Тупроқшунослик олий ў қ ув юртлариаро илмий-услубий бирлаш



Download 4,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/108
Sana13.07.2022
Hajmi4,33 Mb.
#785536
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108
Bog'liq
Мелиоратив тупроқшунослик ҒАФУРОВА Л А

д о и м и й
буғланиб туради, тузлар эса аста- 
секин гўпланиб тупроқни шўрлантиради. Ҳаво қуруқ ва унинг хара­
кати қанча юқори, тупроқнинг сув кўтариш қобилияти кучли ва 
грунт сувларининг жойланиши ер юзасига қанча яқин ва унинг ми- 
нерализацияси юқори бўлса, тупроқ шўрланиши жараёни шунчалик 
жадал кечади.
Ўзбекистонда шўрланган ва шўрланишга мойил ерлар 
Фарғоиа водийсида, Мирзачўлда, Бухоро вилоятида, Амударё қуйи 
қисмларида катта майдонларни эгаллайди.
Тўртинчи зона қайир ерларининг мелиоратив ҳолати турлича 
бўлиши мумкин. Грунт сувлари чучук бўлган худудларда (Чирчиқ, 
Ангрен, Зарафшон, Норин, Қорадарё бўйларида) қайир 
ерлар 
шўрланмаган, бироқ айрим жойлар ботқоқлашган. Грунт сувлари 
минераллашган (ер юзасига нисбатан яқин жойлашган - 1,5-2,5м 
гача ва оқими суст, масалан Сирдарёнинг чап соҳили) майдонларда 
қайир ерлар шўрланган ва мелиоратив тадбирлар ўтказишни тақозо 
этади.
ЭЛЕМ ЕНТЛАР ГЕОХИМ ИЯСИ ВА УЛАРНИНГ ТУГ1РОҚ 
Ш ЎРЛА НИ Ш И ДА И Ш ТИ РО К ЭТУВЧИ БИРИКМ А ЛА РИ
О. 
Шмидтнинг илмий гипотезасига 
кўра ер коинот 
қисмларининг бирламчи совушидан, уларнинг тортиш кучи таъси­
рида концентрацияланиш ва зичланиш йўли билан пайдо бўлган деб 
қаралади. Ернинг дастлабки пдйдо бўлиш даврида бирламчи зарра- 
чаларнинг радиоактивлик хоссаларини камайиши боис атомларнинг 
ажралиши ва бирламчи плазмаларнинг пайдо бўлиши содир бўлган. 
Ер ҳаётининг кейинги даврларида бирламчи плазмалардан атомлар 
ва моллекулалар ажралиб чиқади ва уларнинг қуюқлашиб суюқ 
қайноқ магма ҳолига келиши содир булади. Магмаларнинг аста- 
секин совуши натижасида моддаларнинг кристалланиши, уларнинг


қайноқ қотишмаларидан турли минераллар шаклида чўкмага туши- 
ши, газларнинг ажралиши ва ниҳоят магмаларнинг тўлиқ совуши 
натижасида ернинг устки қатламлари литосфера билан қопланган.
Литосфера қисмини ташкил этувчи силикатлардан ернинг 
гранит қоплами, пастроқда базальт қоплами вужудга келган, ернинг 
гранит қоплами эса чўкма тог жинслари билан қопланган. Темпера­
туранинг 
100° гача пасайиши билан пар шаклидаги сувлар 
қуюқлашиб чўкмага туша бошлаши туфайли депрессиялар, пастлик 
ерлар сув би лан тўла бошлаган. Шу тарзда ернинг суюқ геосфераси
- гидросфера вужудга келган. Гидросфера ер ҳаётининг ҳозирги 
фазасида унинг юзасининг 75% ташкил этади, қолган қисми (25%) 
қуруқлик билан банд бўлади. Ҳаёт бошланиши билан ер ўзининг 
янги гиперген фазаси ҳаёт фазасига киради. Атмосфера, гидросфера 
ва ер қопламининг юмшоқ сочилувчан ётқизиқлардан иборат ва ай­
никса унинг энг юқориги тирик организмлар яшайдиган қатлами 
алоҳида геосфера деб ажратилган ва биосфера деб аталади.
Маълумки, тупроқдаги тирик организмларнинг роли ниҳоят- 
да катта, улар потенциал энергиянинг улкан захираларини ташкил 
этувчи органик моддаларни ўзлари яратадилар ва тупроқда тўплай- 
дилар, ўз ҳаёти фаолиятида катта ишларни амалга ошириб янги 
моддаларни синтез қилишда 70 дан ортиқ кимёвий элементларни 
биологик доирада айланишга жалб этади. Уларда литосферанинг 
нураш қобиғининг юқори қатламларига таъсир кўрсатиши натижа­
сида тупроқ ҳосил бўлишда иштирок этади. Биосфера планетар 
роли, ўсимликлар, микроорганизмлар ва жониворлар яратадиган 
органик моддаларни ва бу моддаларни парчаланишидан ҳосил була­
диган турли хил моддаларни доиравий айланишида иштирок этувчи 
кинетик энергия манбаларига боғлиқ.
Тупроқ шўрланишида иштирок этувчи асосий кимёвий эле- 
ментларга кальций, магний, натрий, калий, кислород, хлор, олтин- 
гугурт, углерод, азот, бор ва бошқалар киради(Панков, 1975).
КАЛЬЦИЙ. Ер қобиғида 3,2% ни ташкил этади. (Кларк 
бўйича). Бу энг кенг тарқалган элементлардан бўлиб, силикатли 
магмаларнинг кристализацияланишида асосий жинслар, камроқ 
миқдорда нордон жинслар таркибига киради. Кальций авгит, шох 
алдамчиси, анорит ва плагиоклазлар таркибига киради. Нурашда 
ҳосил бўладиган кальций ушловчи минераллар - СаСОэ, С 0 2 ишти- 
рокида ўта ҳаракатчан бикарбонат кальций (С а (Н С 0 3)2) шаклига


ҳамда кислоталар ва кислота тузларининг ўзаро таъсирида ва ўзаро 
алмашиш реакциялари натижасида сульфатларга, хлоридларга, си- 
ликатларга, иккиламчи лойли мипералларга ўтади. Кальцийнинг 
эрувчи тузлари қуруқликнинг табиий сувларига - ер юза суви, 
грунт, тупроқ сувларига ўтади ва бу еувларнинг оқимлари билан 
қуруқлик ичкариси сув ҳавзаларига, денгиз ва океанларга тушади. 
Сувда эрувчи кальцийнинг асосий қисми денгиз организмлари томо­
нидан ўзлаштирилади ва уларнинг нобуд бўлиши натижасида денгиз 
органоген жинсларининг - оҳаклар, мергел ва бўрларнинг ҳосил 
бўлишида иштирок этади. Юқори температура ва босим таъсирида 
ернинг чуқур қатламларига кириб бориб, бу жинслар кристалли 
оҳакларга, мрамор ва бошқа метаморфик жинсларга айланади. Бу- 
лардан ташқари кальций кул озиқасининг муҳим минерал элемента 
сифатида қуруқликдаги кўп миқдорда ўсимлик ва жониворлар то­
монидан сингдирилади ва уларнинг нобуд бўлиши туфайли у туп- 
роқда мустаҳкамланиб қолувчи минерал кўринишга ва 

Download 4,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish