ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
352
Республикамизда суғориш эрозиясидан зарар кўрадиган экин майдонлари
851 минг/гани ташкил этади. Лекин, инсон қўлидан келмайдиган иш йўқ.
Шундай бўлгач, инсон эрозиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш
йўлларини топмоғи лозим. Бунинг учун тупроқ таркибини яхшилаш,
ювилишга чидамлилигини ошириш, сув ўтказувчанлигини таъминлаш,
оқаѐтган сувнинг тезлигини камайтириш керак.
Топшириқлар:
1. Сув эрозиясини ривожланиши қанақанги омилларга боғлиқлигини
аниқланг?
2. Арид минтақа худудларида эрозия жараѐнларини хосил бўлишини
хавф-хатарларини аниқланг?
3. Суғориш эрозияси натижасида тупроқ емирилиши гектарига қанча
миқдорда озиқа элементларини ювиб кетишини аниқланг?
Шамол эрозияси (дефляция) ва унга қарши кураш (2-вазият)
Шамол натижасида тупроқ, қум учириб кетилиши шамол эрозияси ѐки
дефляция дейилади. Шамол эрозияси Фарғона водийсининг Қўқон гурухи
туманларида, водийнинг марказий Фарғона қисми, Бухоро воxасида
(Шофрикон, Ромитон, Қоракўл, Вобкент, Бухоро, Қизил тепа, Конимех,
Ғишдувон туманлари), Мирзачўлнинг шимолий-ғарбий ерлари (Қизилқумга
яқин, Арнасой туман хўжаликлари), Қашқадарѐ вилоятининг айрим
жойларида, Сурхондарѐ (Термиз, Ангор туман хўжаликлари) вилоятлари
ерларида механик таркиби енгил бўлган қумли, қумоқли тупроқларда кенг
тарқалган бўлиб, қишлоқ хўжалигига катта зарар келтиради; айнан шамол
эрозияси тупроқ унумдорлигига жуда катта, баъзан тузатиб бўлмайдиган
зарар етказади, бундан ернинг деярли бутунлай xайдалма қатламини шамол
учириб кетади, суғориладиган бўлинмаларда, йўлларда, ахоли яшайдиган
ерларда қум тепалар (барханлар) ҳосил бўлади. Шамол эрозиясига қарши
кураш тадбирлари ихота дарахтзорлар барпо этиш, ихора экинлар экиш,
кимѐвий ва агротехник усуллар қўлашдан иборат.
Ихота дарахтзорларни xизмати шундан иборатки, шамолнинг асосий
кучи шу дарахтларга урилиб, тезлиги камаяди, 3,5,7 қаторли ихота
дарахтзорлари, қаторлари сонидан қатъий назар тупроқни ва экинларни
деярли бир хил масосфада шамол эрозиясидан ҳимоя қилади. Ихота
дарахтзор таъсирининг энг кўп узоқлиги 12-14 дарахт, дарахт бўйига тенг
бўлишлиги аниқланган. Шунга асосланиб улар орасидаги масофа 150-200
метрдан ошмаслиги керак. Яхшиси тез ўсадиган дарахтлардан 2-3 қаторли
кенглик ҳосил қилиш лозим. Ихота дарахтзорнинг биринчи қаторига тол,
терак, қайрағоч, охирги қаторига тут ѐки мевали дарахтлар экилади.
Дарахтлар ўсгунча улар орасида шамол эрозияга қарши агротехник (кўп
йиллик ўтлар экиш) чора тадбирларини амалга ошириш зарур.
Xозирги вақтда Мирзачўл, Қаршичўллари, марказий Фарғонада янги
ўзлаштирилган ер бўлинмалари атрофларига, доимий шамол эсадиган
йўнлишлар эътиборга олиниб, ихота дархтзорлар барпо этилмоқда. Ихота
Do'stlaringiz bilan baham: |