Инсон, унинг хар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, зарурий билимлар ва касбий махоратга эга бўлиши Республикада амалга оширилаётган ислохотларнинг асосий максадидир. Маърузалар матнида мактабгача ёшидаги болаларга жисмоний тарбия беришнинг воситалари, методлари ва иш шакллари ўз аксини топган. Ушбу маърузалар матни «Мактабача тарбия» йўналшидаги мутахассисларни бакалавриат даражасида тайёрлаш учун мўлжаллангандир.
Тузувчи-муаллиф: Н.Н. Жамилова
«ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ»
Такризчилар: педагогика фанлари номзоди, доцент М.Т. Таирова
катта ўқитувчи Ш.К. Тошпўлатова
МУНДАРИЖА
1
|
Жисмоний тарбия назариясининг умумий масалалари
|
5-12
|
2
|
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар ривожланиши-нинг ўзига хос хусусиятлари ва жисмоний тарбия вазифалари
|
13-26
|
3
|
Жисмоний тарбия воситалари
|
27-35
|
4
|
Жисмоний тарбия жараёнида таълим ва ривожланш асослари
|
36-45
|
5
|
Мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний машкларга ўргатиш методикаси
|
46-55
|
6
|
Харакатли ўйнлар
|
56-64
|
7
|
Жисмоний машкларнинг спорт турлари
|
65-69
|
8
|
Болалар богчасида жисмоний тарбияни ташкил этиш шакллари
|
69-80
|
9
|
Болаларнинг кундалик хаётида жисмоний тарбия бўйича ишни ташкил этиш
|
81-88
|
10
|
Болалар богчасида жисмоний тарбия бўйича ишни режалаштириш ва хисобга олиш
|
89-97
|
11
|
Мактабгача тарбия муассасаларида жисмоний тарбия бўйича ишларни ташкил этиш
|
98-104
|
1 – мавзу: ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИНИНГ УМУМИЙ МАСАЛАЛАРИ.
МАКСАД: Талабаларни жисмоний тарбиянинг методологик асослари. Умумий конуниятлари, жисмоний тарбия тугрисидаги асосий тушунчалар билан таништириш. Жисмоний тарбиянинг бошка фанлар билан алокасини кўрсатиш. Уларда бу фанни ўрганишга бўлган интилиш ва кизикишни тарбиялаш.
РЕЖА:
Жисмоний тарбия назариясининг мазмуни ва методлари.
Жисмоний тарбия назариясидаги асосий тушунчалар.
Жисмоний тарбия назариясининг фанлар тизимида тутган ўрни.
Жисмоний тарбия сохасида олиб борилаётган илмий-тадкикот ишлари ва илгор педагогик тажрибалар.
Жисмоний тарбия назарияси инсон жисмоний камолотини бошкаришнинг умумий конунлари хакидаги фандир.
Жисмоний тарбия назарияси – аклий, ахлокий, эстетик ва мехнат тарбияси билан чамбарчас богликдир.
«Таълим тугрисидаги конун», «Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури», «Соглом авлод Дастури» жисмоний тарбия бўйича бир канча вазифаларни амалга оширишни назарда тутади:
Богча ва мактаб йилларидан бошлаб фарзандларини оилавий хаётга рухан ва жисмонан тиббий тайёргарликларини яхшилаш ва шу максадда махсус кўлланмалар асосида дарс ўтиш.
Соглом авлод факат соглом оилада тугилади. Шу муносабат билан соглом авлоднинг саломатлигини ўрганиш, жисмоний камолоти хакида тушунчаларни таргиб килиш.
Онанинг хомиладорлик даври, хамда фарзанд тугилгандан кейинги саломатлигини назорат килиш ва унинг соглигини мустахкамлаш.
Боланинг 1 ёшгача бўлган даврида, уларнинг соглом ривожланиши учун маъсул бўлган муассасаларнинг харакатларини ва вазифаларини аниклаш ва уларнинг фаолиятини катъий назоратга олиш.
1 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг соглигини мустахкамлаш ва уларга тарбия беришни тугри йўлга кўйиш.
Давлат томонидан жисмонан ногирон болалар химоясининг кучайтирилиши, уларнинг жамиятнинг тўлаконли аъзолари килиб етиштириш учун шарт-шароит яратиш.
Жисмоний тарбия назарияси амалиёт билан узвий богликдир. Жисмоний тарбия назарияси – жисмоний тарбия воситалари, жисмоний машкларни ўргатиш тамойилларини, усул ва методларини очишга, харакат кўникмаларини шакллантиришга ва жисмоний сифатларни ривожлантиришга, жисмоний тарбия машгулотлари, эрталабки бадантарбия, харакатли уйин, шунингдек жисмоний тарбия ишини режалаштириш ва хисобга олишга катта эътибор беради.
Жисмоний тарбия назарияси мактабгача ёшдаги болалар жисмоний тарбиясининг ўзига хос хусусиятларини очиб беради.
Жисмоний тарбия назариясида тадкикот методларидан фойдаланилади, улар:
Назарий тахлил ва умумлаштириш методлари.
Педагогик тадкикот методлари.
Экспериментал (тажриба – синов) методлари.
а) табиий эксперимент.
б) лаборатория эксперименти.
Математик методлар.
НАЗАРИЙ ТАХЛИЛ ВА УМУМЛАШТИРИШ МЕТОДЛАРИ.
Хар кандай тадкикот адабий манбаларни ўрганиш, тахлил ва умумлаштиришдан бошланади. Бунинг учун тадкикотчи библио-графия билан танишади ва ўзига тахлил килиш учун зарур адабий манбаларни танлаб олади ва уларни ўрганиб тахлил килиб чикади.
Маълумотларни йигишда анкета ва сўрок варакаларидан хам фойдаланиш мумкин.
ПЕДАГОГИК ТАДКИКОТ МЕТОДЛАРИ
Бу гурухдаги методлар ўз ичига педагогик кузатишларни олади. Педагогик жараённи кузатиш махсус ташкил этилади, аник кўйилган вазифага, кузатиш предметига эга бўлади. Бунда тадкикотчи педагогик жараённинг боришига аралашмайди. У кузатиш режасини ишлаб чикади. Бундан ташкари кузатув натижасида тасдикланадиган ёки инкор этилиши керак бўладиган ишчи гипотезаси аниклаб олинади.
Педагогик кузатишнинг афзаллиги шундан иборатки, у объектларни табиий шароитларда ўрганиш имконини беради. Кузатишлар натижалари журнал, кундалик, пратоколларга ёзиб кўйилади.
ЭКСПЕРИМЕНТАЛ МЕТОДЛАР
Типик шароитларнинг ўзгариш даражасига кўра табиий ва лаборатория эксперименти фарк килинади.
Табиий экспериментда – машгулотлар одатдаги шарт-шароитдан четга чикмасдан ўтказилади.
Лаборатория экспериментида – махсус шароит яратилади, тасадифий холларга чек кўйиш максадида зарур материалларни йигишни ўз ичига олади.
Эксперимент ўтказишдан олдин вазифаларни аниклаш, тадкикот режасини тузиш, эксперимент машгулотлар методикасини, фактларни кайд этиш методикасини ишлаб чикиш лозим.
Эксперимент машгулотлари ўтказиладиган грухни экспериментал грух, одатдаги методика бўйича шугулланадиган контроль (текширувчи) грух деб аталади.
Эксперимент 3 турга бўлинади.
Аникловчи эксперимент.
Шакллантирувчи (билим берувчи) эксперимент.
Текширувчи – тасдикловчи эксперимент.
Эксперимент тугагандан сўнг болалар кайта текширувдан ўтказилади. Кузатиш маълумотлари микдор ва сифат жихатдан тахлил килинади.
Эксперимент ўтказилгандан сўнг хулоса ва тавсияларни амалда текшириш ташкил этилади. Сўнгги боскичда олинган натижалар болалар муассасалари ишига тадбик килиниши лозим.
МАТЕМАТИК МЕТОДЛАР
Математик методлар – эксперимент натижасида олинган маълумотлар математик жихатдан кайта ишланади. Математик кайта ишлаш маълумотлари жадваллар, диаграммалар ва график холида келтирилиши мумкин.
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИДАГИ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР
Жисмоний ривожланиш.
Жисмоний тайёрлиги.
Жисмоний камолот.
Жисмоний тарбия.
Жисмоний тайёргарлик.
Жисмоний таълим.
Жисмоний машклар.
Харакат фаолияти.
Спорт.
Жисмоний маданият.
Жисмоний харакатлар.
Жисмоний ривожланиш – бу киши организми шакл ва функцияларининг ўзгариш жараёнидир. «Жисмоний ривожланиш» ибораси тор маънода кўлланилганда, у антропометрик ва биометрик кўрсаткичларни англатади (буй, гавда огирлиги, кўкрак кафаси айланаси, ўпкаларнинг тириклик сигими, кадди-коматининг холати) ва бошкалар. «Жисмоний ривожланиш» ибораси кенг маънода кўлланганда унга жисмоний сифатлар (тезкорлик, эпчиллик, эгилувчанлик, мувозанат саклай олиш, кўз билан чамалаш, куч, чидамлилик) хам киритилади.
Жисмоний тайёрлиги – бу харакат кўникмалари, малакалари, жисмоний сифатларнинг меъёрий кўрсаткичидир.
Мактабгача ёшдаги болалар учун барча асосий жисмоний машк турлари бўйича меъёрий кўрсаткичлар ва уларни бажариш сифатига кўйиладиган талаблар ишлаб чикилган. Улар «Учинчи минг йилликнинг боласи» таянч дастурида кўрсатиб берилган.
Жисмоний камолот – бу жисмоний ривожланишнинг тарихан шаклланган даражаси ва согликнинг, хаётга, мехнатга ва Ватан химоясига хар тамонлама жисмоний тайёрланганликнинг энг юкори боскичидир.
«Жисмоний камолот» ўсиб борадиган ижтимоий эхтиёжлар ишлаб чикариш, шунингдек кишилар эхтиёжининг ўсишига караб ўзгариб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |