Тузувчи-муаллиф: Н. Н. Жамилова


ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИНГ ХАЁТ БИЛАН БОГЛИКЛИГИ ТАМОЙИЛИ



Download 0,66 Mb.
bet3/7
Sana25.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#286959
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
болалар ЖТ мактабгача китоб(3)

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИНГ ХАЁТ БИЛАН БОГЛИКЛИГИ ТАМОЙИЛИ
Мактабгача тарбия ёшидаги муассаса болаларини тегишли дастур асосида жисмоний ва спорт машкларига, ўйинларга ўргатиб, улардаги бу кизикиш кўллаб-кувватлаб турилади. Таълимнинг максади болаларда мактабга ўтиш ва келажакда жисмоний тарбиядан меъёрий кўрсаткичлар мажмуаси талабларини муваффакиятли ўзлаштириш учун жисмоний тайёргарлик хосил килишдан иборатдир, шу асосда болаларда Ўзбекистоннинг машхур спортчилари, уларнинг ватанпарварлиги, ишчанлиги, жасурлиги, бардошлилиги, махорати, дўст-биродарлиги ва ўзаро ёрдам каби хислатларига хурмат хисси тарбияланади.
Согломлаштиришга йўналган тамойилининг мохияти болалар соглигини мустахкамлаш вазифаларини бажаришда намоён бўлади. Шунинг учун жисмоний машкларни танлашда бола организмини хар томонлама согломлаштиришга интилиш,унинг жисмоний сифатларини хиссий-ижобий холат, хаётдаги хушчакчак кайфият билан яхлитликда ривожлантириш хам кўзда тутилади. Жисмоний тарбия машгулотларини режалаштиришда саломатликни мустахкамлаш конуниятлари хисобга олинган жисмоний юклама албатта идора килинади. Бу иш тарбиячи, врач ва мудиранинг мунтазам врач-педагоглик назорати остида амалга оширилади.
Болаларга жисмоний таълим ва тарбия бериш жараёнида куйидаги дидактик-таълимий тамойиллар кўлланилади: тизимлилик ва изчиллик, онглилик, мустакиллик ва ижодий фаоллик, таълимнинг кўргазмали огзаки ва амалий усулларини бирга кўшиб олиб бориш; тушунарлилик ва индивидуаллаштириш тамойили; таълимнинг фронтал, грух ва якка тарздаги шаклларини бирлиги, талабаларни тобора ошириб бориш тамойили.
Тизимлилик ва изчиллик тамойили.
Жимоний тарбия максадларида фойдаланиладиган тадбирларнинг (кун тартиби, чиникиш, харакат кўникмаларининг шаклланиши) Тизимлилик бутун мактабгача тарбия даври давомидаги жисмоний тарбия жараёнининг узлуксизлиги, мунтазамлиги, режалаштирилганлигидан, юклама ва дам олишнинг мажбурий алмашиниб туриши асосидаги жисмоний тарбия машгулотларининг аник изчиллигидан, машгулотларнинг изчиллиги, кетма-кетлиги, мазмунан ўзаро алокадорлигидан иборатдир.
Хар куни муайян бир вактда ўз характерига кўра турли жисмоний машкларни (эрталабки гимнастика, жисмоний тарбия машгулотлари, сайр пайтидаги харакат фаолияти…) тизими тарзда мунтазам бажариш, чиниктириш тадбирлари болаларни белгиланган согломлаштириш-тарбиялаш тартибига ўргатади.
Жисмоний тарбия хосил килинаётган харакат кўникмаларининг такрорланишини талаб этади. Факат кўп марта такрорлангандагина харакатлар шаклланади.
Онглилик, фаоллик ва мустакиллик тамойиллари боланинг ўз фаолиятига онгли ва фаол муносабатда бўлишга таянишни кўзда тутади, у ёки бу максадни амалга ошириш учун нимани кандай бажариш кераклигини аник тасаввур килиш лозим.
Онглилик тамойилини илк бор П.Ф.Лесгафт ишлаб чиккан эди.
Боланинг мустакил фаол фаолияти берилган вазифага бўлган кизикишга, уни онгли идрок этишга, вазифа максадини амалга ошириш йўлларини тушунишга боглик бўлади.
