Тузувчилар: Икромова Мақсуда Джалиловна Тошкент иқтисодиёт коллежи психологи Абдурахмонова Камола Абдунабиевна Тошкент Темир йўл транспорти коллежи психологи Тақризчи



Download 466 Kb.
bet31/35
Sana25.02.2022
Hajmi466 Kb.
#264821
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
Маиший зўравонлик манбааси-1

Фигураиинг трансформацияси
Фигура ўлчамини катталаштириш гоҳида нохушликлар таъсирида ўзини сафарбар этадиган, ўзига ишончи ортган ва ўзини кучлироқ ҳис қилаётган ўсмирларда кўринади. Фигурани кичиклаштириш синалувчи ҳимоя ва ҳомийга эҳтиёж сезаётганда, ўз шахсий ҳаёги учун жавобгарликни бошқаларга ўтказмоқчи бўлишга интилиш ҳолларида юзага келади.
Кичкина фигурачалар чизаётган болалар одатда, ўз ҳисларини намоён қилишга уялишади ва уларда одамлар билан муносабатларда маълум бир ўзини тўхтатиб туриш тенденцияси борлиги кузатилади. Улар стресс натижасида депрессив ҳолатларга тушиши мумкин. Қарама-қарши жинсдаги одамни чизиш қийин вазиятларда ўз муносабатларини билдиришда атрофидаги яқинлари (онаси, бувиси) орасидан аниқ бир одамни хулқ-атвор программасининг типини ишлатиш мавжудлигини кўрсатади. Ёшни ўзгартирганлиги ҳаётий қийинчиликлар шароитида одамни ўзини ўзи ҳис қилишини кўрсатади.
Агар «Ёмғир остидаги одам» расмида фигурани ифодалашда танани бирор қис ми (оёқлар, қўллар, қулоқлар, кўзлар) тушириб қолдирилган бўлса, бу ҳимоя механизмларининг ўзига хослигини ва Эго реакцияси намоён бўлиши хусусиятларини кўрсатади.
Кийим функцияси - «Балолардан ҳимояланишнинг шаклланиши».
Кийимнинг кўп бўлиши қўшимча ҳимояга эҳтиёжни кўрсатади. Кийимни
йўқлиги хулқ-атворнинг маълум стереотипларини рад қилиш, жавоб қайтаришдаги импульсивлик билан боғлиқ.
Ёмғир атрибутлари
Ёмғир ҳалақит қилувчи, одамни ёпилиб олишга. беркинишга ундовчи исталмаган таъсир. Унинг тасвирланиш характери одамни қийин вазиятларни қандай қабул қилиши билан боғлиқ кам томчилар вақтинчалик, енгса бўладиган қийинчилик, оғир, бўялган томчилар ва чизиқлар қийин ва доимий бўладиган қийинчилик вазиятидир. Ёмғир қай томондан, одамнинг чап ёки ўнг томонидан «келаётганини» билиш ва одам фигурасини қандай кисми кўпроқ даражада таъсирга учраётганини аниқлаш муҳим. Таҳлил қоғозни ёки «Одам» фигурасини ўнг ёки чап томонидалигини шарҳлаш билан бирга мос олиб борилади. Қора булут кутилаёгган нохушликлар символидир. Булутлар, қора булутлар сони, уларнинг зичлигига, ўлчами, жойлашувига аҳамият бериш муҳим. Депрессив ҳолатларда бутун осмонни қоплаб олган оғир момақалдироқли қора булутлар тасвирланади.
Кўлмак сувлар, балчиқ «ёмғирдан» кейин қоладиган кечинмалар, хавотирли вазиятлар асоратини символик акс эттиради. Кўлмак ҳал қилинмаган муаммолар символидир. Кўлмакнинг тасвирланиш манераси, шакли, чуқурлиги, қатра томчиларига эътибор беринг. «Одам» фигурасига нисбатан кўлмак сувнинг қандай жойлашганига (фигурани олдидами ё орқасидами, одамни ҳамма томондан ўраб олганми ёки ўзи кўлмакда турибдими) эътибор бермоқ керак: агар чапда бўлса, одам ўтмишда муаммоларини кўраяпти, ўнг томонда бўлса, одам муаммоларни келажакда кўрмокда. Агар одам кўлмакда турган бўлса - одам қониқмаслик, ориентирни йўқотганликни хис қилаётганини билдиради.
Қўшимча деталлар. Барча қўшимча деталлар (уй, дарахт, скамейка, машина....) ёки одам ушлаб турган предметлар (сумкача, гуллар, китоблар...) қўшимча ташқи таянч, қўллаб-кувватлашга эҳтиёжни, муаммони ҳал қилишдан қочишга ва ўрнига бошқа фаолият билан шуғулланишга интилишни акс эттиради, деб қаралади. Қўшимча деталлар (фонарь, қуёш..) расм муаллифи учун аҳамиятли одамларнинг символини билдиради.
Деталларнинг бундан ҳам кенгроқ тавсифи тасвирланган образларнинг символик мазмунига асосланади. Масалан, чақмоқ одам ҳаётидаги ривожланишнинг янги цикли бошланиши ва драматик ўзгаришни ифодалаши мумкин. Момақалдироқдан кейинги камалак амалга ошмайдиган мукаммалликка интилиш орзусини ифодалайди.
Зонт, бош кийим, плаш ва шу кабилар кўнгилсизликларни енгиш усулларини, психологик ҳимоя механизимининг символларидир. Образларни шарҳлаш нуқтаи назаридан зонт она ё ота билан зонт образида алоқаларни акси, зонт соябони она, зонт дастаги ота билан боғлиқликни билдиради. Зонт ёмон ҳаводан ҳимоя қилиши ё қилмаслиги мумкин, персонажни кўриш майдонини чеклаши ёки зонт бўлмаслиги ҳам мумкин.
Масалан, катта қўзиқорин - зонт одам учун барча мураккаб вазиятларни ҳал қилувчи ота-онаси билан боғлиқлик ҳақида, қийин вазиятларда ишончли обрўли одамларнинг қўллаб-қувватлашини исташни билдириши мумкин. Одам фигурасига нисбатан зонтнинг ўлчами ва жойлашуви психик ҳимоя механизмлари таъсирининг интенсивлигини кўрсатади.
Шляпа, зонт ва бошқа ҳимоя воситаларининг йўқлиги ёмон мослашганликни ва ҳимояга эҳтиёжни кўрсатади. Зонтнинг йўқлиги қийин вазиятларда ота-она томонидан ёрдамни рад қилишни билдиради. Бошдаги шляпа бу юқоридагилардан ҳимояга эҳтиёж.
Фон, атроф
Ёмғир ифодаланган чизиқлар бўйича расм муаллифини атроф-муҳитга муносабатини билиш мумкин. Оғир, босиқ, бир хилдаги бир томонга чизилган чизиқлар (штрих) атроф-муҳитнинг бир маромдалигини билдиради. Тартибсиз штрихлар - атроф-муҳитни хавотирли, ностабиллигини билдиради. Вертикал штрихлар қайсарлик, қатъиятни билдиради. Бутун варақ бўйича қисқа, бир текис бўлмаган штрихлар ва барча ҳимоянинг (зонт, шляпа ва ш.к.) йўқлиги хавотирлик ва атроф-муҳитни душманларча қабул қилишни билдиради.
Расмлардаги ранглар. Расмларни рангли қаламда ҳам чизиш мумкин.
Яхши мослашувчи ва эмоционал бола 2, 5 хил ранг ишлатади, 7 ва 8 хил ранг юқори ўзгарувчанлик, беқарорликни билдиради. Битта рангни қўллаш эмоционал туғёндан қўрқув эҳтимоли борлигидан далолат беради.


