Турмуш, тенгсизлик даражаси ва инсон тараққиёти 11-мавзу: Режа:
11.1
- Фаровонлик концепциясининг назарий ва методологик асослари
11.2
- Турмуш даражаси ва турмуш сифати, уларнинг кўрсаткичлари ва индикаторлари
11.3
- Тенглик ва инсон тараққиёти
11.1. Фаровонлик концепциясининг назарий ва методологик асослари - Инсонни ривожлантириш концепциясида даромадлар ортишига инсон имкониятларини кенгайтиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида қаралади. Даромадларнинг ортиши билан инсонни ривожлантириш ўртасидаги боғлиқлик фақат бойликни жамланишидагина эмас, балки уни тақсимлаш ва бу бойликдан фойдаланиш востиларида ҳам намоён бўлади. Бевосита ресурсларни адолатли тақсимлаш жамият барча аъзолари учун инсоний танлов имкониятларини кенгайтиради, шунингдек турмуш сифатини ошириш учун асос яратади. Даромадларнинг табақаланиши иқтисодий, демографик ва ижтимоий омилларнинг таъсири остида рўй беради ҳамда моддий таъминланганлик нисбатида намоён бўлади. Инсонни ривожлантириш нуқтаи назаридан муносиб турмуш кечиришни таъминлаш учун одамлар фақат моддий неъматлар ва хизматларга эга бўлиб қолмасдан, шунингдек уларни йўқотиш хавфидан ҳуқуқий жиҳадан ҳимояланган ҳамда моддий неъматлар ва хизматларни тақсимлаш механизмларига таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлишлари керак.
Шунинг учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларациясининг 25-моддасида қуйидагилар қайд қилинган: “Ҳар бир инсон ўзининг ҳамда оиласининг саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун зарур бўлган турмуш даражасига эга бўлиш, жумладан кийим-кечак, озиқ-овқат, тиббий хизмат ва зарур ижтимоий хизматга эга бўлишга ҳамда ишсизлик, касаллик, ногиронлик, бевалик, қарилик ёки унга боғлиқ бўлмаган шароитларга кўра тирикчилик учун маблағ бўлмай қолган бошқа ҳолларда таъминланиш ҳуқуқига эга”1 - Шунинг учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларациясининг 25-моддасида қуйидагилар қайд қилинган: “Ҳар бир инсон ўзининг ҳамда оиласининг саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун зарур бўлган турмуш даражасига эга бўлиш, жумладан кийим-кечак, озиқ-овқат, тиббий хизмат ва зарур ижтимоий хизматга эга бўлишга ҳамда ишсизлик, касаллик, ногиронлик, бевалик, қарилик ёки унга боғлиқ бўлмаган шароитларга кўра тирикчилик учун маблағ бўлмай қолган бошқа ҳолларда таъминланиш ҳуқуқига эга”1
Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар. – Т.: Адолат, 2004. – Б.35.
Do'stlaringiz bilan baham: |