Туристик карталар ҳақида



Download 38,5 Kb.
Sana24.06.2022
Hajmi38,5 Kb.
#700507
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУРИСТИК ИМКОНИЯТЛАРИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУРИСТИК ИМКОНИЯТЛАРИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
СамДАҚИ катта ўқитувчиси Гулмуродов Ф.Э.,
302 ГКК гуруҳи талабаси Ахмедова М.Ғ.
Аҳолининг турмуш тарзи яхшиланиб бориши, унинг бўш вақти кўпайиши, оиланинг моддий даромади ўсиши дам олиш пайтларини кўнгилдагидек ўтказишга сабаб бўлади. Шу боис, инсонлар дунёни кўриш, табиат қўйнида дам олиш, соғлиқни тиклаш учун турли хил туристик масканлардан фойдаланишни исташади. Бу бевосита туризм билан боғлиқ.
Туризм кўпгина ривожланган давлатлар даромадининг 30-40 % ини бермоқда (Испания, Австрия). Республикамизда ҳам мазкур тармоқни ривожлантириш ва унга эътиборни ошириш давр талабидир. Шу боис, сўнгги йилларда республикамизда туризм соҳасида ўтказилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, энг аввало Президент ва ҳукуматимиз олиб борган мақсадли йўналтирилган стратегик туристик ягона сиёсат, айниқса бу соҳада чиқарилган (2016-18 йиллар) фармон ва қарорлари амалда республика туристик ташкилотларининг тинмай олиб борган изланишлари ва амалий фаолиятлари натижасида туризм соҳаси янада ривожланмоқда, халқаро андозаларга мос кўплаб мехмонхоналар, ресторанлар, аэропортлар барпо этилмоқда ва янги авиа, темир йўл ва автомобил йўналишлари йўлга қўйилмоқда. Давлат тасарруфидаги туристик корхоналарни хусусийлаштириш давом этмоқда. Натижада республикамиз туризм соҳасида сезиларли даражада ўсиш кузатила бошлади.
Маълумки, БМТнинг 1972-йилда қабул қилган конвенциясида халқларнииг нодир маданий ёдгорликларини авайлаб асрашга келишилган. Ҳозирги кунга келиб дунё бўйича 500 дан ортиқ маданий ёдгорликлар рўйхатга олинган бўлиб, улар ўзига хос такрорланмас тарихий-маданий ансамбллар, архитектура ёдгорликлари, табиий кўриқхоналар ва бошқа туристик аҳамиятга молик объектларни қамраб олган (Окладникова, 2002).
Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарлари, БМТ қошидаги ЮНЕСКОнинг бутун дунё тарихий ва маданий мероси рўйхатига киритилган. Мамлакатимизда фақатгина тарихий, маданий, меъморий, археологик аҳамиятга эга бўлган туристларни жалб қилиши мумкин бўлган объектлар сони 7000 дан ортиқ. Булардан 545 таси меъморий, 575 таси тарихий, 1457 таси санъат, 5500 таси археологик обидалардир. Булар, будда динига мансуб топилмалар, Искандар Зулқарнайн юришлари, араблар истилочилиги, мўғуллар босқини ҳамда Амир Темур ва темурийлар империяси ва бошқа даврлардан далолат берувчи сайёҳлик объектларини ташкил этади. Аммо улардан бор йўғи 500 таси туристларни қабул қила олади. Шундан фақатгина 200 га яқини халқаро талабларга жавоб бера олади. Қолган туристик обьектлар, қимматли обидалар ҳақида реклама ҳам, аниқ маълумотлар ҳам етарли эмас. Демак, ҳали бу боради қилинажак ишлар бисёрдир. Шу сабабли тарихчилар, археологлар жуда кўп илмий изланишлар олиб боришларига тўғри келади. Шунингдек, Ўзбекистонда ўзига хос такрорланмас дунё тарихий ёдгорликлари қаторига кирган 21 та тарихий жойлар мавжуд. Бундан ташқари, мамлакатимизда 300 дан зиёд курортлар, 40 дан зиёд сиҳатгоҳлар ва бир қанча дам олиш уйлари бор. Улар ажойиб хушманзара жойларда жойлашганлиги билан бир қаторда жуда кўп касалликларга шифо бўлиш хусусиятига ҳам эгадир. Шу жиҳатдан Ўзбекистон ўзининг туристик объектлари салоҳияти бўйича жаҳонда катта мавқейга эга.
Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти катта эканлиги билан бирга, уларнинг айрим шаҳарлари ўта диққатга сазовордир. Масалан, туристларнинг кўриши мумкин бўлган туристик обьектлар сони бўйича Хива шаҳри биринчи ўринда туради. Унда 310 та туристик обьект, иккинчи ўринда Бухоро шаҳри бўлиб, унда 221 та туристик обьект, Тошкент шаҳрида 144 та ва Самарқандда 118 та туристик обьект мавжуд.
Мамлакатимиз туристик салоҳияти шу қадар юксак ва рангбаранг-ки, ундан фақат шу мақсад учун оқилона фойдаланиш керак. Чунки, мамлакатимизда туризмни ривожлантириш учун йўналишлар томошо ва ўрганадиган обьектлар кўлами жуда кенг. Бунда туристик дам олишдан тортиб пиёда саёҳатгача, оддий кўздан кечиришдан тортиб илмий экспедициягача бўлган жараёнларни ташкил қилиш лозим.
Хуллас қилиб айтганда, республикада туризм соҳасини ривожлантириш учун имкониятлар беқиёс. Ундан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, туризм индустриясини қарор топтириш мамлакатимизнинг иқтисодий ўсишини таъминлайдиган асосий соҳалардан бирига айлантириш мақсадга мувофиқдир.
Download 38,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish