64-модда. Ундирувни солиқ тўловчига унинг дебиторларидан ўтказилиши лозим бўлган суммаларга қаратиш Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу Кодекс 61-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган муддат ичида солиқ қарзини узмаган юридик шахслар солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани олган кундан эътиборан ўн кун ичида давлат солиқ хизмати органларига дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида ёзма билдириш, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориладиган билдириш тақдим этиши шарт.
(64-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда) Давлат солиқ хизмати органлари дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини олган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ундирувни солиқ тўловчига унинг дебиторларидан ўтказилиши лозим бўлган суммага қаратади.
(64-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонунига асосан биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда) Дебиторлар ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларига имзо қўйишни асоссиз рад этган тақдирда, солиқ тўловчи бир томонлама имзоланган солиштирма далолатномаларни дебиторлик қарзи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг. Солиқ тўловчи бир томонлама имзоланган ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини тақдим этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг дебиторига унинг кредиторлик қарзи борлиги ҳақида имзолаш учун солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиштирма далолатномани ва кредиторлик қарзи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини илова қилган ҳолда ёзма билдириш, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали билдириш юборади.
(64-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. Солиқ тўловчининг дебитори ёзма билдириш, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали билдириш олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини имзолаш ёки солиштирма далолатномада кўрсатилган қарзнинг мавжуд эмаслигини асослаган ҳолда рад жавобини тақдим этиши шарт. Агар солиқ тўловчининг дебитори томонидан тан олинган қарз суммаси солиштирма далолатномада кўрсатилганидан фарқ қилса, дебитор худди шу муддатда давлат солиқ хизмати органига ўзи тан олган суммани кўрсатган ҳолда солиштирма далолатномани тақдим этиши шарт.
(64-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Солиқ тўловчининг дебитори томонидан имзоланган ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси кредиторнинг имзоси мавжуд бўлишидан қатъи назар, унинг кредитори солиқ қарзини ундирувни унга қаратиши учун асос бўлади. Ушбу модданинг бешинчи қисмида белгиланган мажбурият солиқ тўловчининг дебитори томонидан бажарилмаган тақдирда, ундирув солиқ тўловчи тақдим этган солиштирма далолатнома асосида амалга оширилади.
(64-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда) Солиқ тўловчи билан унинг дебитори ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак:
солиқ тўловчи ва унинг дебиторининг номи, уларнинг идентификация рақами;
солиқ тўловчи ва унинг дебитори солиқ ҳисобида турган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг номи;
солиқ тўловчи ва унинг дебиторининг банкдаги ҳисобварақлари реквизитлари;
дебиторнинг солиқ тўловчи олдидаги қарз суммаси;
Олдинги таҳрирга қаранг. солиқ тўловчи ва унинг дебиторининг тарафлар муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган имзолари, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
(64-модда еттинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда) солиқ тўловчи ва унинг дебитори ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси тузилган сана.
Солиқ тўловчи ва унинг дебитори ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома давлат солиқ хизмати органи томонидан юборилган санадан кейин келадиган санада тузилган бўлиши лозим.
Давлат солиқ хизмати органи ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси асосида дебиторларнинг банк ҳисобварақларига солиқ тўловчининг солиқ қарзи суммасини солиқ тўловчи олдидаги қарзидан ошмайдиган миқдорда ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномасини тақдим этади.
Давлат солиқ хизмати органининг ушбу моддага мувофиқ тақдим этилган инкассо топшириқномасини бажариш ушбу Кодекснинг 63-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.