Таълимнинг кўргазмали, огзаки ва амалий усулларини биргаликда кўшиб олиб бориш тамойили.
Билиш фаолияти – хиссий билиш жараёнларини амалиёт билан бирлигидир. Харакатларга ўргатиш жараёнида билишнинг бу ажралмас кисмлари ўзаро алокадорликда бўлади. Бирок кўйилган вазифага караб уларнинг изчиллиги хар-хил бўлади: болаларни харакатга ўргатиш кўрсатиб тушунтириш; тарбиячининг машкни огзаки тушунтириши ва унинг болалар томонидан харакатда бажарилиши билан бошланиши мумкин.
Янги харакатларни ўрганишда кўргазмалилик тамойили харакатларни тарбиячи томонидан жуда аник килиб кўрсатиш оркали амалга оширилади.
Кўргазмалилик онглилик билан чамбарчас богликдир: огзаки берилган топширик киши томонидан тушуниб олинади, харакатни кайтадан бажариш билан амалда синалади. Бунда сезгилар, айникса харакат сезгилари мухим роль ўйнайди. Бундан ташкари кўргазмалилик билан образли сўзнинг ўзаро алокадорлиги катта ахамиятга эга бўлади.
Тушунарлилик ва болаларга якка ёндашиш тамойили боланинг ёш хусусиятлар имкониятларини хисобга олишни, хамда шу билан боглик равишда унинг кучига ярашга топшириклар белгилашни кўзда тутади.
Тушунарлиликни асосий шартларидан бири изчиллик ва жисмоний машкларни тобара мураккаблаштириб бориш хисобланади. Бола имкониятлари муайян бирликдаги омиллар билан белгиланади: жисмоний тайёрланганлик меъёрлари бўйича синаш, врач текшируви, бевосита педагогик кузатиш.
Якка ёндашув боланинг ўзига хос функционал имкониятларини хисобга оладиган алохида таъсирларни кўзда тутади (харакатларни ўзлаштириш турлича кечади, организм жисмоний юкламани турлича кабул килади, мослашиш динамикаси хам турлича).
Якка ёндашувнинг максади тугма фазилатларни ривожлантириш, янги ижобий сифатларни, кобилиятларни тарбиялаш, зарурат бўлганда нерв тизимининг типологик хусусиятларини максадга мувофик тарзда ўзгартиришдан иборатдир.
Таълимнинг фронтал, грух ва якка тартибдаги усулларини бирлиги тамойили.
Ьу тамойил таълимнинг турли усуллари кўлланилгандаги уюшкокликни кўзда тутади: фронтал усул кўйилган вазифани бир вактда, онгли ва ахил равишда бажаришни талаб этади; грух усули масъул, мустакил ва ўзаро ёрдамни рагбатлантиришни талаб этади; якка ёндашув усули тарбиячининг баъзи болаларга зарур ёрдам бериши ва анча тайёргарлиги бор бошка болаларга нисбатан талабчанликни оширишда ифодаланадиган рахбарлигини талаб этади. Бу усуллардан биргаликда фойдаланиш, тарбиявий вазифаларини самарали бажаришга хизмат килади.
Талабаларни аста-секин ошириб бориш тамойили.
Бу тамойилнинг шарти бола олдига бирмунча кийин вазифалар кўйиш ва бажартириш хамда юклама кўламини ва интенсивлигини аста-секин ошириб боришдан иборатдир.
Машкларни янгилаш жараёнида харакат малака ва кўникмаларининг хажми кенгаяди ва бойиди.
Харакат фаолияти шаклларини мураккаблаштириш билан бирга боланинг кучига яраша бериладиган жисмоний юклама аста-секин ошиб боради. Бу жисмоний фазилатларнинг ривожланиш конуниятлари нисбатан боланинг кучи, чидамлилиги, тезкорлиги билан белгиланади.
Кўриб ўтилган барча тамойиллар ўз мазмунига кўра ўзаро бир-бири билан чамбарчас богликдир. Уларнинг барчаси ўзида ягона ва факат шартли равишда алохида холда караладиган бир жараённинг муайян жихатларини ва конуниятларини акс эттиради.

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish