Тупроқ физикаси


-жадвал  Тупроқ намунасини микроагрегат таҳлилга тайѐрлаш



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

9-жадвал 
Тупроқ намунасини микроагрегат таҳлилга тайѐрлаш 
 
Намуна 
эланадиган 
элакча 
диаметри, 
мм 
Таҳлил 
учун 
олинган 
тупроқ, г 
Кимѐвий 
таъсир 
(ишлаш) 
Механик ва термик 
ишлаш 
Намланган 
тупроқни 
элашдаги 
элакча 
диаметри, 
мм 
Таҳлил 
ўтказиш 
техникаси 
Халқаро ―В‖ 

10-15 
NH
4
OH 
Тупроқ намунасини 24 
соат давомида 200 см
3
дистилланган 
сувда 
бўктириш, сўнгра 2 соат 
қайнатилади 
ѐки 
лойқани механик этиш 
эзиш ҳамда тайѐрланган 
суспензияни 

соат 
давомида минутига 200 
частотали тебратгичда 
чайқатиш. 
Йўқ 
Декантация 
С.А.Астапов 
10,5,3,1 
(элакчалар 
тўпламида) 
20-30 
йўқ 
Тупроқ намунасини 1 
литрли цилиндрда 6-24 
соат давомида унинг 
тўла 
нам 
сиғими 
ҳолатигача 
намлаш, 
сўнгра 1 л цилиндрни 
180
0
да 
10 
марта 
айлантириш. 
Йўқ 
Пипетка 
ѐрдамида 
ўртача 
намуна 
олиш 
Н.А.Качин-
ский 

10-30 
йўқ 
Тупроқ намунасини 24 
соат давомида 250 см
3
дистилланган 
сувда 
бўктириш, сўнгра 2 соат 
давомида минутига 200 
частотали тебратгичда 
чайқатиш. 
0,25 
Пипетка 
ѐрдамида 
ўртача 
намуна 
олиш 
С.А.Астапов услубида тупроқ намунаси кимѐвий таъсир билан эмас, 
балки кучли механик, физик таъсир билан таҳлилга тайѐрланади. Бунда намуна 
узоқ вақт (6-24 соат)да намланади, сўнгра 10 марта 180
0
га айлантириб, пипетка 
ѐрдамида ўртача намуна олинади ва ундаги микроагрегатлар аниқланади. Шуни 
айтиш керакки, бу услуб ѐрдамида фақат микроагрегатларнигина (<0,25 мм) 
эмас, балки макроагрегатларни (>0,25 мм) ҳам аниқлаш мумкин. Тупроқнинг 
макроагрегатли таркиби Саввинов услубида аниқланади. 
§1.4. Тупроқнинг механик таркибини аниқлаш усуллари 
Тупроқ заррачаларининг фоиз ҳисобидаги нисбий миқдори уларнинг 
механик таркиби 
дейилади. 


29 
Тупроқнинг механик таркибини аниқлаш уни агрономик жиҳатдан 
баҳолашда муҳим роль ўйнайди. Тупроқнинг иссиқлик, сув ўтказувчанлик, 
зичлик, капиллярлик хусусиятлари унинг механик таркиби билан чамбарчас 
боғлиқ. Булардан ташқари тупроқ таркибидаги у ѐки бу катталикдаги 
заррачаларни аниқлаш уларни маълум классификацияда бирлаштиришга имкон 
беради ҳамда ишлов бериш, суғориш, ўғитлаш каби агротехник тадбирларни 
табақалаштиришда асосий кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. 
Тупроқ таркибидаги минерал зарраларни майда-йириклигига қараб фарқ 
қилиш жуда қадимдан кишиларни қизиқтириб келган. Механик таркибни 
аниқлаш услублари 3 та катта гуруҳга ажратилган: 
1. Тупроқ намунасини кимѐвий моддалар иштирокисиз таҳлилга 
тайѐрлаш; 
2. Тупроқ намунасини кимѐвий моддалар иштирокида таҳлилга тайѐрлаш; 
3. Тупроқ таркибидаги элементларни сақлаган ҳолда тупроқ намунасини 
диспергация (тупроқни ташкил этувчи механик элементларни бир-биридан 
ажратиш) қилиш. 
Механик таркибни қуйидаги усуллардан фойдаланиб дала шароитида ѐки 
лаборатория шароитида аниқлаш мумкин: 
1. Тупроқ намуналарини қўлнинг кафтида эзиш (қуруқ усули); тупроқ 
намуналаридан лой тайѐрлаб махсус шакллар ясаш (ҳўл усули); 
2. Тешикларининг катталиги турлича бўлган элакчалардан тупроқ 
намунасини ўтказиш. Бунда тупроқнинг 0,1 мм гача бўлган заррачалари 
ажратилади; 
3. Тупроқнинг механик таркибини ҳар хил тезликдаги ҳаво оқимида 
ўрганиш; 
4. Механик таркибни сувли муҳитда аниқлаш. Бу услуб 2 та вариантдан 
иборат: 
а) механик таркибни оқувчан сувда аниқлаш; 
б) механик таркибни тинч турган сувда аниқлаш. 
Юқорида баѐн этилганлардан маълум бўладики, тупроқнинг механик 
таркибини лаборатория шароитида аниқлаш анча вақтни талаб қилади. Қуйида 
тупроқнинг механик таркибини дала ва лаборатория шароитида аниқлашнинг 
айрим усулларига батафсил тўхталиб ўтамиз. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish