Тсз: Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)] Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси


-модда. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома



Download 0,57 Mb.
bet42/261
Sana22.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#113410
TuriКодекс
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   261
Bog'liq
солиқ кодекси 2019

60-модда. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда расмийлаштирилади ва унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
(60-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
1) солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки тўлиқ номи;
2) солиқ тўловчининг идентификация рақами;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 78-моддаси.
3) талабнома тузилган сана;
4) талабномани юбориш вақтида ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, пеня, жарималар бўйича қарз суммаси;
5) талабнома олинганидан сўнг солиқ мажбурияти бажарилмаган тақдирда қўлланиладиган мажбурий ундириш чоралари ва муддатлари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 62-моддаси.
6) дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасини тақдим этиш тўғрисидаги кўрсатма.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 64-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига ёки унинг вакилига бу талабномани солиқ тўловчи олганлигини ва талабнома олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим. Солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома унга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилиши мумкин.
(60-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилган тақдирда, у буюртма хат почта жўнатмаси топширилганлиги тўғрисидаги билдириш бланкасида кўрсатилган санада олинган деб ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 12.1-банди.
(60-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабноманинг шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish