Тупроқ физикаси


Типик бўз тупроқларнинг иссиқлик режими



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

Типик бўз тупроқларнинг иссиқлик режими. 
Н.Атаханов (1980) ўз 
тадқиқотларида Чирчиқ – Ангрен дарѐ оралиғида тарқалган қўриқ ва лалми 
типик бўз тупроқларнинг иссиқлик режимини рельеф шароитлариларига боғлиқ 
равишда ўзгариш қонуниятларини ўрганган. 


199 
Олинган маълумотларга кўра, сувайирғичда шаклланган қўриқ типик бўз 
тупроқлар иссиқлик режимининг йиллик циклида иссиқ ва совуқ даврлар аниқ 
намоѐн бўлади (37-расм). 10
0
С даражадан юқори ҳароратга эга бўлган иссиқ 
давр апрел ойидан сентябр ойининг ўрталарига қадар давом этади, яъни 225-
230 кунни ташкил этади. Март ойининг ўрталарида тупроқ юзасининг ҳарорати 
10
0
С га тенг бўлади, апрел ойига келиб эса 15
0
С гача қизийди. Бундай ҳарорат 
июн ойининг биринчи декадасида тупроқ-грунтининг 470 см чуқурлигида 
кузатилади. Апрел ойининг охирига келиб тупроқ юзасидаги ҳарорат 20
0
С 
даражага тенг бўлади, тупроқ-грунтининг чуқур қисмида эса, яъни 220-230 
смда бу ҳарорат сентябрнинг ўрталарида намоѐн бўлади. Май ойининг 
охиридан сентябрнинг охиригача тупроқ юзасидаги ҳарорат 25
0
С га тенг 
бўлади, 80-90 см чуқурликда эса бундай ҳарорат августнинг бошларида намоѐн 
бўлади. 30
0
С даражадан юқори ҳарорат июль ойи давомида фақатгина 15 см 
чуқурликгача кириб боради.
37-расм. Қўриқ типик бўз тупроқларнинг ҳарорат режими, сувайирғич 
(1971-1974 йиллар бўйича ўртача маълумот) 
10
0
С даражадан паст ҳароратли давр тахминан ноябр ойининг 
ўрталаридан март ойининг охиригача давом этади (125-130 кун атрофида), 5
0
С 
даражадан паст ҳароратли давр эса декабр - феврал ойлари давомида (90 кун) 
кузатилади. 100 см чуқурликгача январ ойининг ўрталарида кириб боради. 
Тупроқ-грунтининг 450-700 см чуқурликдаги қатламида йил давомида ҳарорат 
18
0
С даража атрофида бўлади. Бунда январ ойида 700 смда ҳарорат 18
0
С га тенг 
бўлади, июль ойида эса 16
0
С га пасаяди, бу ҳолатни тупроқ-грунтидаги йиллик 
иссиқлик айланишининг қонунияти бидан тушунтириш мумкин. 
Лалми типик бўз тупроқлардаги ҳароратнинг чуқурликлар ва даврлар 
бўйича тақсимланиш характери кўп жиҳатдан қўриқ бўз тупроқларнинг ушбу 


200 
хусусиятлари билан умумийликка эга (38-расм). Ушбу тупроқларда барча 
кузатилган нуқталарда тупроқнинг устки қатламларини жуда қисқа давр 
мобайнида музлаши кузатилган. Кузги-қишки-эрта баҳорги даврларда 5
0
С 
даражага тенг тупроқ ҳарорати сув айирғич тупроқларида 40 см чуқурликда 
кузатилди, жанубий-ғарбий қияликда эса 55 см чуқурликда, ювилиб тўпланган 
тупроқларда 40 смда кузатилди. Бу тупроқларда 5
0
С дан паст ҳарорат сув 
айирғич тупроқларида 15 декабрдан 20 февралгача, жанубий-ғарбий қиялик 
тупроқларида 15 декабрдан 20 февралгача, ювилиб тўпланган тупроқларда 30 
декабрдан 20 февралгача сақланиб туриши кузатилган. Паст ҳароратли даврда 
сув айирғич тупроқларида 110 см чуқурликда ҳарорат 30 ноябрдан 10 
февралгача 10
0
С га тенг бўлади. Жанубий-ғарбий қияликда тарқалган ва 
ювилиб тўпланган тупроқларда бу ҳарорат 210 смда 25 ноябрдан 10 мартгача ва 
160 смда 30 декабрдан 10 февралгача кузатилган. 
38-расм. Лалми типик бўз тупроқларнинг ҳарорат режими:
а- сувайирғич; б-жануби-шарқий қиялик; в- ювилиб тўпланган тупроқ 
 
Сув айирғич тупроқларида 20
0
С га тенг ҳарорат тупроқ юзасида 25 
апрелдан октябрнинг биринчи декадасигача сақланиб туриши кузатилган. 
Ноябр ўртасига келиб бу ҳарорат 420 см чуқурликгача кириб боради. Жанубий-
ғарбий қиялик ва ювилиб тўпланган тупроқларида бу ҳарорат октябрнинг 
ўрталарига ва декабрнинг бошларига келиб 400 см чуқурликда намоѐн бўлади. 
Тупроқнинг 30
0
С гача исиши сув айирғич тупроқларида 0-12 см қатламда 
июннинг биринчи ўн кунлигидан августнинг биринчи ўн кунлигигача давом 
этиши аниқланган, жанубий-ғарбий қиялик тупроқларининг бундай исиши 60 
см чуқурликгача кириб боради ва 15 июндан 25 августгача давом этиши 
кузатилган. Ювилиб тўпланган тупроқларда бундай ҳарорат бор-йуғи 0-5 смда 
кузатилади ва давомийлиги бир ойдан кўп вақтга чўзилмайди. Шундай қилиб, 
кузатиш натижаларига кўра, фаол ҳароратлар даврида жанубий-ғарбий 


201 
қияликда тарқалган эрозияланган тупроқлар профилининг сув айирғич ва 
ювилиб тўпланган тупроқларга нисбатан кучли исиши маълум бўлди. 
Маълумки, (Димо, 1964) 0,2 м чуқурликдаги тупроқ ҳароратини ўсимлик 
илдизи ривожланадиган қатламдаги иссиқлик ҳолатининг ўртача кўрсаткичи 
сифатида қабул қилиш мумкин. Масалан, агар шундай бўлса, ўрганилган 
тупроқларнинг бу қатламидаги ушбу кўрсаткич бир-биридан анча сезиларли 
даражада фарқ қилади (42-жадвал). 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish