Тсз: Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)] Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси



Download 0,57 Mb.
bet74/261
Sana22.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#113410
TuriКодекс
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   261
Bog'liq
солиқ кодекси 2019

98-модда. Таржимоннинг иштироки
Зарур ҳолларда солиқ текширувида иштирок этиш учун таржимон жалб этилиши мумкин.
Ишнинг натижасидан манфаатдор бўлмаган, таржима қилиш учун зарур даражада тил биладиган ёхуд кар ёки соқов жисмоний шахснинг имо-ишораларини тушунадиган шахс таржимондир.
Таржимон уни таржимонликка тайинлаган давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсининг чақирувига биноан ҳозир бўлиши ва ўзига топширилган таржимани аниқ бажариши шарт.
Таржимонни жалб этиш давлат солиқ хизмати органи ва таржимон ўртасида шартнома тузиш асосида амалга оширилади.
99-модда. Холислар иштироки
Солиқ текшируви доирасидаги ҳаракатлар амалга оширилаётганда ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда холислар жалб этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 95-моддасининг саккизинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 21-бандининг биринчи хатбошиси.
Солиқ текширувининг натижасидан манфаатдор бўлмаган ҳар қандай вояга етган жисмоний шахслар холислар сифатида жалб этилиши мумкин.
Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг холислар сифатида иштирок этишига йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 21-бандининг саккизинчи хатбошиси.
Холислар ўз иштирокида амалга оширилган ҳаракатларнинг ҳолати, мазмуни ва натижаларини баённомада тасдиқлашлари шарт. Улар содир этилган ҳаракатлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишга ҳақли, бу фикр-мулоҳаза баённомага киритиб қўйилиши керак.
100-модда. Солиқ текширувини ўтказиш доирасида ҳаракатлар амалга оширилганда тузиладиган баённомага қўйиладиган талаблар
Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда, солиқ текшируви доирасида ҳаракатлар амалга оширилганда баённома тузилади. Баённомада қуйидагилар кўрсатилади:
1) текширилаётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
2) текширувни ўтказиш асослари, тури ва даври;
3) муайян ҳаракат бажарилган сана ва жой;
4) ҳаракат бошланган ва тугалланган вақт;
5) баённомани тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;
6) ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этган ва (ёки) ҳозир бўлган ҳар бир шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, зарур ҳолларда эса унинг манзили;
7) ҳаракатнинг мазмун-моҳияти, уни ўтказиш изчиллиги;
8) солиқ текшируви пайтида аниқланган фактлар ва ҳолатлар.
Ҳаракатларнинг амалга оширилишида иштирок этган ва (ёки) ҳозир бўлган барча шахслар баённомани ўқиб чиқадилар. Мазкур шахслар ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишга ҳақли ва бу фикр-мулоҳазалар баённомага киритилиши ёки солиқ текшируви материалларига қўшиб қўйилиши лозим. Баённома давлат солиқ хизмати органининг баённомани тузган мансабдор шахси, шунингдек ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этган ва (ёки) ҳозир бўлган шахслар томонидан имзоланади. Баённомага фотосуратлар ва негативлар, киноленталар, видеоёзувлар ҳамда ҳаракатлар амалга оширилганда бажарилган бошқа материаллар илова қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 93-моддасининг биринчи қисми, 95-моддасининг 11-12-қисмлари, 99-моддасининг тўртинчи қисми, 101-моддасининг саккизинчи қисми.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish