Туркистонда жадидчилик ҳаракати



Download 46 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi46 Kb.
#26528
Bog'liq
Turkistonda-zhadidchilik-arakati


Skachat.uz

Туркистонда жадидчилик ҳаракати

Феодолизмга қарши норозилик кайфияти, зарур тақдирда амалий йўлини тутиш маърифатпарварликнинг сиёсий мақсад ва мохиятини ифода этади. Бу нарса маърифатчиликнинг иккинчи босқичи деб ном олган 1905-1906 йиллардаги воқеалар таъсирида шаклланди. Бу даврда С.Айний, А.Авлоний, М.Бехбудий, Мунаввар қори ва бошқалар номи билан боғланган жадидчилик ҳаракати кенг ёйилди. Бу ҳаракат янги миллий кадрларни тайёрлаб етиштириш ва тарбиялашда, маданиятнинг миллий мустақиллик ғояларини тарғиб қилишга даъват этишда кўзга ташланади. Энг муҳими жадидлар ўлкада мавжуд бўлган маданиятга янги мазмун беришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўядилар. Шу мақсадда санъат, матбуот, маориф, адабиёт соҳаларида ислоҳот ўтказиш ғояларини илгари сурадилар. Жадидлар авваламбор маориф соҳасида ислоҳотлар ўтказиб халқ оммасининг саводхонлиги, билими, умумий маданий савиясини оширишга бел боғлайдилар. Натижада “Усули жадид” мактабларини очилиши улкан ижтимоий-сиёсий ҳодиса бўлди. Аср бошларида юзага келган 100га яқин шундай мактабларда 100 мингдан ортиқ бола тарбия кўради. Жадидлар маорифнинг диний тизимига ҳам ўзгартиришлар киритишга интилдилар. Диний билимларни ўқитишга катта аҳамият берилиши билан бирга дунёвий фанлар: арифметика, тарих, география, табиётдан берилган сабоқлар ҳам муҳим ўрин тутади. Беҳбудий диний тизимни қайта қуриш, руҳонийларни янги авлодини тайёрлаш лозимлигини алоҳида таъкидлаган эди. Унинг “Падаркуш”, Фитратнинг “Мунозара”, Қудратиллонинг “Тўй” каби драматик асарларини юзага келишига ана шу талаблар сабаб бўлди.


Жадидизм асосчилари ўз маблағлари хисобига янги усулдаги мактаблар, кутубхоналар очади, пpесалар ёзади, ўзлари актёр, ўқитувчи бўлиб фаолият кўрсатадилар. Дарсликлар ёзиб нашр эттирадилар. Газета-журналлар чиқарадилар. Жамият маданиятини шакллантиришда матбуотнинг ролини юқори қўядилар. Беҳбудий “Самарқанд”, “Ойна”, Убайдуллохўжа мухаррирлик қилган “Садои Туркистон» газеталари, “Юрт”, “Нажот”, журналларини мисол қилиш мумкин.
Жадидлар театр санъатини ахлоқий маданиятнинг шакллантиришдаги ролига берган аҳамияти ҳам ибратлидир. “Турон” номли драматик жамият ташкил этилади. Абдулла Қодирийнинг “Бахтсиз куёв”, Хамзанинг “Заҳарли хаёт”, каби драмалари пайдо бўлади. Жадидизм маданиятининг учинчи босқичи 1917 йил октябр тўнтаришдан бошлаб 30- йилларгача давом этди дейиш мумкин. Бу даврда аҳвол янада мураккаблашади. Жадидлар янги мактаблар эркинлиги, профессионал театрлар очиш учун кураш олиб борадилар. Уларнинг диққат эpтиборида миллий истиқлол учун кураш ғояси ётар эди. Афсуски жамият ҳаётининг барча соҳаларини сиёсатлаштириш, субъективизмга хаддан ташқари берилиш натижасида жадидларга пантуркизм, панисломизм ва миллатчилик тамғаси ёпиштирилади. Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат сингари миллат гуллари миллатпарварлиги учун қатағон қилинди.
Ўзбекистон миллий мустақиллиги туфайли жадидизм маданиятининг моҳияти ва мазмунини хақиқий илмий тадқиқ этиш учун имкониятлар яратилди. Жадидизм маданияти ўзбек халқи маданий ҳаётининг таркибий қисми, улкан мерос сифатида юқори баҳога сазовордир.
Жадидизмнинг энг илғор ғоялари туркистонлик зиёлилар томонидан ривожлантирилди. Махмуд Хўжа Бехбудий (1874-1919) йирик маърифатчи сифатида фаоллик кўрсатади. Унинг “Қисқача умумий жўғрофия”, “Болалар учун китоб”, “Исломнинг қисқача тарихи”, “Амалиёти Ислом”, “Русиянинг қисқача жўғрофияси” каби қўлланма ва рисолалари машҳурдир. Беҳбудий ислоҳ нафақат халқ хаётида, балки унинг онги, урф-одатларида ҳам бўлиши лозимлигини ўқтиради. Унинг Туркияга сафар қилганадан кейин дунёқарашида кескин ўзгаришлар рўй берди. У Истамбулда усули жадид мактабларини дарс бериш, тил ўрганиш масаласига алоҳида эътибор бериб “Биз Туркистонликларга туркий, форсий, арабий ва русий билмоқ лозимдир” деб уқтиради. Беҳбудий театршунослик фани тараққиётига тўсқинлик қиладиган барча иллатларни очиб ташлаш зарур, у тарбиявий ибратхона сифатида фаолият кўрсатади деб уқтиради. Беҳбудий диний раҳбар муфти бўлишига қарамай “Жадид усули” мактабларини очилишига ёрдам беради. Ўз ижодида жадидизм фалсафаси ва эстетикасини халққа етказишга ҳаракат қилади. Жадидлар ҳаракатининг йирик арбобларидан бири бўлган Мунаввар қори Абдурашидхонов (1878-1931) бўлиб, 1918 йилда Тошкентда “Турк ўчоғи” жамиятини тузади. Туркистондаги туркийларни миллий байроқ остида бирлашишга чақиради. “Адиби аввал”, “Адиби санойи”, “Ер юзи” каби асарлар ёзади. Жадид мактабларига атаб дастурлар ёзади. Унда 10та фан ўқитилиши назарда тутилган: диний таълимот, ислом таълимоти тарихи, муқаддас анъаналар, мерос хуқуқи, арифметика, араб грамматикаси, жахон жўғрофияси, ислом тарихи, муқаддас тарих, турк ва араб имлоси. Жадидлар Мунаввар Қорини устози калон деб аташган. Яна бир мутафакир Абдулла Авлоний (1878-1934) ижодида ахлоқий маданиятнинг энг юксак тамойиллари акс этган. Унинг фалсафий-ахлоқий йўсиндаги “Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ” асари бу жихатдан муҳимдир. Бу асар инсонга хос бўлган ахлоқий сифатларни ўз мазмунига кўра яхши ва ёмон хулқларга бўлади, унда тарбиянинг зўр таъсири бордир - деб ёзади. У биринчи ўзбек диполоматларидан биридир.
Жадидизм маданиятнинг Туркистонда кенг тарқалишида Қрим татар ислоҳотчиси Исмоил Гаспирали, Қозон Университети профессори Аҳмад Закий (1890-1970)ларнинг алоҳида ўрни бор. И.Гаспирали “Жадиди усул” мактабини очиш, миллий тил ва маданиятни ривожлантиришга даъват этадиган ғояларни илгари сурган, маорифни замонавий тизими асосида тараққиётга эришиш мумкинлигини исботлаб берган бўлса, А.Закий миллий тарихни ўрганишда сулолавий ёндашувлар асосида эмас, балки туркий доираларни этник тадқиқ этишни таклиф этади.
Жадидизм маданиятига Абдурауф Фитрат (1886-1937) ҳам катта ҳисса қўшди. Унинг “Маориф”, “Мактаб керак”, “Аҳволи ҳозира”, “Маориф ишлари” каби мақолаларида жадидизм маданиятининг муҳим тамойиллари асослаб берилади.
Хулоса қилиб айтганда, маърифатпарварлик маданияти Туркистон халқлари озодлиги ва мустақиллиги, миллий равнақи йўлидаги муайян тарихий босқич бўлиб, ўзбек маданияти сахифасидан муносиб ўрин олади.

Фойдаланилган адабиётлар


  1. И.Каримов “Ўзбекистон XXI-аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” Тошкент 1997й.

  2. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” Тошкент «Ўзбекистон» 2000 й.

  3. «Маънавият ва комиллик» Тошкент 1997 й.

  4. И. Абдуллоҳ “Маънавият ва маърифат”, «Миллий тикланиш» газетасининг 1998 йил 12 ноябр сони.

Download 46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish