Тсз: Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)] Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси


-боб. Солиқ текширувларини ўтказиш тартиби



Download 0,57 Mb.
bet70/261
Sana22.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#113410
TuriКодекс
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   261
Bog'liq
солиқ кодекси 2019

15-боб. Солиқ текширувларини ўтказиш тартиби
92-модда. Солиқ текширувини ўтказишнинг бошланиши. Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг солиқ текшируви ўтказиладиган ҳудудга ва жойга кириши
Давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси солиқ текширувини ўтказишни бошлашдан олдин, нақд пул тушумларига тааллуқли масалалар юзасидан қисқа муддатли текширув ўтказилаётганда эса солиқ текшируви тугаллангунига қадар:
солиқ тўловчини солиқ текширувининг мақсади билан таништириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз хизмат гувоҳномасини, шунингдек текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳномасини кўрсатиши
(92-модда биринчи қисмининг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни 6-моддаснинг биринчи, иккинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг хизмат гувоҳномаси тўғрисида»ги намунавий низом, «Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2070, 20.01.2010 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириши;
(92-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-455-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 03/18/455/0492-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ тўловчига хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишларни амалга оширишнинг мувофиқлаштириш режасидан кўчирма нусхасини ёки назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг режадан ташқари солиқ текшируви (ушбу Кодекс 88-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича ўтказиладиган режадан ташқари солиқ текшируви бундан мустасно) ўтказиш тўғрисидаги қарори кўчирма нусхасини, шунингдек давлат солиқ хизмати органининг тегишли солиқ текшируви тайинланганлиги тўғрисидаги буйруғининг ҳамда солиқ текширувини ўтказиш дастурининг кўчирма нусхаларини топшириб, тилхат олиши шарт.
(92-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)
Ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар солиқ тўловчига топширилган пайт солиқ текширувини ўтказиш бошланган пайт деб ҳисобланади. Солиқ тўловчининг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги солиқ текширувини бекор қилиш учун асос бўлмайди. Солиқ тўловчи мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахси томонидан унинг ўзи ва солиқ тўловчи имзолайдиган далолатнома тузилади. Солиқ тўловчи ушбу далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда далолатномага тегишли ёзув киритилади. Бундай ҳолда далолатнома имзоланган пайт солиқ текширувини ўтказишнинг бошланиши ҳисобланади.
Солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органининг солиқ текширувини ўтказаётган мансабдор шахсларини солиқ текширувини ўтказиш учун ҳудудга ва жойларга қўйиши шарт, ушбу модданинг тўртинчи ва саккизинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини қуйидаги ҳолларда солиқ текширувини ўтказиш учун ҳудудга ва жойларга қўймасликка ҳақли, агар:
ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар топширилмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, солиқ тўловчи уларни олишдан бош тортган ҳоллар бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
текширувчи мансабдор шахс текширувни тайинлаш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилмаган, ўз хизмат гувоҳномасини ва текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳномасини кўрсатмаган бўлса;
(92-модданинг тўртинчи қисмининг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
солиқ текширувини ўтказишнинг буйруқда кўрсатилган муддатлари бошланмаган ёки ўтиб кетган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
текширувчи мансабдор шахс текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдиришдан бош тортса.
(92-модданинг тўртинчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-455-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 03/18/455/0492-сон)
Солиқ текширувини ўтказувчи давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсига солиқ текширувини ўтказиш учун ҳудудга ва жойларга киришига тўсқинлик қилинганда, унинг ўзи ва солиқ тўловчи томонидан имзоланадиган далолатнома тузилади. Солиқ тўловчи мазкур далолатномани имзолашдан бош тортганда далолатномага тегишли ёзув киритилади.
Давлат солиқ хизмати органининг солиқ текширувини ўтказаётган мансабдор шахсларига солиқ тўловчининг ҳудудига ва жойига (турар жой бинолари бундан мустасно) киришига тўсқинлик қилганлик, худди шунингдек давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик қонунда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.
Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликка тортилганлик солиқ текширувини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Солиқ текширувини ўтказаётган давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг қонунда белгиланган ҳоллардан ёки суд қарори асосида амалга ошириладиган ҳоллардан бошқа ҳолларда турар жойларга уларда яшовчи жисмоний шахсларнинг хоҳиш-иродасидан ташқари ёки унга қарши тарзда киришига йўл қўйилмайди.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish