Ташкилий ишлар режаси Айни дамда фермер хужалигининг жами ер майдони 3,6 га ни ташкил этиб, икки нафар ишчи ходим фаолият юритиб келмоқда. Хар бир ишчиларнинг ўртача ойлик маоши 450 – 500 минг сўмни ташкил этади. Фермер хужалиги рахбари кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолиятига асос солишни мақсад қилиб қўйган. Бунинг учун у ТИФ Миллий банк Янги йул филиалидан 3 йил муддатга, йиллик 18% устама хақ тўлаш шарти билан, 6 ой имтиёзли даврни хисобга олган холда жами 52 000 000 (эллик икки миллион) сўм миқдорида узоқ муддатли банк тижорат кредит маблағидан фойдаланмоқчи. Ажратиладиган кредит маблағлари 100% пул кўчириш йўли билан таъминотчи СП «STRAUS FARM» билан тузилган шартномага асосан, 2-3 ойлик 26 дона туяқуш жўжаларини сотиб олиш учун сарфланади. Фермер хўжалиги мазкур ишларни амалга ошириши натижасида келажакда яна бир нечта янги иш ўринлари очишига сабаб бўлади. Фаолиятдан кўзда тутилган мақсад эса, фойда олиш, мамлакатимиз ахолисига арзон ва сифатли пархезбоп гўшт махсулотларини етказиб бериш, шунингдек ахоли бандлигини таъминлаб, бир нечта янги иш ўринларини ташкил этиш, хусусан, қишлоқ хўжалиги сохаси йўналиши бўйича тахсил олган, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлашдан иборат.
Дунё аҳолиси сони шиддат билан ўсаётган, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига эҳтиёж тобора ортиб бораётган ҳозирги шароитда халқимизни қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан етарлича таъминлаш борасида аграр соҳадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирларнинг самарали тизимини яратишни тақозо этади. Бу борадаги энг устувор вазифа — сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ерлардан унумли фойдаланиш, бунинг учун биринчи навбатда ернинг ҳақиқий эгаларини топиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш, сақлаш, қайта ишлаш, экспортга йўналтириш, уларни маблағ билан таъминлаш каби комплекс масалаларни ҳал этишдан иборат.
Мамлакатда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалигининг ривожланиш даражасига боғлиқ. Чунки қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз учун ҳам сиёсий, ҳам ижтимоий ва иқтисодий аҳамият касб этган соҳа бўлиб, у қуйидаги функцияларни бажаради:
• мамлакатимизнинг озиқ-овқат фондини шакллантиради;
• юртимизнинг озиқ-овқат мустақиллигини таъминлайди;
• қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган саноат учун хомашё етказиб беради;
• аҳолини иш жойлари билан таъминлайди.
Қишлоқ хўжалиги мамлакатимизнинг етакчи тармоқларидан бири сифатида нафақат аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда, балки иқтисодиётнинг бошқа соҳаларини ривожлантиришда ҳам муҳим ўрин эгаллайди.
Сабзавот ва полиз махсулотлари доимий равишда истеъмол килинадиган озик-овкатлар каторида булганидан, тадбиркор танлаган тадбиркорликнинг ушбу йуналиши ракобат хар канча купайганда хам уз бозорига, минг-минглаб харидорларига эга харидоргир, бозори чаккон товарлардир.
Бу эса қишлоқ жойларида иктисодий инфраструктурани ишбилармон тадбиркорлар томонидан таклмиллаштириш ва кушимча махсулот ишлаб чикариш имкониятларини яратмокда.
Куп харажат ва мехнат талаб киладиган дехкончилик, чорвачилик сохаларидан хам яхшигина даромад килса булишини англаб етган тадбиркорлардан бу сохага талабгорлар купаймокда.
Бугунги бозор муносабатлари шароитида турли мулк шаклларига асосланадиган хўжалик юритиш шаклларининг мавжудлиги улар орасида соғлом рақобат ташкил этади. Шунинг учун республикамизда иқтиcодий ислоҳотларнинг дастлабки босқичлариданоқ мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, турли мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлигига таянувчи кўп укладли иқтисодиёт тизимини барпо этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Республикамиз қишлоқ хўжалигида вужудга келаётган янги хўжалик юритиш шакллари орасида деҳқон ва фермер хўжаликлари муҳим аҳамият касб этади. Фермер хўжаликлари хўжалик юритишнинг шахсий манфаатдорлик, ташаббускорлик ва мулкий жавобгарлик тамойилларига таяниб, қишлоқ хўжалигида мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилик ва соғлом рақобат асосида ривожланиб боришига асосланади. Улар ўзлари етиштирган маҳсулотларига эгалик қилишига, ўзига тегишли мол-мулк, молиявий ва моддий ресурсларни мустақил тасарруф этишига, ерга бўлган эгалик ҳиссига кўра, яъни мустақил хўжалик юритиши бўйича бозор иқтисодиёти тамойилларига мос тушади.
Ер юзи аҳолисининг тез кўпайиб бораётгани билан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш имкониятлари чеклангани ўртасидаги тафовут озиқ-овқат дастурини ҳал этиш масаласи йилдан-йилга кескинлашиб бораётганининг белгисидир.
Содда қилиб айтганда, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши аҳоли сони ва эҳтиёжларининг ўсишидан ортда қолмоқда.