ўз ҳаётингни эҳтиёт қилсанг, бошқа кишиларнинг ҳаётини ҳам шунчалик эҳтиёт қила бил. Ҳинд ҳикматлари
***
Бир кишининг ҳаётини сақлаб қолиш етмиш ибодатхона солишдан ҳам
яхшидир. Хитой мақоли.
***
Қўрқув-ваҳимани жиловлаёлмаган киши, ўз мақсадларига эришолмайди. Араб мақоли.
***
Ҳеч кимни ёқтирмайдиган киши, ҳеч кимга ёқмайдиган кишидан бахтсизроқдир. Ф. Ларошфуко.
***
Бировнинг бир томчи кўз ёшини қурита олган киши жанг майдонида
қаҳрамонлик кўрсатган кишидан кўра баҳодирроқдир. Д. Байрон.
***
Киши яхши кун қадрини билмагай,
Ёмон кун агар бошига келмагай. Саъдий Шерозий.
***
Бир бевафо ёрга кулиб боққандан,
Ширин жонни ишқ ўтига ёққандан,
Ёт элларда мусофирлик тортгандан,
Урса, сўкса, хўрласа ҳам эл яхши. Махтумқули.
***
Бошга мусибат тушганда, оҳ-нола қилмаслик керак. Сабр қилиш лозим: шу мусибатдан қутулиш йўлини излаб, бирор чора-тадбир ўйлаб топиш керак. «Калила ва Димна»
***
Бир ўзинг холи қолганда ҳам бадхоҳ ишга қўл урма, ёмон сўз айтма.
Бошқаларга қараганда ўз-ўзингдан кўпроқ истиҳола қилишни ўрган.
Уятли иш қилувчи аввало ўзидан уялиши керак. Демокрит
***
Кўча севгиси уйни барбод этар. Саъдий Шерозий.
***
Эри аччиқ айтса, хотин юмшоқ айтиб,
Ўтирса бурунгидай ёв бўларми? Абай
***
Оилада ҳамжиҳатлик бўлмаса, уни бахт ташлаб кетар.
Қорақалпоқ мақоли.
***
Агар сен бахтсиз бўлганингни ҳис этсанг, сенинг биринчи одоб вазифанг — бу тўғрида ҳеч ким билмаслиги керак. Ўзингда кулимсираб туриш кучини топ, бахтсизликдан нафратланиш учун куч топ. Ҳар қандай бахтсизлик доимо муҳовотдир. Унга ҳар доим ғолиб келиш мумкин. Ўзингда эртаги кун, келажак ҳақида фикр юргизиш учун куч топ.
А. С. Макаренко.
***
Бошқаларни бахтли қилиш — бу дунёда бахтли бўлишнинг энг тўғри
йўлидир. Пол Гольбах.
***
Кимники бор эса бир бурда нони,
Ўзига яраша уй-ошёни,
На биров унга қул, на у бировга,
Шод бўлса арзийди — шудир жаҳони. Умар Хайём.
***

Агар қизиқсанг, бу қулоқ билан бутун жаҳонни тинглаш мумкин, бепарво бўлсанг, ўз уйингда ўтган сирдан , ҳам воқиф бўлолмайсан.


М. Ойбек.
***
Яхши оила қурмоқ учун биргина муҳаббат кифоя эмас. Катта дўстлик ҳам керак. Шундай ҳам бўлади: бир-бирларини севадилар, турмуш қуришни эса билмайдилар. Оила учун курашмоқ лозим. А. Корнейчук.
***
Фирибгарлардан эҳтиёт бўл ва ўзинг ҳам кишиларни алдама, чунки, кишиларни алдайдиган ва уларни алдадим деб, гумон қиладиган ҳар қандай киши хато қилади — у ўзини ўзи алдайди.
Кайковус.

Download 466 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish