Тупроқ физикаси


Тупроқнинг механик таркибини дала шароитида аниқлаш усуллари



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

 
Тупроқнинг механик таркибини дала шароитида аниқлаш усуллари 
 
“Қуруқ” усул. 
Бунинг учун озгина тупроқ олиб, қўлимизнинг кафтида 
яхшилаб эзилади, сўнгра енгил пуфлаб, кафтда қолган чанг заррачалари 
миқдори орқали тупроқнинг механик таркиби, тўғрисида мулоҳаза юритилади. 
Агарда текширилаѐтган майдон тупроғининг механик таркиби қанча оғир 
бўлса, кафтда қолган заррачалар шунча кўп бўлади. Бу механик таркибни 
далада аниқлашнинг энг осон усули бўлиб, фақатгина оғир ѐки енгил тупроқ 
гуруҳларини ажратиш имконини беради. 


30 

Лой ҳалқачалар
‖ 
ясаш
орқали аниқлаш усули. 
Бунинг учун 3-5 
грамм тупроқ кафтга олинади ва бир оз сув қўшиш орқали хамирсимон лой 
тайѐрланади. Ундан ҳалқалар ясалиб, унинг ташқи ҳолатига қараб қум, қумлоқ, 
қумоқ, соз каби механик заррачаларнинг гуруҳлари ажратилади. Механик 
таркибига қараб тайѐрланган ҳалқалар қуйидагича бўлиши мумкин (3-расм). 
3-расм. “Лой ҳалқачалар” ясаш орқали тупроқ механик таркибини 
аниқлаш: 
1-қум; 2-қумлоқ; 3-енгил қумоқ; 4-ўртача қумоқ; 5-оғир қумоқ; 6-соз. 
 
Тупроқнинг механик таркибини лаборатория шароитида аниқлаш 
усуллари 
 
Элакчалар ѐрдамида аниқлаш усули 
унинг тош ҳамда қумларини 
маълум (йирик, ўрта, майда) гуруҳларга ажратиш мақсадида ишлатилади. 
Одатда, тупроқнинг тошли қисмини аниқлаш учун диаметри 3 мм дан катта 
тешикчали элакчалар қўлланилади. Тупроқнинг тошлилик даражасини аниқлаш 
кўпчилик ҳолда дала шароитида олиб борилади. Бунинг учун 1 кг тупроқ олиб 
элакчалар ѐрдамида тошларда ѐпишиб қолган майда заррачалардан тозаланади, 
сўнг 0,1 г аниқликкача техник тарозида ўлчанади ва унинг фоиз миқдори 
ҳисоблаб топилади. 
Ҳисоб-китоб абсолют қуруқ тупроқ вазнига нисбатан фоиз миқдорида 
аниқланади. Бунинг учун тошли қисмдан ундаги гигроскопик намликни 
аниқлаш мақсадида 15-20 г намуна олиб термостатда қуритилади ва қуруқ 
ҳолдаги вазни ўлчанади. Олинган маълумотлар асосида тупроқнинг тошли қисм 
миқдори кўрсаткичига (фоиз ҳисобида) ўзгартириш киритилади. 
Таҳлилни давом эттириш мақсадида диаметри 3 мм ли элакдан 
ўтказилган тупроқ намунасидан 100-150 г олиб, чинни ҳовончада резинали 


31 
(каучукли) эзгич орқали майдалаб бир-бирига кийгизилган тешикларининг 
катталиги 3-1 мм бўлган элакчада – шағал, 1-0,5 ммда - йирик қум, 0,5-0,25 
ммда – ўрта қум, 0,25 ммдан кичик элакчада эса майда қум миқдорини 
аниқлаймиз. Олинган маълумотлардан абсолют қуруқ тупроқ вазнига нисбатан 
фоиз миқдорини ҳисобланади. 
Олинган маълумотлар аниқ бўлиши учун қум заррачаларидан чанг ва ил 
ажратилиши лозим. Бунинг учун қум заррачалари тоза сувда қайнатилади ѐки 
махсус эритмалар ѐрдамида токи эритма тиниқ ҳолга келгунгача ишланади. Шу 
усул билан қум заррачаларининг, ҳаттоки тошли қисмнинг миқдори ҳам 
топилади. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish