Туберкулёзнинг ташхислаш усуллари. Обектив ва клиник тахлилий текшириш усуллари. Туберкулин синамаси,функсионал текшириш усулари. Рентгенодиогностика ва бронхоскопия



Download 167 Kb.
bet9/16
Sana25.10.2022
Hajmi167 Kb.
#856089
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Туберкулин диагностикаси
Туберкулин юборишга бўлган реакцияни одам организмини сил микобактерияларига бўлган специфик сенсибилизациясини диагностик тест сифатида аниқлашда ишлатилади. Уни туберкулинодиагностика дейилади ва кенг қамровли силга текширувларда ва клиника амалиётида индивидуал диагностика мақсадида қўлланилади.
Оммавий туберкулинодиагностика деб аҳолининг катта гуруҳларини кўпинча болалар ва ўсмирларни эпидемиологик, клиник ва диагностик маълумотлар олиш учун қўлланилади.
Индивидуал туберкулинодиагностика силнинг конкрет клиник кўрсаткичларига кўра алоҳида шахсларга қилинади.
Туберкулин препаратлари. Туберкулин 1890 йил Берлинда Кох томонидан олинган. У махсус сил таёқчалари культурасидан ажратиб олинган сув-глицеринли тортилма бўлиб, кейинчалик кўҳна ёки альттуберкулин (нем. Alttuberculin Koch). Кох кўҳна туберкулини таркибига микобактериялар экилган озиқ муҳитини кўп балласт моддалари киради. Шу моддалар туфайли улар асосан оқсил бўлганлиги учун кўҳна туберкулин юборилганда кўпинча турли носпецифик реакциялар кузатилар эди.
1934 йили Ф. Зольберт ва С. Гленн Филадельфияда анча тозаланган препарат- Purified protein derivative( PPD-S) яратишди.
Бизнинг давлатимизда қуруқ тозаланган туберкулин 1939 йили Ленинград зардоблар ва вакциналар ИТИ да М.А. Линников таҳрири остида ажратиб олиниб ППД-Л номини олди.
Биохимик таркибига кўра туберкулопротеинлар, полисахаридларнинг, липид фракцияларининг, нуклеин кислоталарнинг мураккаб бирикмаси ҳисобланади. У ўз таркибида микроб таналари қолдиқлари ёки сил қўзғатувчисининг ҳаёт фаолиятларини маҳсулотларини сақлайди. Иммунологик нуқтаи назаридан туберкулин ўзида сил микобактериясининг антиген компонентларини нотўлиқ антиген ва специфик аллерген ҳисобланади.
Препарат шартли туберкулин бирликларида дозаланади-ТБ. Халқаро стандартга асосан 1 ТБ инфицирланган одамлар 80-90% мусбат реакция берадиган туберкулин миқдори ҳисобланади. 1 ТБ да 0,00006 мг қуруқ ППД-Л қуруқ препарати ёки 0,00002 туберкулин ППД-Л чиқарилади.
Россияда 2 турдаги туберкулин ППД-Л чиқарилади.
-Тозаланган туберкулин стандарт эритмасида – 2 мл эритмадан 1 ампула, унда 0,1 мл 2 ТБ ППД-Л бор.
- Қуруқ тозаланган туберкулин ампулаларда 50 000 ТБ дан, карболизацияланган натрий хлориднинг изотоник эритмасида эритилади. Тозаланган туберкулин стандарт эритмада 2 ТБ ППД-Л 0,1 мл эритмада оммавий ва индивидуал туберкулин диагностикаси манту синамасида қўлланилади.
Қуруқ тозаланган туберкулин фақатгина махсус силга қарши қароргоҳларда турли хилдаги туберкулин синамаларини амалга оширишда қўлланилади.
Туберкулин синамалари методикаси.
Туберкулинни юборишнинг 3 та усули мавжуд: тери усти, тери ичи ва тери ости . Уларни тери ости Кох синамасини (1890), тери усти Пирке синамаси (1907), тери ичи Манту синамаси, қўйишда ишлатиди.
Тери остига туберкулинни жўнатиб Кох синамасини ўтказиш махсус фтизиатрия стационарларида силнинг қиёсий ташхиси ва силнинг активлик даражасини аниқлаш мақсадида қўлланилади.. Туберкулин дозировкасини аниқлаш учун олдиндан унга смезгирлик бўсағасини дозани титрлаш орқали секин ошириш йўли билан аниқланади.
Туберкулинни тери остига елканинг юқори 1/3 соҳасига ва баъзан курак бурчагига тери остига юборилади. Болалар учун туберкулин дозаси 10-20 ТБ, катталар учун 20-50 ТБ. Кох синамасини эҳтиёткорлик билан амалга ошириш керак. Чунки у сил жараёнининг зўрайишига сабаб бўлиши мумкин.
Пирке синамаси ҳозирда жудаям чегараланган қўлланилишга эга. Кўпинча уни тери усти градуирланган туберкулин синамаси билан биргаликда қўлланиди.
Ушбу синамани фтизиатрия стационарларида сил билан касалланган беморлар ва ўсмирларда туберкулинга индивидуал сезгирликни аниқлаш мақсадида ўтказилади. Тери усти градуирланган синамаси ўтказишда туберкулиннинг турли концентрацияли эритмаларидан фойдаланилади: 100,25,5 ва 1%. Синамани билак соҳаси терисида амалга оширилади. Туберкулинни тери устига томизиб, томчи устида терини скарификатор билан қирилади.
Энг кенг тарқалган синама – бу Манту синамасидир.Уни врач буйруғига биноан махсус ўргатилган ҳамшира ёки фельдшер туберкулин диагностикаси ўтказишда махсус рухсат берилган ҳужжати бўлган ҳамшира ёки фельдшер шифокор буйруғи билан ўтказиши мумкин. Манту синамаси кўпинча амбулатор шароитда ўтказилади.
Манту синамаси учун махсус бир марталик 1 мл ҳажмдаги ингичка, қисқа, қийшиқ кесимли игнали шприцлардан фойдаланилади. Шприцга 0,2 мл туберкулин эритмаси тортилади ва ундан 0,1 мл чиқариб ташланади. Шунда юборилаётган эритманинг ҳажми 0,1 мл (2 ТБ ) бўлади. Билак тирсак ички юзасининг ўрта учлигида терини 70% этанол билан артилади ва қуритилади.
Игнанинг кесими юқорига қаратилиб секин- асталик билан тортилган терининг юза қаватига (тери ичига) юзасига параллел равишда киритилади. Терининг ичига игна киритилгандан сўнг шприцдаги 0,1 мл туберкулин эритмаси юборилади. Тўғри бажарилган техникада терида оқиш лимон пўстлоғи кўринишида диаметри 7-9 ммдан катта бўлмаган папула ҳосил бўлади.
Оммавий текширишларда стандарт эритмадаги 2 бирликдаги тозаланган туберкулин (2 ТБ ППД-Л) билан тери ичи Манту синамаси учун қўлланилади.
Сил таёқчаси билан инфицирланганларда ва сил билан касалланишни ўтказилганларнинг ҳаммасида БЦЖ вакцинация қилинганда СТЮС (секинлашган типдаги юқори сезувчан) туфайли туберкулинга жавобан аллергик реакция кузатиши мумкин. Ушбу реакция юқори спецификлиги билан ажралиб туради ва фақатгина айнан ўша антигенларни организмга тушганида ривожланиши мумкин. СТЮС реакцияси туберкулин юборилгандан кейин 6-9 соат ичида шакллана бошлайди максимал чўққисига 72 соатдан кейин чиқади.
Маҳаллий, ўчоқли ва умумий туберкулинга бўлган реакциялар кўриниши туберкулин дозасидан ва ва препаратни юбориш усулидан, организмнинг сенсибилизация даражасидан ва унинг умумий реактивлигидан келиб чиқади.
Туберкулинни юборишга бўлган маҳаллий реакция сил таёқчаларига сенсибилизациялашган организмда туберуклинни тери усти, тери ости ва тери ичига юборилганда юзага чиқади. У кўпинча туберкулин юборилган жойда гиперемия ва инфильтрат шаклланиши – папулалар кўринишида пайдо бўлади.
Баъзида везикулалар, яралар, лимфангитни ва регионар лимфаденитнинг маҳаллий белгилари кузатилади. Туберкулинни терм остига юборилганда сил билан касалланган беморларда перифокал яллиғланишнинг кучайишида ўчоқли реакция кузатилади. Умумий ёки системали реакция умуммий аҳволнинг ёмонлашуви, иситмалаш, гемограмманинг ўзгариши ва сил интоксикациясининг бошқа белгилари кўринишида юзага чиқади. Умумий реакция сил билан касалланган беморларда туберкулинни тери остига жўнатилганда ёки баъзи ҳолатларда тери орасига юборилганда кузатилади.



Download 167 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish