Туркий қавмларнинг келиб чиқиши ва ёйилиши режа: Кириш Туркий қавмлар келиб чиқиши



Download 27,71 Kb.
bet4/6
Sana12.04.2022
Hajmi27,71 Kb.
#547207
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
тухтабоев нурилло ТУРКИЙ ҚАВМЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА ЁЙИЛИШИ

Топилмалар. Умуман, турк хоқонлиги давригача Марказий Осиё халқларининг ижтимоий, айниқса этник тарихи маданий ҳаёт учун замин ҳозирлади. Бизгача етиб келган тарихий манбалар - юнон, Рим тарихий асарлари, Хитой йилномаларида Марказий Осиёнинг маданиятига оид далиллар шуни кўрсатадики, Турк хоқонлиги давридаги маданий ҳаёт учун узлуксиз замин ҳозирланган эди. Айниқса, Фарғона водийси милоддан олдинги Ўрта Осиё маданияти тарихида муҳим рол ўйнаган эди. Милоддан аввалги 3–2 асрларга оид Фарғона топилмалари маданий жараённинг узлуксизлигини, айни пайтда шу даврдаги Хитой билан тарихий муносабатларни кўрсатадиган далиллардир. Хитой манбалари Фарғонанинг зотдор, ўша даврда “самовий” деб ном олган отлари тўғрисида маълумот беради. Ана шу тарихий маълумотларни Фарғона атрофларида тошларга чизилган от суратлари тасдиқлайди.
Милоддан олдинги даврларга оид маданий ёдгорликлар ер остидан топилган бўлса, Кўктурк хоқонлиги даврига оид манбаларнинг кўпи ер устида сақланиб қолган. Булар - йирик тошларга ёки қаттиқ жисмларга ўйилган ёзув ёдгорликлари, ҳайкаллар, қурбонгоҳлардир.
Кўктурк хоқонлигидан қолган ёдгорликларнинг энг диққатга сазовори битигтошлардир. Йирик ҳажмдаги ёдгорликлар - Кул тигин ва Билга хоқон ёдгорликлари асли қабр тошларидир. Тарихий маълумотларга қараганда, кўктурклар қабрлар устига иншоот қурганлар, иншоот деворларига марҳумларнинг суратларини чизганлар. Кўктурк хоқонлигига Чин хоқонининг саройидаги рассомлар келтирилгани ва улар марҳум Кул тигин ва Билга хоқон учун бир иншоот (барақ) қурганлари, уйнинг ич–тошини суратлар билан безаганлари тўғрисида Кул тигин битигтошида маълумот берилган. Аммо ҳозирга келиб ўша иншоотлар, яъни барақлар бутун қолмаган, фақат балбаллар қолган, холос. Баъзи Европа олимларининг фикрича, хоқонларнинг қабри бошқа ерда, битигтошлар бошқа ерда бўлган бўлиши мумкин. Бу фикрлар асосли. Кул тигин битигтоши топилган жойдан бир ярим километр шимолга томон балбаллар ўрнатилган. Балбаллар тугаган жойда Кул тигиннинг қабри ўрнатилган бўлиши мумкин.
Кўктуркларда йиғи, яъни аза маросими бўлган. Кул тигин битигтошида бир қанча халқлардан дафн маросимига вакиллар келгани айтилади. Аза халқнинг маданий савияси билан мутаносибдир. Бу ҳақда юнон манбалар яхши маълумот бера олади. II асрда юнон файласуфи Лукиан Самосат искиф қавмига мансуб Тўқсар билан юноний Муисип деган одамлар ўртасидаги қуйидаги суҳбатни келтиради:
Муисип: - Сиз, искифлар, Орест билан Пиладнинг жасадларига қурбонлик қиласизлар ва уларни тангри деб ҳисоблайсизлар. Тўқсар, сен бунга нима дейсан?
Тўқсар: - Ҳа, қурбонлик қиламиз, Муисип, қурбонлик қиламиз. Аммо уларни тангри деб эмас, яхши инсонлар деб ҳисоблаймиз.
Муисип: - Демак, яхши инсонлар вафот этгандан кейин, сизлар, тангриларга қилингани каби, қурбонлик қиласизлар.
Тўқсар: - Фақат шугина эмас, биз уларнинг шарафига байрамлар ва катта йиғинлар ҳам қиламиз.
Муисип: - Сизлар марҳумлардан нима истайсизлар? Улар марҳумлардир. Шуниси ҳақиқатки, уларга ҳурмат ва илтифот кўрсатиш учун қурбонлик қиласизларми?
Тўқсар: — Марҳумларнинг бизга ҳурмат–эътибори кўриниб турганда эди, улар ҳеч қачон ўлмаган бўлардилар. Фақат биз яхши инсонлар хотираси учун фойдали деб ўйлаймиз. Шу сабабдан марҳумларни ҳурмат қиламиз. Биз шундай тушунамиз: марҳумларни ёдга олсак, кўпларимиз улар сингари ўлмак учун ҳаракат қиламиз3
Қадимдаги икки халқ вакилининг суҳбатидан кўриниб турибдики, Марказий Осиёда марҳумларга атаб ўтказиладиган удумлар ва урф–одатлар фақат шу ҳудудга хос бўлгани учун ҳам юнонийлар бу удумларга изоҳ талаб қилганлар. Мана шу кичик лавҳанинг ўзиёқ кўк турклар давридаги удумлар ва инонч–эътиқодлар милодий II асрда Осиёнинг кўп ерларига маълум бўлганини ва ёйилганини кўрсатади.

Download 27,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish