416
Бой анъаналарга эга бўлган ўзбек санъатининг ранг-баранг турлари ичида
газлама алоҳида ўрин тутади. Томчидек дур минглаб ҳарсанг тошлардан
қимматроқ бўлганидек, ўзбек ҳунармандларининг қалб қўридан яралган атлас ва
адраслар ҳам кўплаб матолардан қадрлироқдир.
Газлама тайёрлаш қадимдан кенг тарқалган бўлиб, дастлабки газламалар
гулсиз, кейинроқ содда гулли ҳошияли, йўл-йўл ва катаклар ҳосил қилиб безаш
йўлга қўйилган. Шунингдек, абрибанди усулида бўяб тайёрланган.
Ўтмишда ўлкамиздаги бутун-бутун шаҳарлар фақат маълум бир нав ва
ранглардаги газламани тўқишга ихтиссослашган эди. Бадиий тўқувчиликнинг
маҳаллий мактаблари ҳам мавжуд эди. Буларнинг бари матоларни бўяш
санъатининг юксаклиги, маҳаллий газлама тўқиш
услублари, улар қўлидан
чиқадиган матолар ранг-бўёғи ва гулларининг бир-бирига ўхшашлиги,
нафислиги билан ажралиб туради.
Ўзбекистон ҳудудида Бухоро, Марғилон, Наманган, Самарқанд, Тошкент,
Қўқон, Хоразм ва бошқаларда газлама тайёрлаш марказлари юзага келган ва
ривожланган. Газламалар бир неча турлари мавжуд бўлиб, улардан калами, бўз,
жанда, олача, суси, чит, беқасам, пасма, адрас, парпаша, атлас, бахмал, шойи
атлас, хонатлас кабилар тайёрланган. Ярим ипакли бахмал мато тўқиш бобида
Бухоро усталарига тенг келадигани топилмаган.
Абрибанди атлас шойи танда
ипларига гул нақш солиш усулидир. Абрли газламалар тўқилишига қараб 2
гуруҳга бўлинади. Улардан асоси ва ароқи ҳам табиий ипакдан тайёрланган
шойи газламалар ҳамда, асоси табиий ипакдан арқоқи пахта толаси иплардан
тўқилган адрас газламалардир. Абирли газламалар қўл меҳнатга
асосланган ва у
босқичма-босқич амалга оширилади. Ранг бериш усули мураккаб бўлиб, ҳар бир
ип боғлам шаклга келтирилади ва нақшинкор ранглар ҳар бирига алоҳида
берилади. Абрли матолар табиий рангларда бўялади. Унда анор пўсти, рўян, пиёз
пўсти, ёнғоқ пўсти каби табиий моддалардан фойдаланилади Ранг берилгандан
сўнг тўқиш учун дасгоҳга солинади. Матоларда ўсимликсимон, геометрик
шакллар – доира, ромб, тўғри-тўрбурчаклар, тўғри чизиқли, илонизи,
бодомсимон, тумор шакллардаги нақшлар ифодаланади.
Ўзбек миллий кийимларини тикишда ишлатиладиган
асосий матоларга
ип-газлама,ипак,нимшойи
ва
жун
газламалар
киради.
Ип-газлама
матоларнинг
турлари
ва
навлари
жуда
ҳам
кўп.
Қуйида мана шу матоларнинг айримларига бир-икки оғиз таъриф бериб ўтамиз:
Беқасам
- йўл-йўл газмол бўлиб, ундан эркак, аёл ва
болалар учун
кундалик кийиладиган тўнлар, кўрпа-кўрпачалар тикилган.