5-психологик машғулот:

ИРОДАНГИЗ ҚАНДАЙ?”


Ирода - инсоннинг ўз фаолияти, ҳатти-харакатларини ва хулқ-атворини онгли ҳолда бошқаришидир.
Кўрсатма: Тест 20 та саволдан иборат. Ҳар бир саволга бир қанча жавоблар кўрсатилган.
1. Сиз ўз хулқ-атворингизнинг атрофдаги одамларга қандай таьсир кўрсатаётганлиги ҳақида тез-тез бош қотириб турасизми?
А) жуда кам;
Б) кам;
В) тез-тез;
С) жуда тез-тез.
2.Сизда ўзингиз ишонмасангизда, ўзгаларга қасдлашиб, қайсарлик билан бирор нарсани тасдиқлаб турадиган ҳолат бўлиб турадими ?
А) ҳа
Б) йўқ
3. Сиз қуйида келтирилаётган сифатлардан одамларда кўпроқ қайси бирини қадрлайсиз?
А) қатъиятни;
Б) кенг фикрлашни;
В) ўзини кўрсата олишни.
4. Сизда ўтакетган расмиятчиликка мойиллик борми?
А) ҳа;
Б) йўқ.
5. Ҳаётингизда содир бўладиган кўнгилсизликларни тез унутиб юбора оласизми ?
А) ҳа;
Б) йўқ.
6. Ўз хулқ-атворингизни таҳлил қилишни ёқтирасизми ?
А) ҳа;
Б) йўқ.
7. Сизга яхши таниш бўлган одамлар орасида туриб, Сиз:
А) шу даврада амал қилинадиган одоб-аҳлоқ қоидаларини сақлашга харакат қиласиз;
Б) ўзингизни сақлашга интиласиз.
8. Қийин вазифани бажаришга киришишдан олдин сизни кутаётган муаммолар ҳақида ўйлашга ҳаракат қиласизми?
А) ҳа;
Б) йўқ.
9. Қуйидаги ҳусусиятлардан қайси бири сизга кўпроқ тўғри келади?
А) хаёлпараст;
Б) кўнгли очиқ.
В) ишда қатъиятли;
Г) пухта, саранжом –саришта;
Д) фалсафа ўқишни яхши кўради;
Е) ҳовлиқма.
10. У ёки бу масалани муҳокама қилганда Сиз:
А) кўпчиликнинг фикридан фарқ қилсада, ҳар доим ўз нуқтаи назарингизни айтасиз;
Б) шундай вазиятда яхшиси жим туришга ва ўз фикрингизни айтмасликка харакат қиласиз;
В) ташқи томонлама кўпчиликни қўлласангиз-да, ичингизда ўз фикрингизда қоласиз;
Г) ўз шахсий фикрингиздан воз кечиб, ўзгаларнинг фикрини қабул қиласиз.
11. Сизда, раҳбарингизнинг кутилмагандан йўқлаши қандай ҳиссиётни
юзага келтиради?
А) ғашим келади;
Б) хавотирланаман;
В) ташвишланаман;
Г) ҳеч қандай ҳиссиёт чақирмайди.
12.Мунозара қизиб кетган ҳолатда сизнинг суҳбатдошингиз шахсингизга тегадиган гаплар билан ҳақорат қилса, Сиз:
А) шундай жавоб берасиз;
Б) бунга эътибор бермайсиз;
В) намойишкорона ҳақорат қиласиз;
Г) тинчланиш учун у билан суҳбатни тўхтатар эдингиз.
13. Агар сизнинг қилган ишингизни яроқсиз деб топишсалар, унда Сиз:
А) афсусланасиз;
Б) уялиб кетасиз;
В) ғазабингиз келади.
14. Сиз тўсатдан ноқулай аҳволда қолсангиз, бунда биринчи навбатда
кимни айблайсиз?
А) ўз-ўзимни;
Б) тақдирни, омадсизлигимни;
В) ўзгаларни.
15. Атрофингиздаги одамлар сизнинг билим ва қобилиятларингизни қадрига етишмаётгандай туюлмаяптими?
А) ҳа
Б) йўқ.
16. Дўстларингиз ёки ҳамкасбларингиз сизни мазаҳ қилишса, устингиздан
кулишса, унда Сиз:
А) улардан жаҳлингиз чиқади;
Б) улардан узоқлашишга ҳаракат қиласиз;
В) ўзингиз уларга қўшилиб ўзингизнинг устингиздан куласиз;
Г) эьтибор қилмагандай кўринсангизда, ичингизда ғазабланасиз.
17. Сиз шошиб турганингизда одатда қўядиган жойингиздан нарсани топа олмасангиз унда. . .
А) жимгина ўша нарсани излашга тушасиз;
Б) бошқаларни тартибсизликда айблаган ҳолда излай бошлайсиз;
В) керакли нарсани уйда қолдириб, чиқиб кетасиз.
18. Сизни одатда дарғазаб қилади. . .
А) олдига зудлик билан кириш зарур бўлган қандайдир раҳбарнинг қабулхонасидаги узун навбат;
Б) жамоат транспортидаги ур-йиқит;
В) бир масала юзасидан битта жойга бир неча марта қатнаш зарурияти.
19. Ким биландир мунозарани тугатгандан сўнг ҳам ўз нуқтаи-назарингизни ҳимоя қиладиган янги исботларни фикран ўйлаб бошлайсизми?
А) ҳа;
Б) йўқ.
20. Бирорта қийин ишни бажаришда ёрдамчи олишингизга тўғри келиб қолса, сиз қуйидагилардан қайси бирини танлайсиз?
А) ижрочи, аммо ташаббускор бўлмаган одамни;
Б) ўз ишини биладиган, аммо талашиб – тортишадиган ва қайсар одамни;
В) иқтидорли, бироқ дангаса одамни.


Download 466 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish