Тсз: Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)] Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси


-модда. Давлат солиқ хизмати органининг солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори



Download 0,57 Mb.
bet77/261
Sana22.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#113410
TuriКодекс
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   261
Bog'liq
солиқ кодекси 2019

103-модда. Давлат солиқ хизмати органининг солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори
Давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилганидан кейин беш иш кунидан кечиктирмасдан қуйидагиларни назарда тутувчи қарор қабул қилади:
солиқлар, бошқа мажбурий тўловларни ва пеняни ҳисоблашни ёки буни рад этишни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортишни ёки буни рад этишни.
(103-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Давлат солиқ хизмати органининг солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорида қуйидагилар кўрсатилади:
1) ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, пеня, шунингдек қўлланилган жарима суммаси;
2) ўтказилган текширувда аниқланган солиқ тўловчи томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ҳолатлари, мазкур ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар;
3) солиқ тўловчини солиққа оид муайян ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, ушбу Кодекснинг муайян ҳуқуқбузарликни ва қўлланиладиган жавобгарлик чораларини назарда тутувчи моддалари кўрсатилган қарор;
4) ушбу Кодекс 104-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ солиққа оид ҳуқуқбузарликни бартараф этиш ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеняни тўлаш муддати;
5) солиқ тўловчи белгиланган муддатларда солиққа оид ҳуқуқбузарликни бартараф этган ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеняни тўлаган тақдирда, унинг жарима тўлашдан озод этилиш ҳуқуқи.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 30-банди биринчи хатбошиси.
Давлат солиқ хизмати органининг солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қарори ушбу Кодекснинг IV бўлими нормаларига риоя этилган ҳолда қабул қилиниши лозим.
Солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки иш кунидан ошмайдиган муддатда қарорнинг нусхаси тилхат олиш орқали ёки солиқ тўловчи томонидан олинган санани тасдиқловчи бошқа усул орқали солиқ тўловчига топширилади. Агар солиқ тўловчига қарор нусхасини топширишнинг имкони бўлмаса, у почта орқали буюртма хат билан жўнатилади ва жўнатилганидан эътиборан уч кун ўтгач, топширилган ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 30-бандининг иккинчи, учинчи хатбошилари.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish