Turistik va mehmonxona xizmatlarini ko‘rsatuvchi sub’yektlarida ko‘rsatilgan xizmatlar tannarxiga kiruvchi xarajatlar va ularning hisobi
Туристик фирма ва меҳмонхоналарда туристларни кутиб олиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ, амалга оширилган сарф-харажатлар кўрсатилган хизматлар таннархига киритиладиган харажатлар бўлиб, ушбу харажатларнинг умумий йиғиндиси туристик хизматлар таннархини ташкил этади.
«Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом»га асосан кўрсатилган хизматлар таннархига киритиладиган харажатлар қуйидагича гуруҳланади:
• хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ моддий харажатлар
• хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ меҳнат харажатлари
• хизматларни кўрсатишга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар
• хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ асосий воситалар ва номоддий активларга амортизация харажатлари
• хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ бошқа харажатлар
Туристик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи субъектларихизматлари таннархига кирувчи харажатлар 21-сон БҲМСга мувофиқ 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётида олиб борилади. Бу счёт актив бўлганлиги сабабли туристларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларга бухгалтерия ишлови бериш жараёнида ушбу счёт дебетланади, харажатларни ҳисобга олиб борувчи (0100–0299, 0410-0490, 1010-1090, 2810, 2920, 6520, 6710 ва бошқалар) счётлар кредитланади. Ҳисобот даври оҳирида 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» кредитланади, 9130 «Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар таннархи» счёти дебетланади ва шу йўл билан ёпилади.
1. Туристик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи субъектларитомонидан мижозларга хизматларни кўрсатиш учун амалга оширилган моддий харажатлар далолатномага асосан бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»
К-т 1010-1090 «Материаллар»
2. Мижозларга хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ ходимларга ҳисобланган иш хақи харажатлари иш ҳақи ҳисоб-китобларига асосан қуйидагича бухгалтерия ёзуви берилади:
Д-т 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»
К-т 6710 «Ходимлар билан иш хақи бўйича ҳисоблашишлар»
3. Мижозларга хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ ходимларга ҳисобланган иш хақи миқдоридан маҳсус фондларга ҳисобланган ажратмаларга, ажратмаларга доир ҳисоб-китобларга асосан қуйидагича ёзувлар амалга оширилади:
Д-т 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»
К-т 6520 «Давлатнинг мақсадли жамғармаларига тўловлар»
4. Мижозларга хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ асосий воситалар ва номоддий активларга амортизация харажатларига, амортизация ҳисоб-китобига асосан қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»
К-т 0212-0299 «Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар», 0510-0590 «Номоддий активларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»
5. Мижозларга хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ бошқа юридик шахслар томонидан амалга оширилган харажатлар, хизмат кўрсатувчи корхона счет-фактуралар, далолатномаларга асосан бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзув амалга оширилади.
Д-т 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»
К-т 6010 «Таъминотчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар», 6910- 6990 «Ҳар ҳил кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар»
Do'stlaringiz bilan baham: |