Назорат саволлари
1.Тур маҳсулот нима?
2.Турмаҳсулот нечта ҳаётий босқичга эга?
3.Турмаҳсулотни баолаш тартиби андай амалга оширилади?
4.Қайси омиллар нарх белгилашга таъсир қилади?
5.Турмаҳсулотнинг хусусиятлари нималардан иборат?
6.Туризмда нарх сиёсатига таъсир илувчи атроф-муҳит омиллари нима?
7. Харидорлар сонига кўра нархларнинг фари нима?
8. Муддатга кўра нархларнинг фари нима?
9. Туристик маҳсулотнинг пайдо бўлиши неча босқичдан иборат?
4-МАВЗУ. ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИДА МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
4.1. Туризм индустриясида менежментнинг зарурлиги, менежментнинг асосий таълим мактаблари ва ғоялари
4.2. Туризмда системали бошқарув, туризмда вазиятли бошқарув.
4.3. Туризм бошқарув объекти сифатида ўзига хослиги.
4.4 Туристик фирмаларда самарали бошқарувни жорий қилишйўллари.
4.1. Туризм индустриясида менежментнинг зарурлиги, менежментнинг асосий таълим мактаблари ва ғоялари.
Бошқарув одамлар билан бирга пайдо бўлган. У меҳнатни тақсимланиши ва кооперацияланиш жараёнида фаолиятнинг мустақил турига ажралган. Бу одамларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришдаги фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш зарурлиги билан асосланган. Бунда улардан бирлари раҳбар, яъни бошқарувчилар, бошқалари эса уларнинг тобелари, яъни бошқариладиганлар бўладилар.
Бошқарув муаммосини биринчи бўлиб ҳал қилишга қадимги мисрликлар киришганлар. 6 мингга яқин йиллар олдин улар одамлар фаолиятини мақсадга йўналтирилган ҳолда ташкил қилиш, уни режалаштириш ва натижасини назорат қилиш зарурлигини тан олганлар, ҳамда бошқарувни марказлаштирмаслик ҳақида масалани қўйганлар.
Эрамизга қадар 20 асрда Мисрга қўшни Вавилонда подшоҳ Хаммурапи бошқарув ва назорат қилиш зарурияти учун сопол жадваллардаги ҳужжатлар ва гувоҳлик кўрсатмаларини қўллаган, амалдор шахслар томонидан жавобгарликни ўз тобеларига ўтказишга йўл кўймасликни тан олган, иш ҳақи даражасини Қонунан белгилаган.
Эрамизга қадар учинчи минг йилликлар билан саналанган сопол жадвалчаларга тижорат битимлари ҳақидаги маълумотлар ва қадимги Шумерия Қонунлари ёзилган, бу ҳам у ерда бошқарув амалиёти мавжудлигидан дарак беради.
Бошқарувга антик даврда ҳам маълум улуш қўшилган, бизнинг эрамиздан 400 йил аввал Суқрот бошқарувнинг универсаллиги тамойилини шакллантирган. Унинг замондоши Эрон шоҳи Кир одамларни ҳаракат қилишга ундашнини, яъни мотивацияни махсус тадқиқот қилиш зарурлиги ҳақидаги ғояни илгари сурган. У яна бошқарув ахборотларини ишлаб чиқишва режалар тузиш муаммосини ҳам кўриб чиқққан. Бироз кейинроқ Грецияда меҳнат операцияларини бажариш ва уларнинг бир маромдалигини таъминлаш усуллари билан шуғулланганлар. Платон ихтисослашиш тамойилини шакллантирган.
Эрамиздан аввалги 325 йилда Искандар Зулқарнайн биринчи марта жанговар ҳаракатларни бошқариш маркази сифатида штабни ташкил қилган.
Қадимги ташкилотлар маълум тузилишга эга бўлган, унда бошқарувчининг даражалари ажратилган. Йирик сиёсий ташкилотлар ҳам мавжуд бўлганлар, қироллар ва генераллар уларнинг раҳбарлари бўлганлар. Яна бошқарувчилар, омборларни сақловчилари, мол ҳайдовчилар, ишни назорат қилувчилар, ҳудудларнинг губернаторлари ва хазиначилар бўлганлар, улар ушбу ташкилотларнинг фаолиятини таъминлашга ёрдам берганлар.
Йиллар ўтди, кўпгина ташкилотларни бошқариш аниқроқ ва мураккаброқ, ташкилотларнинг ўзлари эса – кучлироқ ва барқарорроқ бўла бошлаганлар. Рим империяси бунга мисол бўлиб хизмат қилади, у юз йиллар мавжуд бўлган. Бошқарувнинг аниқ тузилиши билан ажралиб турувчи, генераллар ва офицерлардан ташкил топган дивизияларга бўлинган рим армияси легионлари ёмон ташкил қилинган Европа мамлакатлари, Ўрта Осиё давлатлари орқали ғалаба марши билан ўтганлар. Босиб олинган ҳудудл.ар Римга бўйсунувчи губернаторлар бошқарувига берилган, Рим билан алоқа ўрнатиш учун йўллар қурилган.
Замонавий бошқарувнинг деярли барча шакллари характери ва тузилишини бугунгидан катта фарқ қилувчи қадимги ташкилотларда кўриш мумкин.
Қулдорлик даврида ҳам бошқарув элементлари мавжуд бўлган, аммо меҳнатга мажбур қилишнинг асосий воситалари сифатида тўғридан - тўғри мажбур қилиш ва жазо билан қўрқитиш усуллари устунлик қилганлар.
Кейинчалик, ижтимоий ишлаб чиқаришни ривожланиши билан, бундай меҳнат ўзига ўзвий равишда хос бўлган самарасизлигини кўрсатган. Уни буржуа даврида вужудга келган ёлланма меҳнат тизими алмаштирган. У меҳнатни бошқаришда моддий рағбатлар ва иқтисодий воситаларни қўлловчи мажбур қилишнинг тубдан бошқа, воситали механизмидан фойдаланишга асосланган. 250 йил аввал Ғарбий Европанинг бир қатор мамлакатларида вужудга келган савдо капитализми бутунлай бошқа асосга – пул капиталига эга бўлган. Меҳнатга мажбур қилишнинг тўкридан тўкри ва курол шакллари ўрнига капитализмда ўлчов кийматларини алмаштириш асосида ҳаракат қилувчи ва расмий шахсий мустақиллик ва алмаштирувчи томонларнинг тэнг лигини кўзловчи бозор меканизми шаклланган ва ундан ҳамма ерда фойдаланилган.
Бошқарув ҳамалиёти қадимги вақтлардан ХХ асрга кадкарривожла- наётган бўлса ҳам, эктимол, кеч ким уни тизимли бошқариш ҳақида ўйлаб кўрмаган. Одам ларни асосан ташкилотларни қандайбошқариш эмас, балки қандайқилиб кўп пул ишлаш, сиёсий кокимиятни эгаллаш шўъбаиктирган.
ХИХ асрнинг бошида инглиз тадқиқотчиси Р.Оуен кўп вақтини ташкилот мақсадларига бошқа одам ларёрдам ида эришиш муаммоларига бакишлаган. У ишчиларга дурустрок уй-жой берган, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаган, уларнинг меҳнатлари натижаларини баҳолаш тизимини ишлаб чиккан ва кўпгина тўловларйўли билан яхши ишни рағбатлантирган. Бу ислоҳотларҳақикат ва ракбкарролини инсоний идрок этишнинг мокиятида ноёб ёриб ўтиш бўлган. аммо, шунга карҳамасдан, ўша даврнинг тадбиркорлари Р.Оуеннинг ислоҳотларида соҳлом фикрни ҳамрок кўрганлар, улардан кеч бири унинг мисолиқга эргашмаган, чунки уларда бошқарувга шўъбаикиш бўлмаган.
Шунинг муносабати билан факат ХIХ - ХХ асрлқарораларида менежмент инсоний билимлар, фаннинг мустақил соҳасига айланган.
Америкалик Жозеф Вартон 1881 йилда биринчи марта коллежларда ўкитиш учун менежмент курсини ишлаб чиккан. америкалик мухандис Ф.Тейлор 1911 йилда ўзининг “Илмий менежмент тҳамойиллари” китобини нашр қилган, у умумий шўъбаикишни келтириб чиқарган ва унда биринчи марта бошқарув фан ва тадқиқотнинг мустақил соҳаси деб тан олиган. Бу асарларжҳамланган тажрибани илмий умумлаштириш ва илмий бошқарув асосларини шакллантиришга ҳаракат қилинган биринчи ишларбўлганлар. Улар оммавий ишлаб чиқариш ва оммавий сотиш, катта сиғимли бозорлар ва қудратли корпорацияларва акциядорлар жамиятлари шаклидаги йирик кўламли ташкилотларни мўлжаллаш каби ўзига хос аломатларни борган сари кенгроқ қамраб олаётган саноат ривожланишининг эҳтиёжига жавоб бўлганлар. Жуда йирик ташкилотлар ишлаб чиқариш ва меҳнатни рационал ташкил қилиш, барча бўлинмалар ва хизматлар, менежерлар ва ижрочиларни илмий асосланган тамойиллар, меъёрлар ва стандартларга мувофиқ аниқ ва ўзаро боғланган ҳолда ишлашларига кескин заруриятни ҳис қилганлар. Англиядаги саноат инқилоби бошқарувга қизиқишини дастлабки уйғотувчи асосий куч бўлган. Аммо бошқарув ташкилотнинг ривожланиши ва муваффақиятига катта ҳисса қўшиши ҳақидаги ғоя биринчи марта замонавий бошқарувнинг ватани бўлаган Америкада вужудга келган. ХХ асрнинг бошларида, жўшқин ривожланиш даврида, қўшма штатлар амалда инсон ўзини келиб чиқиши, миллати билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб ўтиб, ташаббускорлиги ва шахсий омилкорлигини намоён қилиши мумкин бўлган ягона мамлакат бўлган. Миллионлаб европаликлар Америкага кўчиб ўтганлар ва шунинг билан у ерда жуда катта ишчи кучи бозорини ташкил қилганлар. Кўшма штатлар деярли ўзларини вужудга келганларидан бошлаб барча истовчилар учун таълим олиш ғоясини жиддий қўллаб - қувватлаганлар, бу бизнес ва бошқарувда ҳар хил ролларни бажаришга ақлан қодир одамлар сонини ўсишига ёрдам берган. Трансконтинентал темир йўллар американи жаҳондаги энг йирик ягона бозорга айлантирган. Ўша пайтда амалда бизнесда давлат томонидан тартибга солиқ мавжуд бўлмаган, шунинг учун муваффақиятга эришган тадбиркорлар монополист (якка ҳоким) ларга айланганлар. Натижада йирик соҳалар ва корхоналар ташкил қилинган, уларни бошқариш учун бир шаклга келтирган усуллар талаб қилинган.
Менежментни пайдо бўлиши қуйидаги асосий шароитлар билан боғлиқ:
- машинали ишлаб чиқаришни ривожланиши, бошқарувчига талабларни ўсиши, мулк эгаси ва тадбиркорни бошқарувнинг ўсиб боришга қийинчиликларини бартараф қилишга кодир эмаслиги;
- бозор субъектларининг катта миқдорини вужудга келиши, ҳажмини ўсиши ва бозор алоқаларини кучайиши;
- бошқарувга касбий ёндашув зарурлигини асослаб берувчи рақобатни ўсиши ва бозор иқтисодиётининг барқарорлиги;
- йирик корпорацияларни пайдо бўлиши ва шунга кўра фақат ходимларнинг махсус аппарати бажариши мумкин бошқарув ишлари ҳажми ва мураккаблигини кўпайиши,.
- худди корпорацияда менежмент мулк эгаси - тадбиркорнинг ўзини-ўзи бошқаришидан бутунлай ажралади;
- мулкни акциядорлар ўртасида жамланиши, бунинг натижасида акциядорлик сармоясини бошқаришнинг янги вазифалари пайдо бўлади;
- тадбиркорларни саноат инқилоби даврида яратилган техниканинг афзалликларидан фойдаланишга ҳаракат қилишлари;
Do'stlaringiz bilan baham: |