196
35-расм. Лалми тўқ тусли бўз тупроқларнинг ҳарорат режими
(сувайирғич)
1-ѐғингарчилик; 2-парланиш; 3-нисбий ҳаво намлиги; 4-тадқиқот
йилларидаги ўртача ҳаво ҳарорати; 5-ўртача кўп йиллик ҳаво ҳарорати
Тўқ тусли бўз тупроқлар шароитида фаол ҳароратлар (10
0
С дан юқори)
даври апрель ойидан ноябрь ойларини ўз ичига олади ва улар қуйидаги
миқдорий кўрсаткичлар билан характерланади:
1) Жанубий шароитдаги ҳайдалмаган тупроқларнинг 0,2 м чуқурлигида
4830
0
С.
2) Эрозияга учрамаган лалми бўз тупроқлар шароитида 4825
0
С.
3) Ювилиб тўпланган тупроқлар шароитида 4871
0
С.
4) Жанубий экспозиция тупроқлари шароитида 4705
0
С.
Шундай қилиб, платасимон сув айирғичларнинг тепа қисмидаги қўриқ ва
лалми эрозияга учраган тупроқлар шароитида фаол ҳароратлар йиғиндиси
миқдори деярли бир эканлиги аниқланди. Уларнинг ойлик миқдорларидаги
баъзи бир тафовутлар табиий ҳайдалмаган ва лалми бўз тупроқлар устки
қатламларининг тупроқ ҳароратининг тарқалиш жараѐнларига ҳар
хил таъсир
қиладиган хусусиятлари билан боғлиқдир.
Фаол ҳароратлар йиғиндисининг энг кам миқдори жанубий қиялик
тупроқларида эканлиги аниқланди. Бу ҳол ушбу қиялик тупроқлари ҳайдалма
ости қатламларида тупроқнинг иссиқлик ўтказувчанлик хоссаларига салбий
таъсир кўрсатадиган қаттиқ карбонатли ва гипсли қатлам
мавжудлиги билан
боғлиқдир.
Тўқ тусли бўз тупроқлар шароитида ҳавонинг фаол ҳароратлар йиғиндиси
(10
0
С дан юқори) 4509
0
С ни ташкил қилиб, тупроқ фаол ҳароратлар
йиғиндисидан 200-250
0
С атрофида камлиги аниқланган. Шунинг учун
тупроқнинг кўрсаткичлари 1 дан бироз юқорилиги билан характерлидир.
197
Ҳароратнинг ер юзида ва унинг қатламларида ўзгариб
туриши жойнинг
географик кенглигига ҳамда йил фаслларига қараб ўзгариб туради.
Шуни қайд қилиш керакки, ер қатламида чуқурликка борган сари (ҳар 33
метрда) ҳарорат 1
0
С орта боради. Лекин, бундан ташқари кундузги ҳаво
ҳарорати таъсирида тупроқнинг устки қатламида ўзига хос ҳарорат
градиентлари вужудга келади. Масалан, ѐзда (июлда) энг юқори ҳарорат тупроқ
юзасидан шимолий зонада 10-12
0
С гача, дашт зоналарида 40-50
0
С гача, чўлда
60-70
0
С гача, саҳро зоналарида эса 80-90
0
С гача кўтарилади. Бу иссиқликнинг
бир қисми тупроқнинг қуйи қатламларини иситишга сарф бўлади. Бироқ,
тупроқ иссиқликни суст ўтказганлиги туфайли, унинг қуйи қатлами устки
қатлам ҳароратидан бирмунча паст бўлади. Ҳарорат тупроқ қатламларида йил
фаслларида, ҳаттоки сутка давомида ҳам ўзгариб туради.
36-расм тўқ тусли бўз тупроқларнинг қатламларида ҳарорат ўзгаришини
кўрсатувчи изоплетлар келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: