73-расм. Турли магнетитларнинг гистерезис ва магнитланиш эгри
чизиқлари
Қуйида намунадаги магнетитнинг фоизи ва бошланғич магнитланиш (Jн),
қолдиқ магнитланиш (Jr), коэрцитив куч (Hк), тўйинганлик қийматлари (Hн)
кўрсатилган:
а)
45% Кольск ярим ороли: Jн = 0,2; Jr = 12; Hк = 30; Hн = 100;
б)
49% Высокой тоғи (Урал): Jн = 0,9; Jr = 20; Hк = 30; Hн = 150;
в)
60% Темир-Тау тоғи: Jн = 1,9; Jr = 4,1; Hк = 7,2;
г)
60% Урал: Jн = 0,25; Jr = 7,0; Hк = 40 (барча катталиклар СГСМ
системасида ифодаланган).
Худди шундай картина бошқа ферромагнит минералларда ҳам
кузатилади. Масалан, ромб шаклидаги система ҳисобланган соф пирротиннинг
кристаллари (74-расм) табиий минераллар ҳолатида турганида ўзининг
анизотроп магнит хоссаларини йўқотади [1—6]. Охиргилари ўзининг таркибига
кирадиган моддаларга жуда боғлиқ бўлади. Масалан, биринчисида 7,5%,
263
иккинчисида эса 20% Fe
2
O
3
бўлган 2 та намуналарнинг қолдиқ
магнитланганлиги ва коэрцитив кучлари тегишли равишда Jr′ =1,12, Не′ = 1100
ва Jr" = 8, Не" = 4600 га тенг. Шунга ўхшаш далилларни биз гематитлар,
ильменитлар ва ҳ.к.ларда кузатамиз.
74-расм. Пирротин кристалининг магнитланиш эгри чизиғи
1 – ОХ ўқи бўйлаб; 2 – ОY ўқи бўйлаб;3 – ОZ ўқи бўйлаб магнитланиш;
Айрим ферромагнит моддаларнинг ўзи, масалан титан оксиди, кам
магнитли (лимонит), лекин темир билан бирикканида кўриниб турган
ферромагнит хоссаларига эга бўлади. Магматик (отқинди) жинслар (диабазлар,
метаморфлашган габро, пироксенитлар ва б.) ўзининг таркибидаги
ферромагнит минералларнинг миқдори ва сифатига қараб турли магнит
хоссаларига эга бўлганлиги туфайли ҳеч қандай қонуният ўрнатилмаган.
Фақатгина ушбу хоссаларнинг қанчагача ўзгара олиши ҳақида гапириш
мумкин. Масалан, гранитнинг нисбий магнит таъсирчанлиги (0÷4555)∙10
-6
,
диабазники (0÷13920)∙10
-6
, базальтники СГСМ да (125÷15 500)∙10
-6
бирлиги
атрофида ўзгариб туради ва ҳ.к.
Қолдиқ жинслар (лойлар, қумтошлар, оҳаклар, гипслар, оҳакгиллар ва б.)
деярли номагнитлар ҳисобланади. Уларнинг магнит таъсирчанлиги доимо
СГСМ да 10-5 бирлигидан кам бўлади. Уларнинг таркибида маълум бир фоизда
темир оксиди, магнетитнинг рудали аралашмалари бўлса, у ҳолда уларнинг
магнит таъсирчанлиги СГСМ да10-3 бирлигигача ортиши мумкин. Масалан,
турли турдаги гиллар учун ϰ қиймати (70÷200)∙10-6, қумтош учун (30÷45)∙10-6,
гипс учун (5)∙10-6, мергел учун СГСМ да (0÷90)∙10-6 бирлигига тенг.
Бизнинг материалларнинг магнетизми, унинг келиб чиқиши ва пайдо
бўлишини тушунтириб берадиган турли назариялар устида тўхташимизнинг
имкони йўқ. Бунинг устига, ушбу муаммоларда ҳеч қандай аниқлик йўқ.
Фақатгина Б.М.Яновскийнинг қизиқ фикрини кўрсатишимиз мумкин. Унинг
фикрича, минералларнинг юқори даражада магнитланиши уларнинг Ернинг
магнит майдонидаги интрузияси (ер қаърида магманинг жорийланиши)дан
кейинги совушининг натижаси ҳисобланади, чунки жинслар суюқ фазадан
264
қаттиқ фазага ўтганида кристаллга айланади.Бундан ташқари жинсларнинг
сиқилиши, букилиши ва чўзилиши оқибатида ўзгариши сабабли механик
деформациялар қолдиқ магнитланишнинг шаклланишига таъсир кўрсатган ва
ҳозир ҳам таъсир кўрсатиб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |