30-боб. Жисмоний шахсларнинг жами даромади
171-модда. Жисмоний шахсларнинг жами даромади таркиби
Жисмоний шахсларнинг жами даромадига қуйидагилар киради:
1) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172-моддаси.
2) мулкий даромадлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 176-моддаси.
3) моддий наф тарзидаги даромадлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 177-моддаси.
4) бошқа даромадлар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 178-моддаси.
Юридик шахслар амалга оширадиган қуйидаги харажатлар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш харажатлари;
(171-модда иккинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 217-моддаси.
2) касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга ошириладиган тўловлар, шу жумладан аъзолик бадаллари ҳисобидан касаба уюшмаси аъзоларига бериладиган моддий ёрдам, бундан касаба уюшмаси қўмитасининг ходимларига меҳнат вазифаларини бажарганлик учун бериладиган пул мукофотлари ва бошқа тўловлар мустасно;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасининг тўртинчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) ходимларни иш жойига олиб келиш ва қайтариб олиб кетиш харажатлари;
(171-модда иккинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) диний расм-русумлар ва маросимларни, байрам тантаналарини ўтказиш, вакиллик харажатлари, шаҳар йўловчилар транспортида ходимларнинг хизмат қатновлари учун фойдаланиладиган йўл карточкаларини олиш, шунингдек юридик шахснинг ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ ҳамда муайян жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган бошқа харажатлар;
(171-модданинг иккинчи қисми 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) ходимга хизмат вазифаларини бажариш учун зарур бўлган махсус кийим-бош, махсус пойабзал, формали кийим-бош бериш харажатлари ёки уларни пасайтирилган баҳоларда сотиш муносабати билан қилинган харажатлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларни ўз хизмат вазифаларини бажариши чоғида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатлари;
(171-модда иккинчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 217-моддаси биринчи қисмининг биринчи — бешинчи хатбошилари, иккинчи қисми.
6) ходим бошқа жойга ишга ўтказилганда ёхуд кўчиб борганда кўчиш, мол-мулкини кўчириб бориш, жой ижараси (йўл харажатлари учун бериладиган пул) билан боғлиқ харажатларни тўлаш ёки бу харажатларнинг ўрнини қоплаш харажатлари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 172-моддаси.
7) хизмат сафарларидаги қуйидаги компенсация тўловлари:
тасдиқловчи ҳужжатлар асосида хизмат сафари жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш учун, шу жумладан жой банд қилиш учун ҳақ тўлашни қўшган ҳолда ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Йўл ҳужжатлари бўлмаган тақдирда, темир йўл транспортидаги (агар темир йўл қатнови бўлмаса, шаҳарлараро автобусдаги) йўл ҳақи қиймати миқдорида, бироқ авиачипта қийматининг 30 фоизидан ошмайдиган миқдорда;
уй-жойни ижарага олиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда — қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида;
тасдиқловчи ҳужжатлар асосида уй-жойни банд қилиш учун тўловлар;
қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида хизмат сафарида бўлинган вақт учун тўланадиган кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар);
қонун ҳужжатларида белгиланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа тўловлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 171-моддаси, «Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақам 2730, 19.11.2015 й.), «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 1268, 29.08.2003 й.).
8) қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалар доирасида ходимга тўланадиган компенсация тўловлари (компенсациялар):
Do'stlaringiz bilan baham: |