65-модда. Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш давлат солиқ хизмати органининг даъво аризаси асосида суд тартибида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси II-бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишларини юритиш»), Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси II-бўлими («Биринчи инстанция хўжалик судида иш юритиш»). Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда расмийлаштирилади унда солиқ қарздорлиги ҳосил бўлган солиқ даври кўрсатилади ва солиқ тўловчи солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан имзоланади. Даъво аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
(65-модданинг иккинчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон) солиқ қарзи борлиги тўғрисида солиқ тўловчининг мавжуд шахсий карточкаларидан кўчирма;
тўлов топшириқномалари, тўлов талабномалари ва инкассо топшириқномалари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома.
(65-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Ундирувни суд ҳужжатлари асосида солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ижрочилари томонидан амалга оширилади.
(65-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 17 октябрдаги ЎРҚ-448-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 03/17/448/0126-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Солиқ қарзини ундириш учун давлат ижрочилари томонидан инкассо топшириқномалари қўйилаётганда давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ қарзининг шунга ўхшаш суммасига қўйилган инкассо топшириқномаларининг ижроси бекор қилинади.
(65-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 17 октябрдаги ЎРҚ-448-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 03/17/448/0126-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 17-банди. LexUZ шарҳи Қаранг: суд амалиёти.