Тупроқшунослик асослари



Download 9,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/333
Sana26.03.2022
Hajmi9,98 Mb.
#511155
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   333
Bog'liq
тупроқ минерал крил

ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
164 
29-жадвал 
Тупроқлардаги тузлар миқдори нормалари 
Ҳудудлар 
Тузларнинг меъѐрий миқдори, %
Қуруқ қолдиқ 
Сульфат иони 
Хлор иони 
Мирзачўл 
0,25-0,30 
0,10-0,15 
0,008-0,01 
Фарғона водийси,
 
Бухоро вилояти
 
0,75-1,00 
0,30-0,40 
0,01-0,0015 
Қорақалпоғистон 
Республикаси, 
Хоразм вилояти
 
0,30-0,50 
0,20-0,25 
0,03-0,04 
Фарғона водийси ва Бухоро вилоятлари тупроқларида тузларнинг 
юқори меъѐрий миқдори (0,75-1,0 % гача) бу вилоятлар тупроқлардаги тузлар 
таркибида сульфат тузларининг ўсимликлар учун кам зарарли тузларнинг 
кўп бўлиши билан, хлорнинг юқори меъѐрий миқдорининг Хоразм ва 
Қорақалпоғистон районларида кўп бўлиши эса (0,03-0,04 % гача) бу 
районларлар тупроқлари ва грунт сувларида тузларнинг токсик (заҳарли) 
таъсирини сусайтирувчи кальций катионининг кўп миқдорда бўлиши билан 
боғлиқ. 
11.3. Шўрланган тупроқларни, шўрҳокларни ва шўртобларни 
мелиорация қилиш. Суғориладиган тупроқларнинг иккиламчи 
шўрланиши ва унинг олдини олиш 
Қишлоқ 
хўжалигини 
янада 
ривожлантириш, 
экинларнинг 
ҳосилдорлигини ошириш бўйича вазифаларни бажариш учун тупроқнинг 
шўрланишига ва ботқоқланишига қарши кураш тадбирларини амалга 
оширишнинг 
аҳамияти 
каттадир. 
Шўрланиш 
ва 
шўрҳокланиш 
жараѐнларнинг олдини олишда аввало шу ҳодисаларни келтириб чиқарувчи 
қуйидаги асосий сабабларни бартараф қилиш керак: 

сув исрофгарчилигига йўл қўймаслик (чунки бу сувлар сизот 
сувларига қўшилиб уларнинг сатҳини кўтарилишига сабаб бўлади); 

тупроқ намлигининг буғланишини ҳар тарафлама камайтириш; 

юза жойлашган шўр ѐки чучук сизот сувлари сатҳини пасайтириш. 
Тупроқ юмшоқ ва майда донадор ҳолатда бўлса, ундан намлик камроқ 
буғланади, экинларнинг тезроқ ривожланиши учун шароит яратиб берилади. 
Бундай натижаларга эришиш учун ихота ўрмон полосаларини ўтказиш, ғўза-
бедани алмашлаб экиш, экин экишнинг рационал агротехникасидан 
фойдаланиш зарур. Шундай қилиб, тупроқ ҳолатини яхшилаш учун одатда 
битта тадбирдан эмас, балки комплекс мелиоратив тадбирлар тизимидан 
фойдаланиш лозим. Ҳар бир ҳудуд учун қўлланиладиган тадбирлар тизими 
шу ернинг табиий ва хўжалик шароитларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб 
чиқилиши ва амалга оширилиши лозим. Кўриладиган барча тадбирлар 
маълум тартибда, ўз вақтида ва юқори сифатли қилиб амалга оширилиши 
мақсадга мувофиқдир (Камилов, 1985). 



Download 9,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish